У эркак эмас - Рамзан Қодиров Путинни ҳақорат қилган журналист ҳақида

1618
(Янгиланган 19:11 09.07.2019)
У эркак ҳам эмас, кавказлик ҳам эмас - Рамзан Қодиров Путинни ҳақорат қилган журналист ҳақида.

ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров Грузия телеканалида содир бўлган воқеага изоҳ берди. Қодиров Путинни ҳақорат қилган журналист Георгий Габунияни – Грузия ва бутун Кавказга иснод келтирганини таъкидлади.

“У Кавказ ўғлони ҳам эмас, эркак ҳам эмас, тоғлик ҳам эмас. Кавказда эркак киши бундай сўзларни ҳатто ўзининг ашаддий душманига ҳам айтмайди”, - деб ёзган Қодиров ўзининг телеграм каналида.   

Бўлиб ўтган воқеада Қодиров нафақат Габунияни, балким уни ишга қабул қилган телеканални ҳам айблади.

“Биз ўзимизни Грузия томонидан доимий равишда амалга оширилаётган душманона ҳаракатларни кўрмасликка ола олмаймиз. Шунинг учун Грузияга нисбатан қаттиқ санкциялар киритиш керак деб ўйлаймиз. Фақат ушбу санкциялар Россия фуқаролигини қабул қилган грузинларга зарар келтирмаслиги керак,” – деди Қодиров.

Эслатиб ўтамиз, Грузиядаги "Рустави2" телеканали бошловчиси якшанба куни эфирда 1 дақиқа давомида Россия президенти Владимир Путинни ва унинг марҳум ота-онасини ҳақорат қилган эди.

Ушбу воқеадан бир неча соат ўтиб телеканал атрофида фавқулодда митинг тўпланди. Журналист хатти-ҳаракатидан норози бўлган одамлар уни ишдан ҳайдашни ва умуман ушбу телеканални ёпишни талаб қила бошлашди.

Маълумот учун, “Рустави2” телеканали Грузиянинг собиқ президенти Саакашвили етакчилик қилган “Ягона миллий ҳаракат” партиясига тегишли бўлган. Айни дамда партия барча йўналишларда инқирозга учраган бўлсада, унинг айрим вакиллари ҳалиям провокациялар уюштиришга уринишларини тўхтатмаган. Путинни ҳақорат қилган журналист Георгий Габуния - Саакашвили давридан қолган провокатор, десак адашмаймиз.  

Икки ҳафта олдин Россия парламенти делегациясининг Тбилисига ташрифи вақтида пойтахт кўчаларида Россияга қарши митинглар бўлиб ўтган эди. Ушбу митинглар Грузия ҳукумати томонидан қўллаб-қувватланмаса-да, уларга барҳам бериш учун ҳам жиддий чоралар кўрилмаган эди. Шу сабаб Россия ҳукумати Грузияга сайёҳлар юборишни чеклашни маъқул кўрди.

1618
Андрей Серенко

Серенко: Афғонистон бошқа воқеликда яшашни бошлади

10
Сиёсатшунос ва Россиянинг замонавий Афғонистонни ўрганиш маркази етакчи мутахассиси Андрей Серенко Америка қўшинларининг ҳақиқий олиб чиқилиши истиқболларига ва бу шунчаки сайловолди ваъдалари эканига изоҳ берди.

Трампнинг Афғонистондаги ҳарбий контингент сонини аввал саккиз минггача, сўнгра тўрт минггача қисқартириш ҳақидаги баёноти, сиёсатшуноснинг фикрига кўра, сайловолди ваъдаларидан бошқа нарса эмас. Эндиликда президентликка номзод Трамп қилаётган ҳар қандай баёнот фақатгина электорар манфаатларга асосланган, деб ҳисоблайди Андрей Серенко.

"Албатта, Афғонистон бўйича ушбу мавзуга - қўшинларни олиб чиқиш мавзусига Трампнинг қизиқиши ортиб бормоқда, чунки бугунги кунга унда ўзининг биринчи муддати охирида сайловчиларига тақдим этадиган ҳеч қандай ютуқлар йўқ. Бундан ташқари, ички тартибсизликлар унга сайловолди кампаниясини олиб боришини қийинлаштиришига олиб келди”, - дея таъкидлайди эксперт.

