Планета Земля. Вид из космоса

Инсоният нимадан нобуд бўлиши мумкин олимлар асосий 4 та таҳдидни маълум қилишди

1555
(Янгиланган 12:45 10.06.2019)
Таҳлилчилар Ер ва астериод билан тўқнашуви юз бериш эҳтимоли кам, бироқ NASA келгуси 100 йилда Ер ёнига яқинлаши мумкин бўлган жисмларни кузатиб бормоқда.

ТОШКЕНТ, 10 июн – Sputnik. Британиялик экспертлар инсоният учун асосий таҳдидлар рўйхатини тузишди.

How Will The World End порталида эълон қилинган маълумотларга кўра, Blueclaw агентлигининг таҳлилчилари асосий тўртта хавфни аниқлашди: эпидемия, ядровий уруш, табиий офатлар ва Ерга астериод қулаши.

Олимлар таъкидлашича, инсоният учун энг хавфли бу сил касаллиги. Бу ҳасталикнинг ҳозирги тарқалиш даражасида 4812 йил ичида дунё аҳолисини йўқ қилиши мумкин.

Мутахассислар сўнгги вақтда ядровий уруш эҳтимоли хавф-хатарлардан бири эканлигини маълум қилишди. 2021 йилда Россия ва АҚШ ўртасида имзоланган стратегик ҳужум қуролларини чеклаш ҳақида битим муддати якунланмоқда, бу битим қайта узайтириладими-йўқми, ҳозирча номаълум. Таҳлилчилар ҳисоб-китобига кўра, инсониятни бутунлай йўқ қилиш учун Қўшма Штатларга 5 351 та портлаш, Россияга 4 206 та портлашни амалга ошириш керак бўлади.  

Таҳлилчилар Ер ва астериод билан тўқнашуви юз бериш эҳтимоли кам, бироқ NASA келгуси 100 йилда Ер ёнига яқинлаши мумкин бўлган жисмларни кузатиб бормоқда. Хавфли астероидлардан бири – Florence – унинг диаметри 3,9 километргача етади. Унинг зарбаси 1,2 миллиард кишини йўқ қилиши мумкин.   

Асосий иқлим таҳдид - глобал иссиқлик. Ҳозирги вақтда унинг даражаси сақланиб турса (0,2 градус 10 йилда) 2 136 йилдан кейин глобал ҳарорат 44 градусга кўтарилади. Бу даражага етган тақдирда дунё океани бутун қуруқликни босиши мумкин.

1555
Змея. Иллюстративное фото

Илон ва эчкиэмар ўртасида ўлим жанги видеога олинди

542
(Янгиланган 14:19 06.06.2020)
Жанубий Африка Республикасида жойлашган Крюгер паркида туристлар илон ва катта эчкиэмар ўртасида ўлим жангини видеога олишди.

ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. ЖАР Крюгер миллий паркида туристлар илон ва эчкиэмар ўртасида жангни тасвирга олишди. Ролик парк ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига жойлаштирилди.

Меҳмонхона ишчиси Кристи Деланжнинг сўзларига кўра, илон биринчи бўлиб эчкиэмарга ҳужум қилди.

Бошида илон ўлжасини бўғишга ҳаракат қилди, лекин эчкиэмар ўзини ҳимоя қилди.

Судралиб юрувчилар икки соат давомида бир-бирини қўйиб юбормай жанг қилишди. Аммо эскиэмарнинг кучи қолмади ва илон унинг бўйнига ёпишди. Кейин илон устун келди ва ўлжасини ютиб юборди.

“Эчкиэмар каттагина эди, илон бир неча ҳафта тўқ бўлиб юрди”, - дейди аёл.

542

Россияда 7 км масофадаги нишонни яксон қиладиган снайпер қуроли яратилади

429
(Янгиланган 11:32 06.06.2020)
Россияда етти километр масофадаги нишонни яксон қиладиган DXL-5 снайпер милтиғини ишлаб чиқарилмоқда.

ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Россияда етти километр масофадаги нишонни яксон қиладиган DXL-5 снайпер милтиғини ишлаб чиқарилмоқда. Бу ҳақда РИА Новости’га Lobaev Arms директори Владислав Лобаев маълум қилди.

Бугунги кунда “Сумрак” милтиғи бир ярим километр, рекорд даражада 4,2 километр масофадаги нишонни яксон қилишга қодир.

“Ҳозир рекорд даражада олти-етти километр ҳамда ишонарли отиш - уч километр масофада нишонга оладиган милтиқлар устида иш олиб бормоқдамиз. Лойиҳанинг дастлабки номи DXL-5, DXL-4 ва DXL-3  каби маҳсулотларимиз ушбу турга тегишли. Бундай узоқ масофадаги нишонни яксон қиладиган снайпер қуроли жаҳон бозорида ҳали йўқ”, - дейди Лобаев.

Унинг сўзларига кўра, милтиқ учун янги технологиялар билан жиҳозланган махсус ўқ ишлаб чиқарилади.

“Бу милтиқ учун янги патрон бўлади, илгари ишлатилган ўқлардан катталиги ва бошланғич тезлиги билан ажралиб туради. Шу сабабли ҳозирча унинг калибри ва бошқа кўрсаткичларини ошкор қилмаймиз”, - деб қўшимча қилди мутахассис.

Экспертнинг сўзларига кўра, DXL-5 милтиғи 2021 йил бошида тайёр бўлади, бироқ коронавирус пандемияси келтириб чиқарган муаммолар туфайли ҳозирча аниқ санасини айтиш қийин.

429
На месте прорыва Сардобинского водохранилища в Сырдарьинской области

Зоологлар кемирувчиларнинг “Сардоба” тўғонининг ўпирилишига таъсирини ўрганди

172
(Янгиланган 15:15 06.06.2020)
Зоология институти мутахассислари кемирувчилар ва бошқа ҳайвонлар фаолияти Сардоба сув омбори тўғони ҳолатига таъсирини аниқлаш мақсадида текширув ўтказдилар.

ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Ўзбекистон ФА Зоология институти зоолог мутахассислари Сардоба сув омборида илмий сафарда бўлдилар.

“Сафарнинг мақсади ёввойи кемирувчилар ва бошқа ҳайвонлар фаолиятини Сардоба сув омбори тўғони ҳолатига таъсирини аниқлаш эди.

Иш жараёнида гуруҳ томонидан тўғон ёнбағрининг 7 бўлими, тўғоннинг юқори қисмидан эса 31-пикетдан 197-пикетгача текширувлар ўтказилди. Бу ҳудудларда очилиб қолган лой уюмлари ва чўкмалар кузатилди. Текширувлар муҳандис Э.Каюмов иштирокида ўтказилди.

Тўғон ёнбағрининг 3 бўлимида оддий кўрсичқоннинг очилиб йўқолган йўллари топилди. Тўғоннинг юқори қисмида эса Тамариск қумсичқонининг инлари қайд этилди. Нишаблик бўлимлардан бирининг асосида тулки ини топилди.

Олинган маълумотлар шуни кўрсатадики, бу кемирувчилар ҳамда тулкилар кўп сонда эмас ва тўғоннинг яхлитлигига жиддий таъсир кўрсата олмайди. ФА Зоология институти мутахассислари ушбу масала юзасидан зарур тавсиялар беришди”, - дейилган хабарда.

172
Мавзу:
“Сардоба” тўғони ёрилиши