Тимсоҳ ва қоплон ўртасида ўлжа учун шиддатли жанг видеоси

1438
(Янгиланган 17:08 18.10.2019)
Кругер миллий боғида (Африка) тимсоҳ ва қоплоннинг шиддатли жангини видеога олинди. Ҳолатни Алберто Скаттолин тасвирга олди.

ТОШКЕНТ, 18 окт – Sputnik. Ижтимоий тармоқларда тимсоҳ ва қоплоннинг егулик учун қизғин кураши акс этган видео оммалашмоқда.

Бир неча кун олдин Кругер миллий боғида (Жанубий Африка) тимсоҳ ва қоплоннинг шиддатли жангини видеога олинди.

Видеонинг муаллифи, ёввойи табиатни суратга олиш учун боғда айланиб юрган 54 ёшли гид Алберто Скаттолин.

Ҳаммаси қоплон ҳовуз бўйида секин юришдан бошланади. Бир неча сониядан сўнг, йиртқич сувда ўлик антилопанинг танаси борлигини сезади.

Қоплон аввал тўхтаб, аста-секин егуликни олиш мақсадида яқинлаша бошлаган.

Катта тимсоҳ қоплонни ўлжага яқинлашишга қўймайди.

1438