Бывший президент Кыргызстана Алмазбек Атамбаев и его сторонники присутствуют на встрече с журналистами в селе Кой-Таш близ Бишкека.

Алмазбек Атамбаев ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан қўлга олинди

1746
(Янгиланган 14:28 09.08.2019)
Ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбанинг маълумотига кўра, Алмазбек Атамбаев Бишкек томон олиб борилмоқда.

ТОШКЕНТ, 8 авг – Sputnik. Куч ишлатар бўлималари томондан ўтказилган иккинчи амалиёт давомида Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев қўлга олинди, деб хабар қилди Sputnik Қирғизистон.

Таъкидланишича, узоқ давом этган музокаралардан сўнг, Атамбаев таслим бўлишга қарор қилди. Атамбаев конвой кузатуви остида Бишкек томон олиб борилмоқда.

Бундан бироз аввалроқ кучишлатар бўлинмалари томонидан мамлакат собиқ президентини қўлга олиш бўйича иккинчи амалиётни ўтказди.

“Ҳуқуқ-тартибот орган ходимлари кўзни ёшлантирувчи газ ва шовқинли гранаталарни қўлламоқда. Атамбаев дарвозасини ҳимоя қилган одамлар қочиб кетди. Юк машинаси ёрдамида дарвоза бузилди. Атамбаевнинг уйидан ўқ отилмоқда”, - деб таъкидлади ҳуқуқ-тартибот органларидаги манба.

Сотрудники кыргызского спецназа блокируют улицу в селе Кой-Таш, где находится резиденция бывшего президента Алмазбека Атамбаева, во время проведения спецоперации по задержанию экс-лидера. 7 августа 2019 года
© AFP 2018 / VYACHESLAV OSELEDKO
Сотрудники кыргызского спецназа блокируют улицу в селе Кой-Таш, где находится резиденция бывшего президента Алмазбека Атамбаева, во время проведения спецоперации по задержанию экс-лидера. 7 августа 2019 года

Куни кеча, 7 август куни Қўй-Тош қишлоғида Давлат миллий хавфсизлик хизмати кучишлатар бўлинмаси Атамбаевни қўлга олиш амалиётини ўтказишга ҳаракат қилди. Сўнгги маълумотларга кўра, 52 киши жароҳат олди, бир нафар кучишлатар бўлинма ҳарбийси ҳалок бўлди.

Не дали взять живым или мертвым: Атамбаев сделал заявление
© REUTERS / VLADIMIR PIROGOV
"Не дали взять живым или мертвым": Атамбаев сделал заявление

Бугун, 8 август, тахминан соат 16:30 Қўй-Тош қишлоғида милиция ва мухолифатчилар ўртасида тўқнашув бошланди.

1746
Мавзу:
Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев қўлга олиниши (36)