Россиядаги энг оммабоп люкс автомобиллар маълум қилинди

564
“Автостат” таҳлилий агентлиги экспертлари Россиядаги энг оммабоп люкс автомобиллар рейтингини тузишди.

ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. “Автостат” таҳлилий агентлиги экспертлари Россиядаги энг оммабоп люкс автомобиллар рейтингини тузишди.

Биринчи ярим йиллик натижаларига кўра, биринчи ўринни Mercedes-Benz Maybach S-Сlass автомобили эгаллади. Олти ой давомида россияликлар 252 дона шу моделдан харид қилишган ва бу сотилган люкс машиналарнинг 38 фоизини ташкил этади. Россияда унинг нархи 9 млн 560 минг рубль (146, 5 минг доллар)ни ташкил этади.

Биринчи учликка Bentley Continental GT (93 дона) и Bentayga (78 дона) киритилган.

Бундан ташқари, рейтингдан Maserati Levante, Lamborghini Urus, Rolls-Royce Cullinan, Rolls-Royce Wraith, Maserati Ghibli, Lamborghini Aventador, Ferrari Portofino ва Rolls-Royce Ghost автомобиллари ўрин олган.

564