Сотрудники МВД. Архивное фото

Атамбаев уйига махсус хизмат ходимлари бостириб кирди - видео

1987
(Янгиланган 20:13 07.08.2019)
Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев уйида тезкор операция бошланди.

ТОШКЕНТ, 7 авг – Sputnik. Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев уйига спецназ бостириб кирди, деб хабар қилди Sputnik Қирғизистон.

Хабарда айтилишича, Атамбаевнинг маслаҳатчиси Кундуз Жолдубаева Facebook саҳифасида видео жойлаштирди.

ИИВ матбуот хизмати маълум қилинишича, Қўй-Тош қишлоғига тезкор тергов гуруҳи чиқиб кетди.

 

Видеода махсус хизмат ходимлари Атамбаевнинг уйи ҳудудига бостириб кириши ва у ерда отишмани кўриш мумкин. Эҳтимол, резина уқлар отилмоқда. Уй олдида вертолёт учмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, 10 га яқин киши жароҳатланди.

Собиқ президент қароргоҳи олдида 300 га яқин тарафдорлар тўпланган.

1987
Мавзу:
Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев қўлга олиниши (27)