Путин ва Помпео қандай масалаларни муҳокама қилиши маълум бўлди

331
АҚШ бош котиби Майк Помпео илк бор Россияга ташриф буюради. Бугун у билан Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров музокара ўтказади. Кейин Помпеони Россия президенти Владимир Путин қабул қилади.

ТОШКЕНТ, 14 май – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин АҚШ бош котиби Майкл Помпео билан қайноқ нуқталар – Эрон, Сурия, Венесуэла, Шимолий Корея, шунингдек стратегик барқарорлик ва қуролсизланиш масалаларини муҳокама қилади. Буни президент матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

Путин ва Помпео учрашуви Сочида амалга оширилади.

Песковнинг сўзларига кўра, Россия ва АҚШ муносабатлари фақат икки давлат президентлари музокараларидан сўнг янги босқичга чиқиши мумкин.

Бундан аввал Reuters агентлиги Дональд Трамп Хитой ва Россия етакчилари билан Японияда “Катта йигирматалик” саммитида учрашиши ҳақида хабар қилганди.

Путин ва Трамп учрашуви ҳақида расмий истаклар Вашингтондан ҳозирча келмади.

331
Аэропорт Астаны

Қозоғистон 5 октябрдан янги мамлакатлар билан парвозларни тикламайди

174
Қозоғистон ҳукумати 5 октябрдан бошқа мамлакатлар билан парвозларни қайта тиклашни вақтинча тўхтатиб қўйишга қарор қилди.

ТОШКЕНТ, 1 окт — Sputnik. Қозоғистон 5 октябрдан бошқа мамлакатлар билан парвозларни қайта тиклашни вақтинча тўхтатиб қўяди. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон хабар қилмоқда.

“Қозоғистонга инфекция олиб кирилишининг олдини олиш мақсадида идоралараро комиссия жорий йил 5 октябридан қуйидаги қарорга келди: бошқа мамлакатлар билан авиақатновларни қайта тиклашни вақтинча тўхтатиб қўйиш, авиақатнов тикланган мамлакатлар билан рейслар сонини кўпайтирмаслик, Туркияга рейслар сонини қисқартириш”, - деди мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой.

Вазирнинг сўзларига кўра, авиақатнов тикланган мамлакатлардан келаётганлар учун қуйидаги мажбурий талаблар ўрнатилади: ҳароратни ўлчаш, анкета тўлдириш, сўнгги 72 соат ичида коронавирусга топширилган тест таҳлили.

Агар маълумотнома бўлмаган тақдирда мамлакатга келганлар COVID-19 га лаборатория таҳлилини ўтказиш учун икки кунгача карантин стационарида яккаланади.

Муқобил талаблар ЕОИИ мамлакатлари ва Ўзбекистон билан давлат чегарани автомобилда ва пиёда кесиб ўтаётганлар учун ҳам қўлланилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон ССВ янги мамлакатлар билан мунтазам парвозларни қайта тикламасликни таклиф қилгани эди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон 11 сентябрдан расман мунтазам парвозларни қайта тиклаган.

174

Путин, Трамп ва Макрон Қорабоғдаги вазиятга оид қўшма баёнот берди

285
(Янгиланган 17:41 01.10.2020)
Россия, АҚШ ва Франция президентлари минтақадаги кескинликни қатъиян қоралашди ва томонларни зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақиришди.

ТОШКЕНТ, 1 окт — Sputnik. Россия, АҚШ ва Франция президентлари Владимир Путин, Дональд Трамп ва Эммануэль Макрон Тоғли Қорабоғдаги вазиятга оид қўшма баёнот берди.

Давлат раҳбарлари минтақадаги кескинликни қатъиян қоралашган ва томонларни зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақиришган.

“Биз иштирок этаётган томонларнинг қуролли кучлари ўртасидаги ҳарбий ҳаракатларни зудлик билан тўхтатишга чақирамиз. Шунингдек, биз Арманистон ва Озарбайжон раҳбарларини зудлик билан виждонан ва дастлабки шартларни илгари сурмасдан ЕХҲТнинг Минск гуруҳи ҳамраислари кўмагида ҳал қилиш бўйича музокараларни тиклашга чақирамиз”, - дейилади Кремль сайтида эълон қилинган қўшма баёнотда.

Дунёда Тоғли Қорабоғ можаросига қандай муносабат билдирилди ва ким "оловга ёғ қуймоқда"?

Шунингдек, президентлар ҳалок ва ярадорлар бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдиришган.

285
Российский телекомментатор, президент Ассоциации спортивной прессы Санкт-Петербурга Геннадий Орлов

Россиялик шарҳловчи Шомуродовнинг “Женоа”га ўтиши борасида фикр билдирди

0
Элдор Шомуродов Италиянинг “Женоа” клуби асосий таркибида мустаҳкам ўрин ололишига телешарҳловчи Геннадий Орловнинг ишончи комил.

ТОШКЕНТ, 1 окт — Sputnik. Элдор Шомуродов Италиянинг “Женоа” клуби асосий таркибида мустаҳкам ўрин ололади ва мухлисларни  ўйини билан мафтун қилолади. Бунга россиялик телешарҳловчи Геннадий Орловнинг ишончи комил.

“Ўзбек замини футбол истеъдодларини ҳам дунёга келтирмоқда. Элдор қаерда бўлмасин Самарқандда ёки Тошкентда Европага ўйнашга кетадиган ўйинчи бўлиб етишиш мумкинлигини англаш учун энг яхши мисол. Бу бошқа спортчилар учун стимул”, - деди у Sputnik нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик футболчи тўп сураётган “Ростов” клуби Италиянинг “Женоа” клуби билан ҳужумчи трансфери борасида келишувга эришгани хабар қилинган эди.

0