Сооронбай Жээнбеков

“Атамбаев энди гувоҳ эмас, балки гумон қилинувчи”: Қирғизистон президенти Жээнбеков

1332
Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков айбдорлар ўз жазосини тортишига ваъда берди.

ТОШКЕНТ, 8 авг — Sputnik. Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков республиканинг собиқ раҳбари Алмазбек Атамбаевнинг мақоми гувоҳдан оғир жиноятда гумон қилинувчига ўзгартирилишини маълум қилди, дея ёзади Sputnik Қирғизистон.

“Агар шу пайтгача Атамбаев терговчи ҳузурига гувоҳ сифатида чақирилган бўлса, эндиликда унга оғир жиноятда гумон қилинувчи сифатида қаралади", - деди Жээнбеков парламентнинг навбатдан ташқари мажлисида.

У мамлакатда қонун устуворлиги, тинчлик ва хавфсизликни сақлаш мақсадида барча чоралар кўрилишини қўшимча қилди. Давлат аҳолининг иккига  ажралиб кетишига ва беқарор вазият юзага келишига йўл қўймаслик учун куч ва воситаларга эга.

Бугун Қирғизистонда парламентнинг навбатдан ташқари мажлиси бўлиб ўтмоқда. Депутатлар собиқ президент Атамбаевни қўлга олишга уриниш билан боғлиқ бўлган вазиятни муҳокама қилишмоқда. Кеча амалга оширилган махсус амалиёт муваффақиятсизлик билан якунланди. Сўнгги маълумотларга кўра, 52 киши жабрланган, спецназлардан бири кўкрагидан олган жароҳати туфайли ҳалок бўлган. Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков хавфсизлик кенгашида Атамбоев қуролли қаршилик кўрсатиб, конституция ва қонунларни қўпол равишда бузганини маълум қилган.

1332
Мавзу:
Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев қўлга олиниши (48)

Россияда болалар учун COVID-19 вакцинаси синови Янги йилдан кейин бошланиши мумкин

33
(Янгиланган 15:57 04.08.2020)
Болаларда COVID-19га қарши вакцина тадқиқотларини келаси йилнинг январь-февраль ойларида бошлаш режалаштирилмоқда.

ТОШКЕНТ, 4 авг - Sputnik. Гамалея номидаги Миллий тадқиқотлар маркази болаларда COVID-19га қарши вакцина тадқиқотларини келаси йилнинг январь-февраль ойларида бошлашни режалаштирмоқда, дея хабар беради РИА Новости.

"Биз ҳозирда ушбу ҳужжатлар тўплами билан ишлашни бошладик, чунки институт ҳеч қачон болаларда синовлар ўтказмаган. <...> Педиатрлар бу хусусиятларни билишади ва улар билан биргаликда биз Соғлиқни сақлаш вазирлигига синовларни болаларда амалга ошириш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар тўпламини ёзмоқдамиз, аммо бу синовларни биз катталар бўйича барча тадқиқотларни тугатганимиздан кейингина амалга оширамиз", - деди марказ директори Александр Гинцбург.

Унинг сўзларига кўра, синов қишда бошланади, чунки катталарда коронавирус вакцинаси синовларининг учинчи босқичига тахминан беш ой кетади. Унда икки мингга яқин бемор иштирок этади.

Россиянинг коронавирусга қарши вакциналари синовлари

Аввалроқ Россия соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко Гамалея номидаги Эпидемиология ва микробиология миллий илмий тадқиқот маркази томонидан ишлаб чиқилган вакцинанинг клиник синовлари якунланганини маълум қилган эди.

Унинг таъкидлашича, ҳукумат октябрь ойида оммавий эмлашни режалаштирмоқда. Аввало коронавирус қарши шифокорлар ва ўқитувчиларга эмланади.

Мутахассислар препаратни Мудофаа вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқишди. Июль охирида госпиталдан 20 нафар кўнгиллилардан иборат иккинчи гуруҳ чиқарилди. Уларнинг ҳар бирида иммун ҳосил бўлди, ножўя таъсирлар ёки асоратлар аниқланмади.

