Доллар

Эриган музқаймоқ: иқтисодчи сентябрда доллар пасайишини башорат қилди

1201
(Янгиланган 15:19 26.08.2019)
Иқтисодчи яқин уч ҳафта ичида доллар заифлашишда давом этишини таъкидлади.

ТОШКЕНТ, 26 авг – Sputnik. Валюта бозоридаги ҳаракатланувчи куч АҚШ Федерал Резерв фоизларининг пасайиши бўлади, деб маълум қилди TeleTrade бош таҳлилчиси Петр Пушкарев “Российская газета” нашрига.

“Деярли бутун бозор муболағасиз кейинги учрашув (Федрезерв - таҳр.) бундай натижасини кутмоқда. Бу шуни англатадики, агар Фед. биржаларни пасайтиришни истамаса, федерал маблағлар ставкаси 1,75-2,00% оралиғида уни ихтиёрий равишда туширишга тўғри келади”, - деди эксперт.

Иқтисодчи яқин уч ҳафта ичида доллар заифлашишда давом этишини таъкидлади.

“Доллар, тарелкадаги эриган музқаймоқ сингари, аста-секин пасайиб боради”, - деди Пушкарев.

Мутахассис таъкидлашича, август охирги кунлари ва сентябрь бошларида Россия аҳолиси долларни юқори курс билан алмаштириш учун сўнгги имкониятлардан бирига эга бўлишади.

Шунингдек, келгуси бир-икки йил евро Россияда барқарорликка эришади ва 70 рубл атрофида сақланади.

1201

Британия ва Канада Лукашенкога қарши санкция киритди

98
Британиялик дипломатларнинг қайд этишича, рестрикциялар "Буларусда инсон ҳуқуқларининг қўпол равишда бузилишига алоқадор" бўлганларга нисбатан жорий этилади

ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik, Мария Табак. Буюк Британия ва Канада Беларус президенти Александр Лукашенко, унинг ўғли Виктор ва мамлакатнинг бир нечта юқори мартабали ҳукумат аъзоларига қарши санкцияларни киритдилар, деб хабар бермоқда британия ТИВ.

Чеклов чоралари Бирлашган Қиролликка кириш ва саккиз кишига нисбатан, хусусан, Лукашенконинг ўзи, унинг ўғли, миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Виктор Лукашенкога, президент арминистрацияси раҳбари Игорь Сергеенконинг, ички ишлар вазири Юрий Караев, ички ишлар вазири ўринбосарлари Александр Барсуков ва Юрий Назаренко, ИИВ ички қўшинлари қўмондони ўринбосари Хазалбек Атабеков ва Махсус полиция минск бўлинмаси раҳбари Дмитрий Балабиларнинг активларини музлатишни кўзда тутади. 

Британиялик дипломатларнинг қайд этишича, рестрикциялар "Буларусда инсон ҳуқуқларининг қўпол равишда бузилишига алоқадор" бўлганларга нисбатан жорий этилади.

"Дунё ҳамжамиятининг кўплаб даъватларига қарамай, Александр Лукашенко шафқатсиз репрессияларни кучайтирган оппозиция билан мулоқотга киришишдан бош тортди", — дейилади Буюк Британиянинг Россиядаги элчихонаси хабарида.

Лондон чекловларни жорий йил июль ойида кучга кирган "инсон ҳуқуқларини поймол этганлиги учун санкцияларнинг британ режими" (Global Human Rights Sanctions Regime) доирасида қўллаган.

"Буюк Британия мустақил санкциялар режими инсон ҳуқуқларини жиддий равишда бузадиганларга Буюк Британияга саёҳат қилишни, британ банклари орқали пул ўтказишни ёки Буюк Британия иқтисодиётидан бирон бир фойда олишни тақиқлашга имкон беради", - дея аниқлик киритган дипломатик ваколатхона.

Беларусдаги воқеалар

Беларусдаги оммавий норозиликлар 9 август куни, президент сайловларида олтинчи маротаба Лукашенко ғалаба қозонгач бошланган эди. МСК маълумотларига кўра, у 80,1 % овоз олган. Оппозиция сайловларда Светлана Тихановская ғалаба қозонди деб ҳисоблайди. Тихановскаянинг ўзи мамлакатни тарк этишга қарор қилди ва Литвага йўл олди.

Акциянинг илк кунларида куч тузилмаси ходимлари протест қатнашчиларига нисбатан кўз ёш чиқарувчи газ, водомёт, шовқин гранаталари, резина ўқларни ишлатишган. Сўнгра, ҳуқуқ тартибот органлари митингларни тарқатишни ва куч методларидан фойдаланишни тўхтатишди.

Лукашенко АҚШни Беларусдаги норозиликларни ташкил этганликда айблади. Президентнинг айтишича, европа мамлакатлари Вашингтонга ён босмоқда ва ҳаммасини "айтилганидек бажаришмоқда". Беларус етакчисининг сўзига кўра, Ғарб Минскни Москвага қарши қайрамоқчи.

23 сентябр куни Лукашенконинг инаугурацияси бўлиб ўтгач, бу янги норозилик акцияларини юзага келтирди, акциялар иштирокчилари куч методлари ва водомётлар ёрдамида тарқатилди.

98
Самолет F-16 ВВС Турции

Туркия қирувчиси Арманистон Су-25 самолётини уриб туширди

667
(Янгиланган 20:29 29.09.2020)
Туркиянинг F-16 қирувчиси Арманистон ҲҲКга қарашли бўлган Су-25 самолётини уриб туширди – Арманистон мудофаа вазирлиги.

ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Туркиянинг F-16 қирувчиси Арманистон ҲҲКга қарашли бўлган Су-25 самолётини уриб туширди. Бу ҳақда Арманистон Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Шушун Степанян Facebook саҳифасида пост ёзди. РИА Новости хабарига асосан.

Тоғли Қорабоғ: Озарбайжон ва Арманистон ўқ отишни тўхтата оладими?
Sputnik/RUPTLY/ TV/Государственные учреждения Азербайджана и Армении

“Жанговар вазифани бажараётганда, Туркия ҳаво кучларининг кўп функцияли F-16 қирувчиси Арманистон ҳаво ҳудуди устида Арманистон ҲҲК қарашли бўлган Су-25 ҳужум самолётини уриб туширди. Учувчи қаҳрамонларча ҳалок бўлди ”, - дейилган постда.

Мудофаа вазирлиги вакилининг сўзларига кўра,  F-16 қирувчиси Озарбайжоннинг “Гянжа” аэродромидан учиб чиққан ва Варденис, Мец Масраа, Сотка яқинида жойлашган Арманистон ҳарбий бўлинма ва аҳоли пунктларига зарба берган

Степанян таъкидлашича, Туркиянинг F-16 қирувчиси  60 км масофага республиканинг ичкарига учиб кирган.

Озарбайжон мудофаа вазирлигининг матбуот котиби бу хабарларни ёлғон ва провокацион деб атади, Озарбайжон ҲҲКда  F-16 қирувчилар йўқлигини маълум қилди.

667