Скульптура Снежный человек.

АҚШ “қор одам” ҳақида махфий маълумотларни ошкор қилди

2498
(Янгиланган 16:50 07.06.2019)
Охирги 50 йил ичида америкалик олим Химолайда йетининг икки ёки уч жанжир изларини аниқлаган.

ТОШКЕНТ, 6 июн – Sputnik. АҚШ Федерал тергов бюроси илк бор қор одамига тегишли бўлиши мумкин бўлган намуналарини ўрганиш бўйича тадқиқот натижаларини эълон қилди. РИА Новости CNBC асосан хабар қилди.

1976 йилда Питер Берн йети мавжуд бўлиши масалалари билан шуғулланган. У ФТБга 15 та соч ва тўқималарни тадқиқот ўтказиш учун  юборди. Соч ва тўқималарнинг келиб чиқиши номаълум бўлган. Идора истисно тариқасида ва “илмий тарқиқот” учун рухсат берди. Бироқ натижалар Берн талабларига жавоб бермади.  

Страница из рассекреченного доклада ФБР о снежном человеке
Страница из рассекреченного доклада ФБР о снежном человеке

“Тадқиқот натижасида бу сочлар буғулар оиласига мансуб эканлиги ҳақида хулоса берилди”, - дейилган ФҚБнинг илмий ва техник хизмат кўрсатиш бўлими директор ёрдамчиси Жей Кокрэн хатида.

Ҳозирги вақтда, бир нечта ўн йиллардан сўнг, 93 ёшли Берн телеканалга қор одам борлигига ишонишини айтди.

Унинг сўзларига кўра, охирги 50 йил ичида у Химолайда йетининг икки ёки уч жанжир изларини аниқлаган. Уларга кўра, қор одамнинг оёғида бешта бармоқ бор.

 Шу билан бирга, мутахассис бу излар садхуга (улар дунёдан ва моддий завқ олишдан воз келган ҳинд авлиёлар) тегишли бўлиши мумкинлигини тан олди.

CNBC маълумотга қараганда, бу ФТБ илк бор соч намуналари қор одамга тегишлигини аниқлаш мақсадида тадқиқот ўтказди.

Шу йил апрел ойида Ҳиндистон армияси Химолай тоғларида йети - қорли одамнинг излари топилгани ҳақида хабар қилганди.

Алпинистлар Макалу лагери олдида 32x15 дюймли оёқ изларини топишди.

2498

Москва мактабларида икки ҳафталик таътил эълон қилинди

13
Одатда Москва мактабларида кузги таътил бир ҳафта давом этар эди. Бироқ аниқланаётган коронавирус кўпаётганини сабабли улар яна бир ҳафтага узайтирилди.

ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Москвада мактаб ўқувчилари 5 октябрдан 18 октябрга қадар икки ҳафталик кузги таътилга чиқади. Москва мэри Сергей Собянин COVID-19 билан касалланиш кўпайгани сабаб шундай қарор қабул қилган.

Одатда Москва мактабларида кузги таътил бир ҳафта давом этар эди.

“Санитария шифокорлари тавсиясига биноан, кузги шамоллаш касалликлари ва аниқланган ковид билан касалланишнинг ўсишини инобатга олган ҳолда мен кузги таътил давомийлигини оширишга қарор қилдим”, - дея ёзган Собянин.

Таътил вақтида масофавий дарслар бўлмайди. Қўшимча таълим муассасалари фаолиятини вақтинча тўхтатади. Боғчалар эса одатдагидек ишлайди.

28 сентябрдан Москвада 65 ёшдан катталар учун яна ўзини ўзи яккалаш режими амал қилмоқда. Москвада 287 мингдан зиёд коронавирус билан касалланиш аниқланган. 27 сентябрь куни илк бор 2 июндан буён бир суткада 2 мингдан зиёд касалланиш қайд этилди.

13
Евро. Иллюстративное фото.

Россияда евро курси кескин кўтарилди

269
Москва биржаси маълумотларига кўра, Россияда евро курси 2016 йилдан бўён биринчи марта 92 рублдан ошди.

ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Москва биржаси маълумотларига кўра, рубл асосий хорижий валюталарга нисбатан пасайишни тезлаштирди.

Хусусан, евро курси 2016 йил январидан бери биринчи марта 92 рублдан ошди. Москва вақти билан соат 16: 01дан бошлаб "эртага" ҳисоб-китоби билан доллар курси 53 копейкага ошиб, 78,74 рублни ташкил қилди.

Шу ўринда, Brent маркали нефтнинг бир баррели 0,92 фоизга ўсиб, 42,8 долларни ташкил этди.

Бундан аввал экспертлар ташқи сиёсий вазият, жумладан янги санкциялар таҳдиди, Алексей Навальний билан боғлиқ вазият, шунингдек, COVID-19 пандемиясининг иккинчи тўлқини рублга қўшимча босим ўтказаётгани ҳақида огоҳлантирган эди.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, бу нефт ва газга бўлган талабга зарба бериш хавфи мавжуд ва бу ўз навбатида Россияда валюта тушумини камайтиради.

269