Ўз вакцинасинининг клиник синовларини “Вектор” Маркази ҳам амалга оширишни бошлади, у ишлаб чиқаришни ноябрь ойида бошлашни режалаштирмоқда.

33

Трамп АҚШ тарихида йўл қўйилган энг катта хатони айтди

134
(Янгиланган 15:12 04.08.2020)
Президент Дональд Трамп Америка Қўшма Штатлари тарихида йўл қўйилган энг катта хатони маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп Axios порталига берган интервьюда "Яқин Шарққа қўшинларни юбориш - АҚШ тарихидаги энг катта хато", деб айтди.

“Биз ИШИД*ни йўқ қилдик... бу 100 % ҳалифат... Биз ал-Бағдодий (ИШИД раҳбари Абу Бакр), Сулаймоний (Эрон генерали – таҳр.)ни “йўқ қилдик”, мен бошқа президентлар қилмаган кўп ишларни қилдим. Улар умуман Яқин Шарққа ҳеч қачон бориши керак эмас эди”, - деди Трамп.

"Яқин Шарққа бориш ва унинг ишларига аралашиш тўғрисида қарор - мамлакатимиз тарихидаги ягона катта хато бўлди", - деди АҚШ раҳбари.

* Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилот

134
Представители Генконсульства Узбекистана побывали на строительном объекте, где трудятся сограждане

Бош консулхона вакиллари ватандошларни Россия қонунларига риоя қилишга чақирди

6
Ўзбекистоннинг Владивостокдаги Бош консулхонаси вакиллари ушбу ҳудуддаги меҳнат мигрантлари ҳолидан хабар олди.

ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Ўзбекистоннинг Владивостокдаги Бош консулхонаси вакиллари Приморск ўлкасининг Михайловский туманидаги “Эста Констракшн” МЧЖга қарашли гўшт маҳсулотларини ишлаб чиқариш заводининг қурилиш майдонида бўлиб, бу ерда ишлаётган 700 дан ортиқ ватандошларнинг иш фаолияти ва яшаш шароити билан танишди.

“Дунё” АА хабарига кўра, дипломатлар меҳнат ва маиший шароитлари, умумий овқатланиш жойлари, коронавирус пандемияси даврида кўрилаётган соғлиқни сақлаш чоралари, иш ҳақининг ўз вақтида тўланиши ҳамда Ўзбекистон фуқароларининг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларига оид бошқа масалалар билан яқиндан танишди.

Меҳнат мигрантларининг саволларга жавоб бериш доирасида Амур вилоятидаги “Renaissance Heavy Industries”  компанияси ва Россия Федерациясининг бошқа минтақаларида чет эллик ишчилар, шу жумладан Ўзбекистон фуқаролари иштирокида юз берган тартибсизликлар тўғрисида безорилик моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилгани тўғрисида ахборот тақдим этилди.

Россия ИИВ МДҲ элчихоналарига мурожаатнома юборди

Таъкидланишича, бундай зиддиятли вазиятларда қатнашмаслик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни кучайтириш, экстремизм ва ақидапарастликни тарғиб қилувчи турли хил ҳаракатлар ва ташкилотларга қўшилмаслик бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.

“Учрашувда сўзга чиққан Бош консулхона вакиллари ва бошқалар ватандошларни Россия Федерациясининг миграция ва бошқа қонунларига риоя қилиш, маҳаллий урф-одатлар ҳамда анъаналарни ҳурмат қилиш, ўзбек халқининг бой маданиятини тарғиб қилишга ҳисса қўшишга чақирди” – дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 13 июл куни Амур газни қайта ишлаш заводида 300га яқин ишчилар, жумладан, Ўзбекистон фуқаролари маошдан норози бўлиб корхона ҳудудида тартибсизликлар уюштиришган эди. Шундан сўнг тартибсизликларда иштирок этган бир неча киши ҳибсга олинган ва уларга нисбатан жиноий иш очилган.

6