АҚШнинг амалдаги президенти қўлида бугунги кунда Америка жамоатчилиги учун ижобий ҳисобланадиган мавзулари кўп эмас. Сиёсатшуноснинг фикрига кўра, Афғонистондан қўшинларни олиб чиқиш мавзуси, кўпроқ афғон урушини тугатилишининг имитациясига ўхшайди.

"Трамп маррага етиб олиши ва ижобий натижа эришиши мақсадида ушбу сиёсий технологияга маҳкам ёпишиб олган", - дейди Серенко.

Аммо Трамп Оқ уйда қолиш-қолмаслигидан қатъий назар, америкаликлар барибир Афғонистондаги ҳарбий иштирокларини камайтиради, деб ҳисоблайди эксперт. Расмий Кобул воқеаларнинг бундай ривожига деярли тайёр.

10
Сотрудник ДПС обеспечивает порядок на дороге в столице Чеченской республики городе Грозном.

Қуйишқондан чиқиб кетган ёшлар: Москвадан юз нафар чечен ватанига қайтарилди

39
(Янгиланган 12:10 05.08.2020)
Чеченистон ҳукумати Москвадан гиёҳвандликка ружу қўйган ва жамоат тартибини бузган 100 дан ортиқ ёшларни қайта тарбиялаш учун республикага олиб келди.

ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Чеченистон ҳукумати Москвадан гиёҳвандликка ружу қўйган ва жамоат тартибини бузган 100 дан ортиқ ёшларни қайта тарбиялаш учун республикага олиб келди. РИА Новости хабарига асосан.

Грознийда ёшлар билан Давлат думаси депутати Адам Делимханов учрашди. Учрашувда ёшларнинг қариндошлари, диний идора вакиллари ва ҳуқуқ тартибот орган ходимлари иштирок этди.

“Ҳар куни республика раҳбари Рамзан Қодировга ижтимоий тармоқларда ҳудудни тарк этган аҳоли томонидан содир этиладиган қонунбузарликлар ҳақида ёзишади, "мана сизларники буни содир этди" деб. Қодиров қаерда бўлишингиздан қатъий назар, одамларни ўзиники ва бегоналарга ажратмайди, сизлар чечен халқининг вакили ҳисобланасизлар ва нолойиқ ҳаракатлар чечен, мусулмоннинг номига доғ туширади ва биз бунга йўл қўймаймиз. Шунинг учун, биз сизларга ёрдам бериш ва қариндошларингиз ёрдами билан ўз хатоларингизни тузатишингиз учун уйингизга қайтариб олиб келдик”, - деди Делимханов.

Унинг таъкидлашича, Чеченистон рақиблари адашган йигитлардан ўз мақсадлари йўлида фойдаланиши мумкин ва республика раҳбарияти ёшларни қутқариш, уларни тўғри йўлга йўналтиришга ҳаракат қилмоқда.

"Ўзини ҳурмат қиладиган ҳар бир эркак ўз ватани, халқи, қадр-қиммати ва шарафини ҳимоя қилиш ва ўлишга тайёр бўлиши зарур, аммо қандайдир минг-беш юз рубл ёки бир ҳовуч таблетка деб муштлашиш тўғри келмайди, бу шармандалик, қаерда бўлишингиздан қатъий назар - Москва, Санкт-Петербург ёки бошқа ҳудудда - бунга ҳеч ким йўл қўймайди”, - деди депутат.

Делимханов таъкидлашича, тартибни бузганларга меҳнат орқали тарбия берилади: улар республиканинг шаҳар ва вилоятлари кўчаларида турли ишларга жалб қилинади.

39
( / / )

Бейрутда вайронкор портлаш фожиа жойидан видео

0
Куни кеча Бейрут портида кучли портлаш содир бўлди. Қурбонлар сони 78 нафарга етди, тўрт мингдан зиёд инсон жароҳатланди. Бедарак йўқотганлар бор.

Ливан бош вазири Хассан Дияб портда олти йил давомида нотўғри сақланган 2750 тонна аммиак селитрасини портлаш сабаби сифатида келтирган. Фожиа туфайли Ливанда уч кунлик мотам эълон қилинган.

Мамлакат президенти Мишел Аун икки ҳафталик фавқулодда ҳолат эълон қилиш учун ҳукуматдан шошилинч йиғилиш ўтказишни сўраган.

0