Беременная женщина

Қозоғистон шимолида 33 нафар ўқувчи ҳомиладор бўлди

1527
(Янгиланган 19:44 10.09.2019)
Шимолий-Қозоғистон вилоятида 33 нафар ўқувчи қиз ҳомиладор бўлди.

ТОШКЕНТ, 10 сен – Sputnik. Шимолий-Қозоғистон вилоятида 33 нафар ўқувчи ҳомиладор бўлди. Улардан 9 нафари 16 ёшга ҳам тўлмаган. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон хабар қилди.

Бу турдаги маълумотлар дарҳол тиббий муассасалардан полиция бўлимига юборилади. У ерда қизларнинг шерикларини жавобгарликка тортиш масаласи ҳал қилинади.

Вояга етмаганлар билан ишлаш гуруҳининг ўта муҳим топшириқлар бўйича катта инспектори Саиран Саркеновнинг сўзларига кўра, бу йил рўйхатга олинган балоғатга етмаганларнинг ҳомиладор бўлишининг барча ҳолатларида улар шериклари жиноий жаворгарликка тортилмаган, чунки улар ҳомиладор қизларга тезда уйланишган.

Полиция ходимининг сўзларига кўра, вилоят мактабларида жинсий тарбия бўйича ўқув машғулотлар олиб борилмоқда, ота-оналари билан ишлар ташкил этилган, аммо бундай ҳолатлардан қочиб бўлмаяпти.

Бироқ ўтган йилга нисбатан қизларнинг эрта ҳомиладорлиги билан боғлиқ вазият бироз яхшиланди. Ўтган йилнинг шу даврида 16 ёшгача бўлган қизларнинг ҳомиладорлик ҳолати 14 та, вояга етмаганларнинг 39 та ҳомиладорлиги қайд этилган.

1527

Қирғизистонда порахўрларга пулларни бир ойда ғазнага қайтаришга муҳлат берилди

222
(Янгиланган 19:02 21.10.2020)
Қирғизистонда иқтисодий афв эълон қилинди. Президенти вазифасини бажарувчи порахўрлардан ноқонуний йўл билан топилган даромадларини давлат ғазнасига қайтаришни талаб қилди.

ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Қирғизистон президенти вазифасини бажарувчи, мамлакат бош вазири Садир Жапаров порахўрлардан ноқонуний йўл билан топилган даромадларини давлат ғазнасига қайтаришни талаб қилди ва уларга 30 кун муҳлат берди.

“Менга берилган ваколатлардан фойдаланиб, расман иқтисодий афв эълон қиламан. Афвдан мақсад, давлат бюджетини тўлдириш, хусусан, қўшимча ресурслар топиш. Жиноий схемалар тузган, оддий халқ ҳисобига бойлик орттирган порахўрлар, сизларга 30 кун вақт бераман! Барча топганларингизни давлат ғазнасига қайтаришингизни талаб қиламан! Давлатдан ноқонуний йўл билан олинган ҳар бир тийинни ихтиёрий равишда жойига қўйинг. Яширин мулк ва пулларингиз ҳақида очиқ маълумот беринг. Маълум қилинган мулк ва даромадларингиз дахлсизлигини, барча турдаги жазолардан озод бўлишингизни кафолатлайман”, – деган мурожаатида. Sputnik Қирғизистон мурожаатнинг тўлиқ матнини нашр этган.

Унинг сўзларига кўра,  иқтисодий авф фақат бир марта қўлланилади, бошқа имконият бўлмайди.

“Бу халқ талаби! Бу менга мамлакат тақдирини ишонган кишилар мақсади”, - дея сўзларини якунлаган Жапаров.

5 октябрь куни Бишкекда парламент сайловлари натижаларидан норози бўлганларнинг норозилик намойишлари бошланди. Намойишлар тезда тартибсизликларга айланиб кетди. 6 октябрь куни МСК сайлов натижаларини ҳақиқий эмас деб топди ва такрорий парламент сайловларни 20 декабрга белгилади.

222
Стратегический бомбардировщик ВВС США B-1 Lancer

Россия қирувчилари чегарага яқинлашаётган АҚШ бомбардимончисини ортга қайтарди

287
(Янгиланган 18:47 21.10.2020)
Россия қирувчилари Беринг денгизи устида АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг стратегик бомбардимончиларини тўхтатиб қолди.

ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Россия қирувчилари Беринг денгизи устида АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг стратегик бомбардимончиларини тўхтатиб қолди, деб хабар қилди Мудофаа вазирлиги.

Ҳарбийлар чегарага яқинлашаётган иккита ҳаво нишонини қайд этишди. Уларни аниқлаш ва давлат чегараси бузилишини олдини олиш учун Шарқий ҳарбий округнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларига қарашли бўлган МиГ-31 ва Су-35 самолётлари кўтарилди.

“Россия қирувчиларининг экипажлари ҳаводаги нишонларни АҚШ ҳаво кучларининг иккита стратегик бомбардимончи B-1В эканлигини аниқладилар ва уларни Беринг денгизи бўйлаб кузатиб боришди”- дейилган хабарда.

Хорижий самолётлар ортга бурилганда, Россия қирувчилари аэродромга қайтди.

Мудофаа вазирлиги маълум қилишича, Россия қирувчиларининг барча парвозлари ҳаво ҳудудидан фойдаланиш бўйича халқаро қоидаларга қатъий риоя қилинган ҳолда амалга оширилди. Россия давлат чегарасини бузилишига йўл қўйилмади.

287
Моряк на американской подводной лодке USS Hartford во время учений в Арктике

"Йўқ қилиш қийин бўлади": америкаликлар Шимолда бункерга қайтишмоқда

34
(Янгиланган 23:09 21.10.2020)
Олавсверн ҳарбий-денгиз базасини 1960-йилларда барпо этишган. НАТОнинг энг ҳимояланган объектларидан бири ҳақида - РИА Новости материалида ўқинг.

ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik, Николай Протопопов. Юзлаб метрларга чўзиладиган қоятошли тупроқ, тўғридан-тўғри ядровий ҳужумга дош бера олиш хусусияти ва ракета қуролларига эга атом сувости кемалари - АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари Норвегияда Совуқ Уруш давридан қолган Олавсверн ерости ҳарбий-денгиз базасини қайта жонлантиришни режалаштирмоқда. Бу ердан бир нечта Seawolf разведкачи-субмариналари патрулга чиқиб, Шимолий флот кемалари ортидан кузатувни йўлга қўяди. НАТОнинг энг ҳимояланган объектларидан бири ҳақида - РИА Новости материалида ўқинг.

Қоядаги шаҳар

Олавсверн базасидаги фаол ҳарбий фаолият 2000-йилларда тўхтаган, объект 2009-йилга келиб батамом музлатилган. Аммо америкаликлар яқинда бу ерга яна атом сувости кемаларини олиб келиб жойлаштиришга қарор қилишди: Ғарб баёнотларига кўра, буларнинг барчаси Россиянинг Арктикадаги фаоллашуви туфайлидир.

Олавсвернга Seawolf синфидаги субмариналарнинг барчаси олиб келинади. Август ойида улардан бири Вашингтон штатидаги Бангор ҳарбий-денгиз базасидан Норвегиядаги Тромс базасига синов ўтишни машқ қилди. Америкаликлар ушбу портдан АСК (атом сувости кемалари) оралиқ тураргоҳлари сифатида фойдаланишади: озиқ-овқат захираларини тўлдириб, таъмирлаш ишларини амалга оширадилар.

Seawolf синфидаги АСК— АҚШнинг энг махфийлаштирилган субмариналаридан биридир. Улар 1980-йилларда рақиб томонидан тўлиқ назоратда бўлган ҳудудларда ҳаракатлантириш учун махсус ишлаб чиқаришган. "Денгиз бўрилари" фавқулодда паст шовқинли ва сезилмас. Бортида - кема ва қайиқларга қарши қуролга эга. Хусусан, битта кема элликта "Томагавк" қанотли ракеталар ёки "Гарпун"ларни ёки худди шунча кемаларга қарши торпедаларни олиб юриши мумкин.

ХХ аср охирида америкаликлар бу сингари сувости кемалардан 30тача яратишни режалаштирган, аммо — СССР барҳам топиб, Варшава шартномаси ташкилоти йўқ бўлгач, бу ниятдан воз кечишганди.

