ТОШКЕНТ, 10 сен — Sputnik. Стокгольм иқтисодиёт мактаби профессори Магнус Содерлунд кундалик рационда одам гўшти бўлиши фойдаси ҳақида гапирди, деб ёзмоқда New York Post олимнинг Швеция пойтахтида ўтказилган Gastro симпозиумида қилган чиқишига таянган ҳолда.
Унинг фикрича, жасадлардан олинган гўштни овқатга истеъмол қилиш инсониятни қутқарган бўларди. Жаҳон ҳамжамияти бу ғояга мурожаат қилса, албатта.
Содерлунд ўртага ташлаган таклиф мунозараларга бой бўлди. Аксарият иштирокчилар "Одам гўштини истеъмол қилишни тасаввур қиласизми?", деганча олим каннибализмни тарғиб этаётганини билдирдилар. Аммо Содерлунднинг сўзларига кўра, одамлар янги таомни таътиб кўрсалар, каннибализмга қарши бундай "консерватив" фикрлар ўзгариши турган гап.
Тадбирда, шунингдек, каннибализм келажакда озиқ-овқат маҳсулотлари барқарорлигини таъминлаш муаммосига ечими бўла олиши ҳақидаги масала муҳокама этилди.
Содерлунддан, тадбирдан сўнг бўлган интервью давомида, шахсан ўзи инсон гўштини истеъмол қилишга тайёрлиги ҳақида сўрашганида, олим бу ғояга ҳамиша очиқлигини билдирган.
"Мен айрим журъатсизликни ҳис қиляпман, лекин ўта консерватив эмасман… Айтишим керак-ки… Мен уни таътиб кўришга тайёрман", — деган у.
Олим, шунингдек, альтернатив вариант тариқасида уй ҳайвонлари ва жонзотларни ейишни таклиф этган.
Таъкидланишича, профессор ғояларининг ҳаётга татбиқ этилишига, каннибализмнинг инсон саломатлиги учун зарарлиги ҳалал бериши мумкин. Мисол учун, 1960-йилларга қадар Папуа-Янги Гвинея аборигенлари ўликлар гўштини тановвул қилиб келганлар. Бу амалиёт улар орасида кулаётган ўлим, деб аталувчи - "Куру касали" эпидемиясини авж олдирган.
АҚШ Миллий тиббиёт кутубхонаси маълумотларига кўра, ушбу касаллик инфекция агенти – инсон миясидаги зарарланган бош тўқимадаги оқсил томонидан келтириб чиқарилади.
ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Қирғизистон сайланган президенти Садир Жапаров инаугурация муносабати билан махсус кортеж, зиёфат ва бошқа тадбирлар ўтказилмаслигини маълум қилди.
21 январь куни пойтахтининг марказида транспорт ҳаракати тўсиб қўйилди: мамлакат раҳбарининг махсус автокарвони ўтиши учун репетиция ўтказилди.
Sputnik Қирғизистон ёзишича, тадбирга 10 миллион қирғиз сўмини сарфлаш режалаштирилгани ҳақида хабар берилган. Шундан сўнг, қирғизистонликлар ижтимоий тармоқларда йўлларнинг ёпилиши, маросим харажатларини танқид қилишди.
Бугун Садир Жапаров сиёсий ва иқтисодий вазиятни ҳисобга олган ҳолда мамлакат иқтисодиёти учун оғир бўлган тадбирлардан воз кечиш зарурлигини айтди.
"Мен катта миқдордаги молиявий харажатларни келтириб чиқарадиган махсус кортежи, зиёфат ва бошқа ташкилий тадбирлардан воз кечиш тўғрисида қарор қабул қилдим. Президентлик лавозимига киришиш учун фақат қонунда белгиланган мажбурий тартибларни ҳисобга олиб, амалга оширилади", - деди Жапаров.
Унга кўра, ҳозирда ҳукумат бюджет маблағларини халқ ва уларнинг эҳтиёжлари учун ишлатишга қаратиши керак. Инаугурация ташкилий қўмитаси тадбир учун янги сценарий тузиши керак.
Инаугурация 28 январ куни Миллий филармониянинг катта залида бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Исроиллик модель Яель Шелбия - дунёдаги энг чиройли юзли модель деб тан олинган. У ташқи қиёфаси сабабли интернетда кескин танқидга учрагани юзасидан шикоят қилди, деб хабар қилди The Sun.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Январ ойи бошида 19 ёшли исроиллик модель Independent Critics талқинига кўра - дунёдаги энг гўзал 100 киши рўйхатида биринчи ўринни эгаллади. Овозлар сони бўйича модель таиландлик хонанда Лиза Манобан, австралиялик модель Мейку Вуллард ва тайванлик қўшиқчи Чжоу Цзиюни ортда қолдирди.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Шелбия таъкидлашича, ушбу мақом унга айрим фойдаланувчиларнинг салбий муносабатини олиб келмоқда.
"Мен доимий равишда мухлислардан севги ва қўллаб-қувватлашни оламан, лекин менга кўп хабарлар келади, тан олишим керакки, улар айримлари – жуда ёқимсиз. Хейтерлар ташқи қиёфам бўйича ҳақоратомуз изоҳларни ёзишади, мен бунга эътибор бермасликка ҳаракат қиламан", - деди у.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Шелбия 16 ёшида модель сифатида иш бошлади. Уч йилда у Dolce & Gabbana, Versace, L"Oreal, KKW Beauty, Kylie Cosmetics, FINNEY mobile ва бошқа брендлар билан ҳамкорлик қилишга эришди.
ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Бугун Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари Россиянинг (Москва вилояти) Европа ҳудудидан кириб келган совуқ антициклон таъсири остида бўлади. Кун давомида кўп ҳудудларида қор ёғиши кузатилади, фақат шимолий ҳудудларда ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли камроқ. Ҳаво ҳарорати 2-5 даража совуқ бўлади.
Эртага Ўзбекистон ҳудудларига совуқ атмосфера фронти таъсири сақланиб туради, республиканинг шимолий ва шарқий ҳудудларида бироз қор ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 5-10 даража совуқни, кундузи 0-5 даража совуқни ташкил этади.
Якшанба куни ёғингарчилик кутилмайди, фақат тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кечаси ва эрталаб бироз қор ёғиши мумкин. Кечаси 5-10даража гача бўлган совуқ кузатилади, кундузи ҳаво бироз манфий қийматларгача исийди ва 0-3 даража илиқ атрофида.
Шу кунларда ўртача кеча-кундузлик ҳаво ҳарорати иқлимий меъёрлардан 8-10 даражага паст бўлади.