Самолёты F-16

Германияда НАТО махфий ўқувлари бошланди

323
(Янгиланган 16:07 19.10.2019)
ГФР ҳарбий-ҳаво кучлари ўқувларда Panavia Tornado қирувчи-бомбардимонларига эга 33-авиация-эскадраси ишга солган. Улар Рейнланд-Пфальц федерал ерида жойлаштирилган.

ТОШКЕНТ, 19 окт – Sputnik. Германияда НАТО бўйича шериклар ҳамкорликдаги махфий ўқувларни ўтказмоқда. Ҳарбий машғулотлар атом уруши бошланиши сценарийсини назарда тутади, деб хабар қилди Kronen Zeitung нашри.

Нашр хабарига кўра, "Steadfast Noon" (Барқарор пешин) номини олган манёврлар шу ҳафта бошланган. Уларда самолётларда ядро қуролини хавфсиз транспортировка қилиш машқлари яхшилаб ўрганилган.

ГФР ҳарбий-ҳаво кучлари ўқувларда Panavia Tornado қирувчи-бомбардимонларига эга 33-авиация-эскадраси ишга солган. Улар Рейнланд-Пфальц федерал ерида жойлаштирилган.

Нашр маълумотига кўра, бу ерда аввалгидек B61 типдаги америка ядровий боеголовкалари сақланиб келинади.

Сал олдин, Россия ТИВ раҳбари ўринбосари Сергей Рябков жаҳондаги стратегик стабиллик соҳасидаги вазият тобора ёмонлашаётгани, гарчи томонларда бунга хоҳиш бўлмаса-да, ядро уруши бошланиши хавфи юзага келгани ҳақида гапирган эди.

Россия Фанлар Академияси қошидаги Халқаро хавфсизлик маркази раҳбари, академик Алексей Арбатов ядро уруши қандай бошланиши мумкинлиги ҳақида ўз тахминлари билан бўлишди. Арбатовга кўра, АҚШ ва Россия ўртасида ядровий уруш ёлғон "тревога" ёки маҳаллий даражадаги можаронинг зиддий тус олиши сингари сценарийлар асосида юз бериши мумкин.

Шунингдек, БМТ бош котибининг қуролсизлантириш масалалари бўйича ўринбосари Идзуми Накамицу ҳам яқинда ядро уруши хатарлари ошаётганини, дунёдаги вазият тобора хавфли тус олаётгани ҳақида баёнот билан чиқди. Накамицу мамлакатлар ўртасида ишонч етишмаслиги, мулоқот танқислиги, илм-фан ва янги технологияларнинг шиддат ила ривожланиши "қиёмат куни"ни яқинлаштирмоқда, деб ҳисоблайди.

323

Энди шимол томондан: Россия қирувчиси АҚШ самолётини тўхтатди

436
(Янгиланган 22:20 13.08.2020)
Россия МиГ-31бм қирувчи самолёти Баренц денгизи устида чегарага яқинлашиб келаётган АҚШ разведка самолётини тўхтатиб қолди.

ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. Россия қирувчилари Баренц денгизи осмонидан АҚШ самолётини тўхтатди. Бу ҳақда РИА Новости Россия Федерациясининг Миллий мудофаа назорати марказига асосан хабар қилди.

13 август куни Россиянинг Баренц денгизидаги нейтрал сувлар устидан фазовий назорат қилиш мосламалари Россия Федерациясининг давлат чегарасига яқинлашаётган нишонни пайқаб қолди. Нишонни аниқлаш учун Шимолий флотнинг ҳаво мудофаа кучлари навбатчиликда бўлган МиГ-31бм қирувчи самолёт ҳавога кўтарилди.

Россия қирувчи экипажи хавфсиз масофада АҚШнинг Р-8А "Посейдон" самолётини аниқлади.

Америка самолёти Россия Федерациясининг давлат чегарасидан бурилгандан сўнг, Россия қирувчиси аэродромга қайтди. Россиянинг МиГ-31бм қирувчи самолётининг парвози ҳаво майдонларидан фойдаланиш бўйича халқаро қоидаларга қатъий мувофиқ амалга оширилди.

Америка ҳарбий самолётига Россия Федерациясининг давлат чегарасини бузишга йўл қўйилмади.

АҚШ ва НАТО самолётлари Россия чегараси яқинида мунтазам равишда разведкани амалга оширадилар. Улар кўпинча Қрим ва Краснодар ҳудуди яқинида, Болтиқ денгизи устида ва Суриядаги Россия Мудофаа вазирлигининг базалар атрофида қайд этилган.

436
Города мира. Шанхай

"Ўз айбини ҳис қилармикан?" Хитой Помпеони "телбаларча ёлғон"да айблади

197
Хитой ТИВ вакили Чжао Лицзянь АҚШ давлат котиби Майк Помпеони "сиёсий вирус"ни, ёлғонни тарқатишда ва далилларни бузиб кўрсатишда айблади

ТОШКЕНТ, 13 авг - Sputnik. ХҲР ТИВ вакили Чжао Лицзянь АҚШ давлат котиби Майк Помпеони "сиёсий вирус"ни, ёлғонни тарқатишда ва далилларни бузиб кўрсатишда айблади, деб хабар беради РИА Новости.

Аввалроқ, америкалик дипломат ўзининг Чехия Республикасига ташрифи чоғида, Хитой ҳамма жойда бизнесни назорат қилишга интилаётгани ва демократияга Россиядан кўра янада кўпроқ таҳдид солаётганини айтди.

"Совуқ уруш ғоялари ва ўзининг шахсий манфаатларини ҳисобга олиб, Помпео Хитой Коммунистик партиясини, шунингдек, ХҲРнинг ички ва ташқи сиёсатини қайта-қайта асоссиз равишда танқид қилмоқда. Хитой бу борада бир неча бор ўзининг қатъий позициясини билдирган", - деди Чжао Лицзянь.

Дипломатнинг сўзларига кўра, Помпео қаерга бормасин, ўзи билан "сиёсий вирус" ва "дезинформация"ни олиб юриб, тарқатади. Помпео ва унга ўхшаганлар "халқаро ҳамжамиятни аксил-хитой ва аксил-коммунизм аравасига боғлаб қўйишга" уринмоқдалар, аммо бундай уринишлар муваффақият қозонмайди, деди Лицзянь.

""Фурсатдан фойдаланиб, ОАВдан шу нарсани сўрамоқчи эдим, жаноб Помпеодан қизиқиб кўрингизлар, у кун ора ёлғонни такрорлаб, далилларни рад этиб ёки бузиб кўрсатганида айбдорлик ҳиссини туймасмикин?", - деди дипломат.

197