Натижада АҚШ ҲДК атиги учта субмаринага эга бўлади.

Тромсдаги "Олавсверн" сувости кемалари базаси

Олавсверн ҳарбий-денгиз базасини 1960-йилларда қурилган. База Россия чегарасидан 350 километр нарида жойлашган. Яъни Шимолий флот сувости кемалари патрул маршрутлари яқинида. Совуқ уруш йилларида америкаликлар ва уларнинг иттифоқдошлари базада Шимолий Муз океани акваторияси учун масъул бўлган сувости кучларини сақлаб келганлар. НАТО субмариналари экипажлари Шимолий флотга исталган вақтда Норвегия денгизига ва ҳатто - Шимолий Атлантикага чиқишни ёпиб қўйишга тайёр туришарди.

Улкан ерости мажмуаси қоялар ичида ўйилган ва 300 метр қалинликка эга тош аралаш тупроқ билан ҳимояланган. 25 минг квадрат метрдан ортиқ майдонда — омборхоналар, қурол захиралари сақланадиган жойлар, таъмирлаш ишлари учун ҳудудлар жой эгаллаган. Лойиҳалаштириш ишлари ва ер ости йўлларини ўтказиш, шунингдек, объектни замонавий жиҳозлар билан таъминлаш учун 500 миллион доллардан ортиқ маблағ сарфланган. Таққослаш учун, 1961-йилда сафга туширилган дунёдаги биринчи атом авиаташувчиси - USS Enterprise учун тахминан 450 миллион доллар сарфланган эди.

Арктика этакларига яқинроқ

Шимолий флотнинг собиқ қўмондони адмирал Вячеслав Поповнинг сўзларига кўра, янгиланган Олавсверн базаси Россия учун НАТО томонидан бўлаётган яна бир жиддий таҳдидга айланади.

"Seawolf музлар остида сузишга мўлжалланган, — дейди адмирал РИА Новостига берган интервьюсида. — Америкаликлар улар жойлашув ҳудудларини ҳаракат зоналарига яқинлаштиришга, яъни чегараларимизга ва атом музёрарларимиз туфайли ҳозирда етакчилик қилаётган ҳудудимиз - Арктикага янада яқин келишга интилишмоқда. Албатта, Шимолий флот Олавсвернни назорат қилишига тўғри келади — бунинг учун барча зарур куч ва воситаларга эгамиз".

Умуман олганда, экспертлар ишора қилаётганидек, америкаликларни мураккабликлар кутаётган бўлиши мумкин, чунки база юридик жиҳатдан ҳозирда алоҳида шахсга тегишли.

Икки минггинчи йиллар охирида ғарб таҳлилчилари Россия флоти НАТО учун энди хавф туғдирмайди, шу боис, Олавсверн жуда қимматга тушмоқда, деган фикрга келган эдилар. Шундан сўнг Норвегия ҳукумати базани савдога қўйди.

2011-йилда Олавсверн бир норвегиялик тадбиркор томонидан 4,5 миллион долларга сотиб олинди. У мажмуани ижарага берган, шу жумладан, Россия компанияларига ҳам. Бу ерга вақти-вақти билан "Академик Немчинов" ва "Академик Шатский" илмий-тадқиқот кемалари келиб-кетиб туришган. Ушбу битимдан сўнг кўплаб норвегиялик ҳарбий қўмондонлар мамлакат раҳбариятини қаттиқ танқид қилган эдилар. Хусусан, вице-адмирал Эйнар Скорген объект сотилишини "ғирт жиннилик", дея баҳолаган.

"Биз ўзимизни энг муҳим плацдармдан маҳрум қилдик ва субмаринларни қўшимча юзлаб миль юришга мажбур этдик. Бизнинг Россия билан Баренцев денгизида чегарамиз бир. Ҳарбий-денгиз флотимиз Арктикадаги денгиз базасида жойлашиши кераклиги ўз-ўзидан аён", - деб айтган Скорген.

Оқ айиқлар
© Sputnik / Валерий Мельников

Иккиталик стандартлар

Орадан ўн йил ўтиб НАТОдагилар ўз хатоликларини англаб етишди. Норвегиянинг NRK телеканали маълумотларига кўра, Пентагоннинг олий мартабали амалдорлари охирги ҳафталарда Олавсвернга серқатнов бўлиб қолишган. Норвегия Мудофаа вазирлиги эса мамлакат қуролли кучлари, АҚШ ва НАТО бўйича иттифоқдошларга базани яна мақсадга мувофиқ ишлатишларига имкон берувчи битимни маъқуллаган.

