Доллары

АҚШда сентябрда дефолт бўлиши мумкин ОАВ

1177
(Янгиланган 19:20 09.07.2019)
АҚШда жуда кам солиқ тушумлари сабабли сентябрда дефолт юз бериши мумкин.

ТОШКЕНТ, 9 июл – Sputnik. АҚШда жуда кам солиқ тушумлар туфайли сентябрда дефолт юз бериши мумкин. Бу ҳақда Блумберг агентлиги хабар қилди.

АҚШ давлат қарзининг лимити, агар конгрес уни кўпайтириш бўйича қарор қабул қилмаса, сентябрь бошида кўтарилиши мумкин. Бундан аввал мутахассислар АҚШ бу белгидан 2019 йил октябр-ноябрда ошиши мумкинлиги ҳақида айтишганди.

Бунинг сабаби жуда кам солиқ тушумлар бўлиши, бу кўрсаткич ўтган йил билан таққослаганда 6 фоиз кўпайиши кўтилган эди, бироқ тушумлар атиги 3 фоизга кўпайган.

Бундан ташқари, АҚШ парламентининг қуйи палатаси 26 июлда таътилга кетади, давлат қарзининг лимитини кўпайтириш масаласи ҳали кўтарилмади.

ВЗТ иқтисодий сиёсат бўлиши раҳбари Шай Акабаснинг сўзларига кўра, ҳукумат давлат қарзи бўйича қарор қабул қилмасдан таътилга кетиши керак эмас. Акс ҳолда Вашингтон ўз кредит мажбуриятларини бажарилишини таъминлай олмаслиги мумкин.

2019 йил бошида АҚШ давлат қарзи тарихда биринчи марта 22 триллион доллардан ошди. Бундан ташқари, 2018 молиявий йилда АҚШ бюджет дефицити 17 фоизга кўпайиб, 779 миллиард долларга етди.

2020 йилга келиб бу кўрсаткич триллиондан ошиши мумкинлиги ҳақида тахминлар бор. Давлат қарзи ўсишни тезлаштириш тенденциясини сақлаб қолиши эҳтимоли бор, чунки ҳукумат харажатлари умуман назорат қилинмайди.

1177
Андрей Серенко

Серенко: Афғонистон бошқа воқеликда яшашни бошлади

14
Сиёсатшунос ва Россиянинг замонавий Афғонистонни ўрганиш маркази етакчи мутахассиси Андрей Серенко Америка қўшинларининг ҳақиқий олиб чиқилиши истиқболларига ва бу шунчаки сайловолди ваъдалари эканига изоҳ берди.

Трампнинг Афғонистондаги ҳарбий контингент сонини аввал саккиз минггача, сўнгра тўрт минггача қисқартириш ҳақидаги баёноти, сиёсатшуноснинг фикрига кўра, сайловолди ваъдаларидан бошқа нарса эмас. Эндиликда президентликка номзод Трамп қилаётган ҳар қандай баёнот фақатгина электорар манфаатларга асосланган, деб ҳисоблайди Андрей Серенко.

"Албатта, Афғонистон бўйича ушбу мавзуга - қўшинларни олиб чиқиш мавзусига Трампнинг қизиқиши ортиб бормоқда, чунки бугунги кунга унда ўзининг биринчи муддати охирида сайловчиларига тақдим этадиган ҳеч қандай ютуқлар йўқ. Бундан ташқари, ички тартибсизликлар унга сайловолди кампаниясини олиб боришини қийинлаштиришига олиб келди”, - дея таъкидлайди эксперт.

АҚШнинг амалдаги президенти қўлида бугунги кунда Америка жамоатчилиги учун ижобий ҳисобланадиган мавзулари кўп эмас. Сиёсатшуноснинг фикрига кўра, Афғонистондан қўшинларни олиб чиқиш мавзуси, кўпроқ афғон урушини тугатилишининг имитациясига ўхшайди.

"Трамп маррага етиб олиши ва ижобий натижа эришиши мақсадида ушбу сиёсий технологияга маҳкам ёпишиб олган", - дейди Серенко.

