Дональд Трамп на пресс-конференции в Ханое

Трамп Эронга коммент ёзаман деб АҚШ махфий спутниги сирини очиб қўйди

543
(Янгиланган 15:33 04.09.2019)
Астрономлар АҚШ президенти чоп этган фотосурат махфий спутник орқали олинганини пайқаб қолишди.

ТОШКЕНТ, 4 сен - Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп Twitterда Эрон космик кемаси ҳалокати акс этган суратни чоп этиб,  махфий спутник сирини очиб қўйди, деб хабар қилмоқда Forbes нашри.

"Эроннинг Semnan One учириш майдончасида юз берган Safir SLV космик кемасининг ҳалокатига АҚШнинг алоқаси йўқ. Мен Эронга энг яхши ниятларимни билдираман ва Биринчи босқичда содир бўлган носозликни аниқлашда муваффақият тилайман", - деб ёзган АҚШ президенти ўз твиттерида. 

​Фотосурат чоп этилганидан сўнг, уни астрономлар ўрганиб чиққан ва у юқори сифатли фотокамерага эга бўлган шпион-спутник томонидан суратга олинганини аниқлашган. Марко Лагбрук фотосурат олинган аниқ вақт ва азимутни аниқлаганидан сўнг “Ушбу  сурат USA 224 спутники орқали олинганига шубҳам йўқ”, деб ёзди.

Мутахассис фикрига кўра, ушбу спутник Ер шарининг энг тиниқ фотосуратларини олиши мумкин. USA 224 спутникида Хаббл телескопида ўрнатилгани каби, 2,4 метрли ойнага эга бўлган  объектив ўрнатилган. Унинг ёрдамида ер юзида ўлчами 10см  бўлган  жисмларни ҳам фарқлаш мумкин.

Маълумот учун, бугунги кунда мавжуд бўлган тижорат спутниклари фақат 30 см жисмларни фарқлай олади. 

USA 224 – АҚШнинг KH-11 номли оптик-электрон шпион спутниклар оиласига мансуб бўлиб, у орбитага 2011 йилда чиқарилган бўлиб. Унинг қиймати 2 миллиард долларни ташкил қилади. Бугунга қадар Ер орбитасига 16та ана шундай спутник учирилган.

Модель спутника-шпиона KH-12 (KeyHole-12)
543