Президент Кыргызстана Алмазбек Атамбаев

Атамбаев оиласи номида бўлган мол-мулк хатлаб қўйилди

991
(Янгиланган 20:03 16.08.2019)
Қирғизистон бош прокуратураси Атамбаев ва унинг оиласи номига тегишли бўлган мол-мулк, қимматли қоғозлар, акциялар, банк ҳисоб рақамлари рўйхатини эълон қилди.

ТОШКЕНТ, 15 авг – Sputnik. Қирғизистон бош прокуратураси Алмазбек Атамбаев ва унинг оиласи номида бўлган мол мулкларни хатлаб тўғрисида қарорни эълон қилди, деб хабар қилди Sputnik Қирғизистон.

Рўйхатда Қирғизистонда фаолияти юритувчи 25 та банкда очилган ҳисоб рақамлари келтирилган.

Бош прокуратура қарорига кўра, қуйидагилар хатлаб қўйилди:

- Атамбаев номида бўлган Toyota Land Cruiser (2000 йилда ишлаб чиқарилган); Mitsubishi Pajero (1997); Toyota Land Cruiser (1998); MAN (1993 й); BMW-Х53 (2001) автомашиналари;

- Аламудун тумани Қўй-Тош қишлоғидаги иккита ер участкалари, соғломлаштириш маркази,

- Иссиққўл туманидаги ер участкаси;

- Аламудун тумани Арашан қишлоғидаги кўп йиллик ўрмонзорлар (плантация), яйлов, уй;

- Аламудун ва Арашан туманлардаги кўп йиллик ўрмонзорлар.

Атамбаевнинг рафиқаси Раиса Атамбаева номидаги мол-мулк: Toyota Land Cruiser (2004); Mercedes Benz (1994); ГАЗ 3110 (1999) автомашиналар, шунингдек, Бишкек шаҳридаги Москва ва Новооктябрск кўчаларида жойлашган квартира ва уй-жой.

Бундан ташқари, 10 та юридик ва жисмоний шахслар номида бўлган мол-мулк хатлаб қўйилди. Улар ичида "Кыргызавтомаш", ОАО "Медиа Форум", "Апрель-ТВ", "Редакция телерадиокомпании "Канал D" (Канал Ди) ва бошқа корхона номлари келтирилган. Хусусан, "Кыргызавтомаш"га тегишли бўлган кўплаб уй-жойлар, ер участкалар, темир йўллар, савдо маркази, дўкон, цех ва омборхона санаб ўтилган.   

"Тергов Атамбаевнинг ва унинг яқин қариндошларининг жиноий ҳаракатлари натижасида олинган деб тахмин қилиш учун етарли асосга эга", - дейилган прокуратура қарорида.

991
Мавзу:
Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев қўлга олиниши (37)