"Норвегия раҳбарияти, гарчи яқиндагина биз билан Баренцев денгизида майдонни чегаралаб олиш тўғрисида битимни имзолаган бўлса-да, ўзини Россияга нисбатан нодўстона тутмоқда", — дейди флотни қўллаб-қувватлаш бўйича умумроссия ҳаракати раиси  I ранг капитани Михаил Ненашев.

— Биз бунга яхши қўшничилик ва минтақада ҳамкорликни ривожлантириш сиёсатидан келиб чиқиб қадам қўйган эдик, бу билан Норвегия ҳам ўзини шунга муносиб тутади, дея умид қилгандик. Аммо вашингтон "обкоми"даги катта биродарлар туфайли Норвегия, аксинча, Россияга нисбатан Шимолий Атлантика ва Шимолий Муз океанида тажовузкорлик даражасини оширмоқда.

Эксперт фикрига кўра, буларнинг барчасига қарамай, ҳарбий нуқтаи назардан Олавсверн шимолий кенгликларда АҚШ ва НАТО позицияларини сезиларли кучайтирмайди, нега деганда, база координаталари ва имкониятлари ҳозирги кунда ҳеч ким учун сир эмас. Таҳдидлар вақтида уни сувости қайиқлари, самолётлар ёки бошқарувчисиз сувости аппаратлари ёрдамида миналар билан тезда блоклаш мумкин.

Ерости лабиринтлари

Олавсверн ерости базаси ноёб қурилма эмас. Совуқ уруш йилларида шунга ўхшаш ўнлаб объектлар қурилган. Энг йирик бункер шведлар томонидан ўтган асрнинг ўрталарида барпо қилинган. Мускё ҳарбий-денгиз базаси мармар қоятошдан йўнилган, у Стокгольм архипелаги жанубидаги алоҳида оролча мисоли. Учта док кемалар ва сувости қайиқларини қабул қилиш, казармалар, таъмирлаш заводи, омборхоналар ва госпитал учун жиҳозланган.

База минг нафаргача ҳарбий хизматчиларни оммавий ракета зарбаси ёки ҳатто ядровий бомбардировкадан пана қилиши мумкин. Оролдан объектгача денгиз тубидан уч километрли ер ости йўли олиб боради. Икки минггинчи йилларда база консерваланган, аммо 2019-йилда Швеция ҳарбий-денгиз кучлари у ерга штаб-квартирасини кўчириб олиб боришгани ҳақида хабарлар тарқалди. У ерда юзга яқин ҳарбий хизматчилар ва "Висбю" типидаги бешта корветларни жойлаштиришмоқчи.

Россияга келадиган бўлсак, энг йирик махфийликдан чиқарилган ерости базаси Қримда жойлашган. Балаклав бухтаси яқинидаги Таврос тоғида бирданига иккита объект яширилган: сувости қайиқларини пана қилиш ва таъмирлаш учун қуруқ док ҳамда торпеда ва ракеталар атом боеголовкалари сақланадиган омборхона.

Ядро уруши юз берган тақдирда, ер остида уч минг киши уч ой давомида қулайликлар билан ҳаёт кечира олиши учун - ёқилғи, маҳсулотлар ва сувлар захираси мунтазам янгиланиб туради.

СССР барҳам топганидан кейин база Украина ихтиёрига ўтган. Уни бошқа кўплаб объектлар сингари ташлаб қўйишган, талон-тарож қилишган, рангли металл овчилари эса ускуналарни ташиб кетган. Икки минггинчи йилларда Балаклавада музей ташкил этилди: сайёҳларга таъмирлаш заводининг ер остидаги қисми, арсенал, қирғоқ ва бир нечта бинолар кўрсатилган.

Экспертлар бераётган баҳоларга кўра, зарурат туғилса, базани қайта жиҳозлаб, яна сафга қайтариш мумкин, аммо у замонавий сувости кемаларини - уларнинг ўлчамлари туфайли қабул қила олмайди.

34