Бывший президент КР Алмазбек Атамбаев после пресс-конференции на территории своего дома в селе Кой-Таш

Алмазбек Атамбаев учинчи марта Ички ишлар вазирлигига чақиртирилди

482
Милиция ходимлари Атамбаевга учинчи чақирув қоғозини олиб келишди.

ТОШКЕНТ, 18 июл – Sputnik. Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев учинчи марта мамлакат Ички ишлар вазирлигига чақиртирилди, деб хабар қилди Sputnik Қирғизистон.

Бугун, милиция ходимлари Атамбаевга учинчи чақирув қоғозини олиб келишди. У энди 19 июль куни соат 10:00 да ИИВга келиши керак.

Биринчи чақирув қоғози 8 июлда олиб келинганди. У ИИВ Тергов хизматига сўроққа гувоҳ тариқасида чақиртирилганди. Бироқ собиқ мамлакат президенти терговчи олдига бормаслигини маълум қилди. Атамбаев иддаосига кўра, “ҳукумат ўзининг ҳуқуқий майдони”дан четга чиқди.

Атамбаевнинг сўзларига кўра, у чақирув қоғозини кўрмаган ва барча ҳужжатларни ўзининг юридик вакили Сергей Слесаревга берган. Слесаров дахлсизлиги борлиги учун эса ҳуқуқ тартибот орган ходимларида Атамбаевни сўроққа чақиртириш ваколати йўқлигини айтди.   

Иккинчи чақирув қоғози 10 июлда олиб келинди. Унда ҳам Атамбаев ИИВга келмади.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон парламенти 13 июнь куни махсус комиссияни ташкил этган ва у олиб борган иш натижасида Алмазбек Атамбаев олтита жиноятга алоқадор бўлиши мумкинлиги ҳақида хулоса қилинди. Жўқорғу Кенеши хулосани тасдиқлаб, бош прокуратурага юборди.

Хулосага асосан Атамбаевга нисбатан қуйидаги айловлар илгари сурилди: Бишкек ИЭС модернизацияси бўйича коррупция иши ва станцияга ноқонуний тарзда кўмир етказиб берилиши, Тарихий музейни реконструкциясида коррупция иши, жиноий авторитет Азиз Батукаевнинг қонунга зид равишда озод этилиши, Кой-Таш ва Чон Сари-Ой қишлоқларида ер участкаларини ноқонуний эгалланиши.

27 июнь куни мамлакат парламенти депутатлари Алмазбек Атамбаевни собиқ президент мақомини олиб ташлашга овоз беришди. Собиқ президент мақомини олиб ташлашга 103 депутат овоз берди, фақатгина 6 депутат бунга қарши бўлди.

Мақомдан маҳрум этишдан олдин Атамбаевнинг тарафдорлари унинг уйида “халқ штабини” тузишган ва у ҳозирги кунгача фаолият кўрсатмоқда.

482
Мавзу:
Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев қўлга олиниши (38)