Истребитель Су-27

Россиянинг Су-27 қирувчиси АҚШ ва Швеция разведка самолётларини тўхтатди

733
(Янгиланган 11:52 11.06.2019)
Болтиқ денгизи ҳаво ҳудудида Россиянинг Су-27 қирувчи самолёти АҚШ ва Швеция самолётларини тўхтатди.

ТОШКЕНТ, 11 июн – Sputnik. Россиянинг Су-27 қирувчи самолёти АҚШ ва Швеция самолётларини Россия чегарасида тўхтатиш учун осмонга кўтарилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги ахборот ва оммавий коммуникация департаменти маълум қилди.

Бу ҳолат душанба куни Болтиқ денгизи ҳаво ҳудудида содир бўлди.

“Россия қирувчи экипажи ҳаво кемаларга хавфсиз масофада яқинлашди ва уларни АҚШнинг RC-135 ва Швециянинг “Гольфстрим” разведка самолётлари эканлигини аниқлади”, - дейилган хабарда.

Самолёт уларни кузатиб, хавфсизлик барча чораларига риоя қилган ҳолда Россия ҳаво чегарасини бузилишига йўл қўймади. 

Таъкидланишича, Россия самолётларининг парвози ҳаво бўшлиғидан фойдаланиш бўйича барча халқаро қоидалари асосида амалга оширилди.

Охирги вақтларда хорижий давлатларнинг учувчисиз қурилма ва разведка самолётлари  Россия чегаралари яқинида тез-тез пайдо бўлмоқда. Улар Қора денгиз, Калининград вилояти, Болтиқ денгизи, шунингдек Суриядаги Россия ҳарбий базаси яқинида кўришмоқда.

2018 йилда Ҳаво космик кучларининг радиотехник қўшинлари 980 минг самолёт ва учувчисиз қурилмани аниқлади. Улардан 3000 минг дона хорижий жанговар самолётлар, 1000 донага яқини разведка самолётлари эканлиги маълум бўлди.

733

Қирғизистонда рус тилидан расмий мақомни олиб ташлаш таклиф қилинди

11
(Янгиланган 18:10 26.11.2020)
Қирғизистон Конституциявий кенгашининг аъзоси Садирдин Торалиев рус тилидан расмий мақом олиб ташлашни таклиф қилди.

ТОШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik. Қирғизистон Конституциявий кенгашининг аъзоси Садирдин Торалиев рус тилидан расмий мақомни олиб ташлашни таклиф қилди.

"Бу кескин бўлиб эшитилиши мумкин. Аммо менинг таклифим - фақат қирғиз тилини давлат тили сифатида қолдириш. Бошқа тилларни бошқа қонунлар билан ривожлантирамиз", - деган Торалиевнинг сўзларини келтиради 24.kg агентлиги.

Унга кўра, ёшлар қирғиз тилида гаплашишни тўхтатдилар.

"Нега улар қирғиз тилини ўрганмайдилар? Чунки бунга эҳтиёж йўқ. Биз уни яратишимиз керак. Шундагина ҳамма қирғиз тилини ўрганишни ва гапиришни бошлайди", - деди Торалиев.

Рус тилининг расмий мақоми давлат мақоми - қирғиз тили билан бир қаторда Қирғизистон Конституциясида мустаҳкамланган.

11
Теглар:
Қирғизистон
Меган Маркл

"Бу ҳақда гаплашиш муҳим": Меган Маркл боласини йўқотгани ҳақида сўзлади

268
Меган Марклнинг сўзларига кўра, кулфат ва оғриқ билан боғлиқ муаммоларни муҳокама қилиш муҳим аҳамиятга эга, чунки бу ўша қайғу юкини енгиллаштиришга ва суянч топишга ёрдам беради

ТОШКЕНТ, 25 ноя - Sputnik. Британия шаҳзодасиГаррининг турмуш ўртоғи Меган Маркл яқинда боласидан жудо бўлди, у бу ҳақда The New York Timesдаги колонкада маълум қилган.

Маълум бўлишича, бу июль ойида юз берган, аммо герцогиня Сассекскаянинг ҳомиладорлиги ўша вақтда кенг жамоатчиликка маълум қилинмаган эди.

"Ўғлимни каравот остидан олиб чиқиш олдидан сочларимни "хвост" қилиб йиғдим. Унинг таглигини алмаштириб, кескин титроқни ҳис қилдим. Мен у билан полга ётиб, иккимизни ҳам тинчлантириш учун алла айта бошладим, аммо куйнинг оҳанги ич-ичимдан сезаётган ҳавотирли туйғуга сира мос эмасди. Биринчи фарзандимни бағримга маҳкам қучган вақтимда, иккинчисини йўқотаётганимни англадим. Орадан бир неча соат ўтгач, касалхона койкасида турмуш ўртоғимнинг қўлидан ушлаганча ётардим. Мен унинг ёпишқоқ кафтини сезардим, кўз ёшларимиз ёмғиридан нам бўлиб кетган бармоқлари бўғинларидан бўса олдим",  деб ёзади Меган.

Унинг сўзларига кўра, кулфат ва оғриқ билан боғлиқ муаммоларни муҳокама қилиш муҳим аҳамиятга эга, чунки бу ўша қайғу юкини енгиллаштиришга ва суянч топишга ёрдам беради

"Хонадаги юз аёлдан 10-20 нафари боласидан ҳали у туғилмай жудо бўлган. Аммо, ушбу оғриқнинг лол қолдирувчи умумийлигига қарамасдан, у ҳақда гапириш (мутлақо асоссиз) уятга қоришиб кетган табулигича қолмоқда, фарзандини йўқотган аёл бу мушкулотни танҳо енгишга ҳукм қилинмоқда", - дея хотима қилган у.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг май ойида британия шаҳзодаси Гарри ва унинг рафиқаси Меган Маркл ва ниҳоят янги туғилган фарзандларини кўрсатишган эди.

Меган Марклнинг ўғли - Арчи Маунтбеттен-Виндзор тахт ворислари линиясида еттинчи ўринни эгаллади, у қиролича Елизавета иккинчининг саккизинчи эварасидир.

268