Путин грузиялик журналистнинг ҳақоратига ўз муносабатини билдирди - видео

1339
(Янгиланган 12:30 10.07.2019)
Владимир Путин Грузиянинг “Рустави 2” телеканали журналистининг қилиғига ўз муносабатини билдирди.

ТОШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Грузиянинг “Рустави 2” телеканали журналистининг қилиғига ўз муносабатини билдирди.

Владимир Путин Россияда “Рустави 2” телеканали журналистига нисбатан жиноий иш қўзғатилса, унга катта эҳтиром кўрсатилган бўлади, деб ҳисоблайди.

“Бу кабиларга нисбатан қандайдир жиноий иш қўзғатиш – катта эҳтиром. Бундан кейин ҳам гапираверсин”, - деди Путин.

7 июль куни Георгий Габуния ўзининг “Рустави 2” телеканалидаги муаллифлик дастурини Путин ва унинг марҳум ота-онасини куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилишдан бошлаган. Унинг бу қилмиши Грузияда қаттиқ қораланди ва норозилик намойиши бошланишига сабаб бўлди. Ғазабланган томошабинлар телеканал биносига келиб, журналист ва “Рустави 2” бош директорини ишдан бўшатишни талаб қилишган. Шунингдек, Габуниянинг қилмишини Грузия президенти ва бош вазири ҳам қаттиқ қоралалаб, фитна дея баҳолашган.

Россияда ҳам Габуниянинг қилмишини қаттиқ қораланди. Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Путинни ҳақорат қилган журналист Грузия ва бутун Кавказга иснод келтирганини таъкидлади. Россия парламентининг қуйи палатаси эса Грузияга қарши санкциялар жорий этиш таклифларини киритди. Бироқ Путин Грузия халқига ҳурмати туфайли ушбу санкцияларни маъқулламаслигини маълум қилди.

1339
Генеральный директор Ассоциации Аэропорт Виктор Горбачев

Горбачев: пандемия туфайли авиация оғир кунларни бошидан кечирмоқда

182
(Янгиланган 19:19 03.07.2020)
Бошқа мамлакатлардан Россияга парвозлар тақиқининг августгача узайтирилишини Фуқаро авиациясининг “Аэропорт” уюшмаси бош директори Виктор Горбачев изоҳлади.

Федерал ҳаво транспорти агентлиги (Росавиация) чет элдан Россияга парвозлар тақиқини августгача узайтирди. Идора телеграммаси кўпроқ техник хусусиятга эга, чунки чет элликларнинг мамлакатга киришни тақиқлаш тўғрисидаги қарор ҳукумат томонидан қабул қилинган.

Фуқаролик авиацияси “Аэропорт” уюшмасининг бош директори Виктор Горбачев таъкидлашича, парвозларни тақиқлаш тўғрисида қарорни Росавиациянинг ўзи мустақил равишда қабул қилмаган.

“Бу Роавиациянинг мустақил қарори эмас. Бу ерда Роспотребнадзор ҳам бор - бу биринчиси, иккинчиси – мамлакатларнинг ўзлари ҳам ҳали очилмаганлиги. Эртага барча мамлакатлар очилгани ҳақида хабар келиши биланоқ барча самолётлар уча бошлайди”, - деди Горбачев Sputnik эфирда.

Мутахассиснинг таъкидлашича, Европа мамлакатлари халқаро рейсларнинг тикланишини ҳанузгача аниқлаганлари йўқ.

"Кимдир очди, кимдир йўқ, қолганлари эса ёпиқку аҳир. Шу жумладан, жанубий-шарқий йўналишлар - Хитой, Вьетнам, Камбоджа. Ҳа, самолётлар учмоқда, қандайдир рейслар бор. Масалан, марказий шаҳарлар ва пойтаҳтларга, аммо у ерга ким учади? Дипломатлар, фуқаролиги бор ёки қўшма фуқаролиги бўлганлар, у ерда қандайдир мулкка эга бўлганлар, аммо у ерга бошқа ҳеч кимни киритмайдилар”, - дея тушунтирди у.

Горбачевнинг фикрича, парвозлар тикланиши ёз охирига юз беради.

“Ўйлайманки, парвозлар озми-кўпми, август ойидан кейин бошланади, айтайлик, эҳтимол сентябр ойининг охири - октябрда. Барчаси уларда карантин ҳолатлари қандай кечаётганига боғлиқ бўлади”- деб таҳмин қилади мутахассис.

“Аэропорт” уюшмаси бош директори, авиация коронавирус пандемияси туфайли оғир кунларни бошидан кечираётганини таъкидлади.