Аммо Трамп Оқ уйда қолиш-қолмаслигидан қатъий назар, америкаликлар барибир Афғонистондаги ҳарбий иштирокларини камайтиради, деб ҳисоблайди эксперт. Расмий Кобул воқеаларнинг бундай ривожига деярли тайёр.

14
Сотрудник ДПС обеспечивает порядок на дороге в столице Чеченской республики городе Грозном.

Қуйишқондан чиқиб кетган ёшлар: Москвадан юз нафар чечен ватанига қайтарилди

48
(Янгиланган 12:10 05.08.2020)
Чеченистон ҳукумати Москвадан гиёҳвандликка ружу қўйган ва жамоат тартибини бузган 100 дан ортиқ ёшларни қайта тарбиялаш учун республикага олиб келди.

ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Чеченистон ҳукумати Москвадан гиёҳвандликка ружу қўйган ва жамоат тартибини бузган 100 дан ортиқ ёшларни қайта тарбиялаш учун республикага олиб келди. РИА Новости хабарига асосан.

Грознийда ёшлар билан Давлат думаси депутати Адам Делимханов учрашди. Учрашувда ёшларнинг қариндошлари, диний идора вакиллари ва ҳуқуқ тартибот орган ходимлари иштирок этди.

“Ҳар куни республика раҳбари Рамзан Қодировга ижтимоий тармоқларда ҳудудни тарк этган аҳоли томонидан содир этиладиган қонунбузарликлар ҳақида ёзишади, "мана сизларники буни содир этди" деб. Қодиров қаерда бўлишингиздан қатъий назар, одамларни ўзиники ва бегоналарга ажратмайди, сизлар чечен халқининг вакили ҳисобланасизлар ва нолойиқ ҳаракатлар чечен, мусулмоннинг номига доғ туширади ва биз бунга йўл қўймаймиз. Шунинг учун, биз сизларга ёрдам бериш ва қариндошларингиз ёрдами билан ўз хатоларингизни тузатишингиз учун уйингизга қайтариб олиб келдик”, - деди Делимханов.

Унинг таъкидлашича, Чеченистон рақиблари адашган йигитлардан ўз мақсадлари йўлида фойдаланиши мумкин ва республика раҳбарияти ёшларни қутқариш, уларни тўғри йўлга йўналтиришга ҳаракат қилмоқда.

"Ўзини ҳурмат қиладиган ҳар бир эркак ўз ватани, халқи, қадр-қиммати ва шарафини ҳимоя қилиш ва ўлишга тайёр бўлиши зарур, аммо қандайдир минг-беш юз рубл ёки бир ҳовуч таблетка деб муштлашиш тўғри келмайди, бу шармандалик, қаерда бўлишингиздан қатъий назар - Москва, Санкт-Петербург ёки бошқа ҳудудда - бунга ҳеч ким йўл қўймайди”, - деди депутат.

Делимханов таъкидлашича, тартибни бузганларга меҳнат орқали тарбия берилади: улар республиканинг шаҳар ва вилоятлари кўчаларида турли ишларга жалб қилинади.

48

Сирдарёда кўп қаватли уйлар қурилишида 1,5 млрд сўм бюджет маблағи талон-торож қилинди

7
“Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ИК ва “S.S.” МЧЖ мансабдори ҳақиқатда бажарилмаган 949 млн сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишларини қўшиб ёзишган.

ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Сирдарё вилояти Оқолтин туманида кўп қаватли уйларнинг қурилишида 1,5 млрд сўм бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оқолтин туман бўлими терговга қадар текширув ўтказган. Унда “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ИК ва “S.S.” МЧЖ мансабдори Оқолтин тумани “Кўркам диёр” массивида 1 та кўп қаватли уй-жойнинг қурилганлиги ҳақидаги ҳужжатларга ҳақиқатда бажарилмаган 949 млн сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишларини қўшиб ёзишган. Шу йўл билан бюджет маблағларини талон-торож қилишган.

Шунингдек, “Y.N” МЧЖ ҳам массивдаги 1 та кўп қаватли
уй-жойнинг қурилганлиги ҳақидаги ҳужжатларга ҳақиқатда бажарилмаган 586 млн сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишларини қўшиб ёзган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан  “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ИК Сирдарё вилояти филиали мансабдор шахслари ва жамият раҳбарларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) жиноят иши очилган.

Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

7