Ястреб

Қирғий заҳарли илонни тилка-пора қилди - видео

1305
(Янгиланган 15:49 19.07.2019)
Крюгер миллий паркида сайёҳлар ғаройиб ҳодисага гувоҳ бўлишди. Қирғий заҳарли илонни тилка-пора қилди.

ТОШКЕНТ, 19 июл – Sputnik. Жанубий Африка Крюгер номли табиат қўриқхонаси YouTube-канали қирғий илонни тилка-пора қилгани акс этган видеони жойлаштирди.

Видео муаллифи Грэм Мичлининг сўзларига кўра, қирғий илонни оёғи билан тутиб олди ва тумшуғи билан бошига зарба беради.

Кейинчалик йирқич қуш илонни иккига бўлиб, заҳри бўлмаган думини олиб учиб кетади.

Келаси кун йўлда илон қолдиқлари умуман қолмади: эҳтимол уларни сиртлон ёки бошқа ҳайвонлар еб қўйишди.

Мичлининг фикрига кўра, бу саҳнада табиатнинг озиқ-овқат занжири ёрқин тасвирланган.

1305

Беларус чет элликларга COVID-19 ҳақидаги справкасиз транзит қилишга рухсат берди

50
Транзитни амалга ошираётган шахс Беларусдан 24 соат ичида транзит ўтишини ҳужжат билан тасдиқлаши керак бўлади. Чипта, Беларус транзит визаси, йўл олинган мамлакат органининг расмий таклифномаси шундай ҳужжат сифатида қайдга олиниши мумкин.

ТОШКЕНТ, 20 окт - Sputnik. Беларус ҳукумати 22 октябрдан чет элликларга 24 соат давомида республика ҳудудидан COVID-19 коронавируси йўқлиги ҳақидаги маълумотномасиз транзитни амалга оширишга рухсат берди. Бу ҳақда сешанба куни мамлакат чегара қўмитаси матбуот-хизмати хабар берди.

"22 октябр 00:00дан Беларусдан транзит ўтаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга чегарада COVID-19 мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумотнома керак бўлмайди. Шунингдек, бу шахсларга ўн кунлик ўз-ўзини яккалаш тартиби ҳам дахл қилмайди", - дейилади хабарда.

Юқоридаги ҳолатда Беларус орқали транзитни амалга ошираётган шахс Беларусдан 24 соат ичида транзит ўтишини ҳужжат билан тасдиқлаши керак бўлади. Ўтиш ҳужжати (чипта), Беларус транзит визаси, шахс йўл олган мамлакат органи (ташкилоти)нинг расмий таклифномаси, соғломлаштирувчи муассасага йўлланма ва бошқа ҳужжатлар шундай ҳужжат сифатида қайдга олиниши мумкин.

24 соатлик транзитни тасдиқловчи ҳужжатга эга бўлмаган фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам Беларусга маълумотномасиз ва ўз-ўзини яккалаш шартига амал қилмаган ҳолда кириб келишларига рухсат берилади. Аммо бу ҳолатда чегара хизматчилари мамлакатга кириб келган шахсга "ташриф буюрувчи анкетаси"ни беришади. Унда меҳмон "Беларусь Республикаси орқали 24 соатдан ошмайдиган транзит" ёзувини қолдириши лозим бўлади.

Шахс ушбу анкетани ўзида сақлаши ва мамлакатдан чиқиб кетаётганида чегара хизматчисига тақдим этиши керак бўлади.

Қайд этилишича, 24 соат ичида мамлакатдан чиқиб кетишга улгурмайдиган шахслар чегарада коронавирус йўқлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этишлари керак бўлади. Бундай маълумотномани олиш учун соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий ташкилотларига мурожаат қилиш талаб этилади, деб таъкидланган хабарда.

50
Акции протеста в Кишиневе

АҚШ Молдавия учун "инқилобий" сценарий тайёрламоқда Наришкин

227
(Янгиланган 19:58 20.10.2020)
“Рангли инқилоблар” бўйича АҚШ экспертлар Молдавияга боришга ҳозирлик кўрмоқда - Россия ташқи разведка хизмати директори.

ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. АҚШ Молдавияда президентлик сайловларидан сўнг ушбу давлат учун инқилобий сценарий тайёрламоқда, деди Россия ташқи разведка хизмати директори Сергей Наришкин.

“АҚШ Россия чегаралари яқинида Москвага дўстона давлатларнинг ички ишларига тортинмасдан аралашишни давом эттирмоқда. Сайловдан кейинги вазиятга Беларусь ва Қирғизистонда таъсир ўтказишга қўпол уринишлар қилинмоқда. Кейинги нишон - Молдавия", - деди у.

Вашингтон республиканинг амалдаги раҳбари Игор Додон "МДҲ давлатлари, шу жумладан Россия билан конструктив алоқаларни олиб бораётгани" учун маъқул келмаяпти, дейди Наришкин. Шу сабабли "рангли инқилоблар" бўйича бир гуруҳ америкалик экспертлар овоз бериш арафасида Молдовага жўнаб кетишга ҳозирлик кўрмоқда.

"АҚШ Давлат департаменти Кишинёвдаги элчихонасига қайта сайланган тақдирда (Додон - таҳр.) овоз бериш натижаларини бекор қилишни талаб қилган ҳолда оммавий норозилик намойишлари уюштириш мақсадида мухолифатни тайёрлашни буюрди", - деди ТРХ раҳбари.

Молдавияда 1 ноябрда сайловларни ўтказиш режалаштирилган, президентликка 8 номзод даъвогарлик қилмоқда.

227