“Фуқаро авиацияси энг чуқур тубанликда. Бутун соҳа. Самолётлар аэропортларни ҳам, авиакомпаниялардан парвозлар учун пул оладиган Ҳаво ҳаракати бошқарувини ҳам ортидан тортиб кетди. Шу қаторда авиаремонт заводлари тўҳтаган, чунки ҳаракат йўқ. Фуқаролик авиациясида ягона нарса ишламоқда, бу ҳам таълим муассасалари”, - дея қўшимча қилди у.

Горбачевнинг таъкидлашича, бугунги кунда фуқаролик авиациясининг жаъми ҳажмидан атиги 10 фоизи ишламоқда, қолган 90 фоизи музлатилган ва тўхтатилган.

182
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси

Путин АҚШ элчихонаси биносига илинган ЛГБТ байроғи ҳақида ҳазил килди

622
(Янгиланган 19:06 03.07.2020)
Россия президенти Владимир Путин Москвадаги АҚШ элчихонасида ЛГБТ байроғи осиб қўйилгани юзасидан муносабат билдирди.

ТОШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Москвада АҚШ элчихонасида илинган ЛГБТ байроғи юзасидан муносабат билдирди. РИА Новости хабарига асосан.

Президент Россия Федерацияси Конституциясига тузатишлар тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳи учрашувида Федерация Кенгашининг Ахборот сиёсати бўйича комиссияси раиси Алексей Пушков Москвадаги Америка элчихонасида ЛГБТ байроғи ҳақида айтиб ўтди.

"Улар у ерда ким ишлаши ҳақида баъзи бир нарсани кўрсатиб кўйишди. Аммо бу қўрқинчлимас. Ахир биз бу ҳақда кўп гапирганмиз, ва бизнинг позициямиз аён", - деди Путин.

Президент Россияда диний ва миллий, шунингдек, жинсий озчиликларнинг ҳуқуқларига нисбатан ҳеч қандай чекловлар бўлмаган, йўқ ва бўлмайди, дея таъкидлади.

622
Подпись документов

Мирзиёев Соғлиқни сақлаш вазирлигида муҳим тайинловларни амалга оширди

0
Тайинловларнинг аксарияти вакант ўринларни тўлдириш ҳамда соғлиқни сақлаш тизими олдида турган долзарб вазифаларни ҳал этиш билан боғлиқдир

ТОШКЕНТ, 3 июл - Sputnik. Соғлиқни сақлаш вазири тўрт нафар янги ўринбосарга эга бўлди.

Ўзбекистон президентининг 3 июлдаги тегишли қарорига асосан Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига Улуғбек  Сабиров тайинланди.

Сабиров 1974 йилда туғилган. 1997 йилда Тошкент давлат иккинчи тиббиёт институти (ҳозирги Тошкент тиббиёт академияси)нинг даволаш иши мутахассислиги бўйича тамомлаган, тиббиёт фанлари доктори.

Тайинловга қадар Дерматология ва венерология илмий текшириш институтида турли лавозимларда ишлаган. 2013 йилдан айни пайтга қадар Республика ихтисослаштирилган дерматология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази директори лавозимида самарали фаолият юритиб келган.

Баситханова Эльмира Иркиновна яна вазирликка қайтди, у вазир ўринбосари этиб тайинланди.

Шунингдек, Молия вазири ўринбосари Шахрух Шарахметов Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Шу вақтгача ушбу лавозимда фаолият кўрсатиб келган Баходир Низомов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан ўз лавозимидан озод этилди.

Шарахметов 1977 йилда туғилган. 1998 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 1999 йилда эса Буюк Британиянинг Эксетер университетини иқтисодчи, молия ва инвестициялар мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Тайинловга қадар Молия вазири ўринбосари лавозимида самарали фаолият кўрсатиб келган.

Тайинловларнинг аксарияти вакант ўринларни тўлдириш ҳамда соғлиқни сақлаш тизими олдида турган долзарб вазифаларни ҳал этиш билан боғлиқдир.

Шунингдек, Ўзбекистон президентининг тегишли қарорига асосан Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига Абдулла Азизов тайинланди.

Азизов 1981 йилда туғилган. 2003 йилда Япониянинг Нагоя университетини, 2004 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини молия ва халқаро бизнес йўналиши бўйича магистр даражасини олган.

Шунингдек, Даниянинг Орхус университети магистратурасини, Орхус техника коллежини IT-дастурчи мутахассислиги бўйича тамомлаб, ушбу йўналишда меҳнат фаолиятини бошлаган.

Тайинловга қадар 2006 – 2019 йилларда Данияда қатор нуфузли компанияларда масъул лавозимларда ишлаган. 2019 йил сентябр ойидан айни пайтга қадар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида самарали фаолият юритиб келган.

0