Российские истребители Су-27

Россия қирувчи самолёти АҚШ бомбардимончисини тўхтатиб қолди - видео

855
(Янгиланган 12:25 18.06.2019)
Мудофаа вазирлиги Россия Су-27 қирувчи самолёти АҚШ бомбардимончисини тўхтатиб қолиши акс этган видеони тақдим этди.

ТОШКЕНТ, 18 июн – Sputnik. Мудофаа вазирлиги Россия Су-27 қирувчи самолёти АҚШ бомбардимончиси В-52Нни тўхтатиб қолиши акс этган видеони тақдим этди.

Мудофаа вазирлиги таъкидлашича, АҚШ самолётлари Россия чегарасига Қора ва Болтиқ денгизи томонидан яқинлашаётган бўлган.

АҚШ ҳаво кемалари чегарани бузишмади. Россия самолётлари халқаро хавфсизлик чораларига риоя қилган ҳолда парвозни амалга ошириди.

Охирги вақтларда хорижий давлатларнинг учувчисиз қурилма ва разведка самолётлари Россия чегаралари яқинида тез-тез пайдо бўлмоқда. Улар Қора денгиз, Калининград вилояти, Болтиқ денгизи, шунингдек Суриядаги Россия ҳарбий базаси яқинида кўришмоқда.

Март ойида Россия чегараси яқинида ядровий стратегик бомбардимончи Boeing B-52H парвоз қилиш ҳолати кўпайди.

855

Россияда 15 июлдан хориждан келаётганлар учун 14 кунлик яккаланиш бекор қилинади

2
Эндиликда хорижий фуқаролар Россия чегарасини кесиб ўтишда коронавирусга манфий таҳлил топширганлари ҳақидаги маълумотномани тақдим этишлари керак. Агар бўлмаса, Россия ҳудудида 3 кун ичида коронавирусга таҳлил топшириш шарт бўлади.

ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. 15 июлдан Россияга келувчи фуқаролар учун икки ҳафталик мажбурий яккаланиш (изоляция) бекор қилинади. Роспотребнадзор раҳбари Анна Попова тегишли қарорга имзо чекди.

Эндиликда хорижий фуқаролар коронавирусга манфий таҳлил топширганлари ҳақидаги маълумотномани тақдим этишлари керак. Унда фуқаро Россияга келишидан кўпи билан уч кун олдин полимер занжир реакцияси (ПЦР) усули билан олинган таҳлили манфий чиққани тасдиқланган бўлиши керак.

Агар хорижий фуқарода коронавирусга таҳлили манфий чиққанини тасдиқловчи ҳужжат бўлмаса, унда у Россия ҳудудида 3 кун ичида коронавирусга таҳлил топшириши шарт бўлади. Таҳлил учун тўлов Россия қонунчилигига асосан амалга оширилади.

Мамлакатга қайтаётган Россия фуқаролари учун ҳам худди шундай тартиб кўзда тутилган. Маълумотнома рус ёки инглиз тилида бўлиши керак.

2
Строительные каски

Мигрантлар Амур вилоятидаги қурилишда тартбсизликлар уюштиришди

21
(Янгиланган 11:09 14.07.2020)
Иш ҳақи тўланмаслиги юзасидан келиб чиққан можарода 300 га яқин Ўрта Осиёлик меҳнат мигрантлари иштирок этишган.

ТОШКЕНТ, 14 июл - Sputnik. Ўрта Осиёлик ишчилар иш берувчи билан молиявий келишмовчиликлар туфайли Россиядаги газни қайта ишлаш заводида тартибсизликлар уюштирди, деб хабар беради Россия Тергов Қўмитаси Амур вилояти Тергов бошқармаси.

“13 июл куни Амур вилоятининг Свободненский туманида жойлашган Амур газни қайта ишлаш мажмуаси қурилиш майдонида мигрантлар - пудратчи ташкилот ишчилари ва унинг раҳбарияти ўртасида меҳнат фаолияти учун патентни тўлаш харажатларини қоплаш тартиби масаласида келишмовчиликлар туфайли кейинчалик тартибсизликларга айланган можаро келиб чиқди”, - дейилади хабарда.

Воқеа жойига Алоҳида муҳим ишлар тергови бўлими терговчилари ва тергов бошқармасининг терговчи-криминалистлари юборилди. Ҳозирда вазият ички ишлар идоралари назорати остида, қурилиш майдончаси ўраб олинган.

“Амур газни қайта ишлаш заводи объектларини қуришда иштирок этган пудратчи ташкилот ишчиларига иш ҳақи тўланмаганлиги ҳолатлари бўйича дастлабки тергов текшируви ташкил қилинди. Текширув мобайнида бухгалтерия ҳужжатлари қарздорлик мавжудлиги ҳолати бўйича текширилиб, процессуал қарор қабул қилинади”, - дея қўшимча қилди Тергов бошқармаси.

ОАВ маълумотларига кўра, пудратчининг 300 га яқин ходимлари можаро иштирокчилари бўлан. Ушбу ҳолат бўйича РФ Тергов қўмитасининг Амур вилоятидаги тергов идоралари Жиноят кодексининг 212-моддаси 2-қисмида (тартибсизликларда иштирок этиш) кўрсатилган жиноятлар аломатлари бўйича жиноий иш қўзғади.

Ушбу вазият Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси томонидан назорат остига олинган. Бош консули вазиятни ўрганиш мақсадида воқеа жойига етиб борган.  

21