Мобильный телефон в руке

Телефон товламачилари пул ўғирлашнинг янги усулини ўйлаб топишди

395
(Янгиланган 13:11 23.10.2019)
“Group-IB” компанияси бош директорининг сўзларига кўра, йирик банкларнинг бу турдаги фирибгарликдан йўқотишлари ҳар ой 6 -10 миллион рублгача етиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 23 окт – Sputnik. Киберқаллоблар телефон орқали пул ўғирлашнинг янги усулини ишлаб чиқишди. Бу ҳақда РИА Новостига “Group-IB” компанияси бош директори Илья Сачков “Очиқ инновациялар” форуми доирасида маълум қилди.

Илья Сачковнинг қайд этишича,  киберқаллоблар банк мижозларидан смартфонга масофадан бошқарилувчи дастурни ўрнатишни сўрашади. Уларнинг тузоғига илинганлар эса маблағларидан айрилиб қолишади.

Унинг сўзларига кўра, йирик банкларнинг бу турдаги фирибгарликдан йўқотишлари ҳар ой 6 -10 миллион рублгача етиши мумкин.

Сачковнинг таъкидлашича, “Secure Bank” тизими ҳар ой янги найранг ёрдамида жисмоний шахслар ҳисоб рақамларидан пул маблағларини ечиб олишнинг мингдан ортиқ уринишларни қайд этади.

Қайд этиш жоизки, бугунги кунда Ўзбекистон фуқаролари чув тушаётган фирибгарлик турларидан бири электрон тахталар, оммабоп сайтлар ва интернет-аукционларда у ёки бу товарнинг сотувга қўйилганлиги ҳақидаги эълонлардир. Аввалроқ ИИВ фуқаролардан интернет тармоғида шахсий маълумотларни жойлаштирмасликни, компьютер ва мобиль алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда шубҳали туюлган банк реквизитларига маблағ ўтказмасликни ва умуман, ҳамиша ҳушёр бўлишларини сўраган эди.

395