Змея. Иллюстративное фото

Қозоғистондаги соҳилга илонлар ҳужум қилмоқда видео

1536
Илонлар соҳилда кунлар исий бошлагандан сўнг кўпайган. Уларнинг одатдагидан кўп сони маҳаллий аҳолини қўрқувга солмоқда.

ТОШКЕНТ, 18 апр - Sputnik. Кунлар исий бошлаши билан Қозоғистоннинг Актау (Оқ тоғ) соҳилига илонлар ҳужум қила бошлади. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон хабар қилмоқда.

Хабарда қайд этилишича, илонлар соҳилда кунлар исий бошлагандан сўнг кўпайган. Уларнинг одатдагидан кўп сони маҳаллий аҳолини қўрқувга солмоқда. Илонлар соҳилдаги турли жойларда кўриниш бериб, дам олувчиларга халақит беришмоқда.

Маълум қилинишича, ҳозирда кўпчилик дам олиш ва сайр қилиш жойларига бормасликни афзал кўришмоқда.

Мутахассислар Актаудаги илонлар заҳарлими деган саволга жавоб беришди. Улар судралиб юрувчилар синфига мансуб бу жонзотлар инсон ҳаёти ва соғлигига ҳеч қандай хавф туғдирмаслигига ишонтиришмоқда.  Сув илони инсон учун хавфсиз ва заҳарли эмас.

Шунингдек, мутахассислар таъкидига кўра, судралиб юрувчиларнинг кўпайиш мавсуми бошланган, шунинг учун улар тухум қўйиш учун қирғоққа чиқишган.

Қозоғистоннинг Актау шаҳри Каспий денгизи соҳилида жойлашган.

1536