Ерга Хеопс эҳроми катталигидаги астероид яқинлашмоқда

1053
(Янгиланган 13:07 12.08.2019)
Август охирида Ерга ўз ўлчами билан Хеопс эҳромини ортда қолдирувчи астероид яқинлашади.

ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Август охирида ерга ўз ўлчами билан Хеопс эҳромини ортда қолдирувчи астероид яқинлашади. Бу ҳақда РИА Новости NASA маълумотларига таяниб хабар қилди.

Маълум бўлишича, 2019 OU1 астероид диаметри 160 метрга тенг, бу эса Хеопс эҳроми диаметридан 20 метрга каттароқ дегани.

Астероид 28 август куни Ерга максимал даражада яқинлашади, яъни осмон жисми Венера сайёрасидан 40 баробар яқинроқ келади.

Қайд этилишича, астероид сайёрамиз ёнидан бир миллион километрга яқин масофада тўқнашмасдан учиб ўтиб кетади.

1053

Трамп АҚШ тарихида йўл қўйилган энг катта хатони айтди

46
(Янгиланган 15:12 04.08.2020)
Президент Дональд Трамп Америка Қўшма Штатлари тарихида йўл қўйилган энг катта хатони маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп Axios порталига берган интервьюда "Яқин Шарққа қўшинларни юбориш - АҚШ тарихидаги энг катта хато", деб айтди.

“Биз ИШИД*ни йўқ қилдик... бу 100 % ҳалифат... Биз ал-Бағдодий (ИШИД раҳбари Абу Бакр), Сулаймоний (Эрон генерали – таҳр.)ни “йўқ қилдик”, мен бошқа президентлар қилмаган кўп ишларни қилдим. Улар умуман Яқин Шарққа ҳеч қачон бориши керак эмас эди”, - деди Трамп.

"Яқин Шарққа бориш ва унинг ишларига аралашиш тўғрисида қарор - мамлакатимиз тарихидаги ягона катта хато бўлди", - деди АҚШ раҳбари.

* Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилот

46

Дания “Газпром”га “Шимолий оқим-2”ни қуришни қайта бошлашга рухсат берди

40
Энергетика бўйича Дания апелляция кенгашига Дания энергетика агентлиги (DEA) қарори устидан шикоят келиб тушмади.

ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Энергетика бўйича Дания апелляция кенгашига Дания энергетика агентлиги (DEA) қарори устидан шикоят келиб тушмади. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Идора хабарида ёзилишича, компания тугалланганмаган ҳудудда газ қувурини қуришни сешанба, 4 августдан қайта бошлаши мумкин.

Мутахассис “Шимолий Оқим-2” қачон битиши мумкинлигини айтди

Аввалроқ DEA Nord Stream 2 AG га қувурларни қуришда Дания сувларида лангарли кемалардан фойдаланишга рухсат берганди.

40