SSJ100 самолёти ишдан чиққан двигател билан Тюмен аэропортида қўнди

696
(Янгиланган 20:45 01.11.2019)
Тюмендан Санкт-Петербургга учаётган “Ямал” авиакомпаниясига тегишли самолётнинг двигатели ишдан чиқди.

ТОШКЕНТ, 1 ноя – Sputnik. Sukhoi Superjet-100 йўловчи самолёти ишдан чиққан двигател билан Тюмен аэропортида фавқулодда қўнди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, Тюмендан Санкт-Петербургга учаётган “Ямал” авиакомпаниясига тегишли самолётнинг двигатели ишдан чиқди.

Самолётда 80 нафар йўловчи ва 6 нафар экипаж бўлган. Ҳеч ким жароҳат олмади.

Воқеа жойига 39 нафар қутқарувчи ва 14 та техника олиб келинди.

696

Польша бош вазири Беларусдаги сайловлар бўйича ЕИ саммитини ўтказишга чақирмоқда

169
Матеуш Моравецкий Беларусда ўз фуқароларига қарши куч ишлатилиши ҳолати бўйича ЕИ фавқулодда саммитини ўтказишга чақирди.

ТОШКЕНТ, 10 авг - Sputnik. Польша бош вазири Матеуш Моравецкий Беларусда ўз фуқароларига қарши куч ишлатилиши ҳолати бўйича ЕИ фавқулодда саммитини ўтказишга чақирди.

"Польша ўзининг энг яқин қўшнилари учун жавобгардир. Шунинг учун бош вазир Матеуш Моравецкий Европа Кенгаши раиси Шарль Мишель ва Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйенга Беларусдаги воқеалар бўйича Европа Иттифоқининг фавқулодда саммитини чақириш таклифини йўллади" , - дейилади бош вазир канцелярияси хабарида. Ундан РИА Новости иқтибос келтирган.

“2020 йил 9 августда Беларусда бўлиб ўтган президент сайловларидан сўнг, ҳукумат мамлакатда ўзгаришларни талаб қилган ўз фуқароларига қарши куч ишлатди. Биз солидар тартибда белорусларни уларнинг озодликка интилишида қўллаб-қувватлашимиз керак”, - дейилади баёнотда.

Якшанба куни Беларусда президент сайловлари бўлиб ўтди. Марказий сайлов комиссиясининг маълумотларига кўра, амалдаги давлат раҳбари Александр Лукашенко 80 фоиздан кўпроқ овоз тўплади, Светлана Тихановская 9,9 фоиз овоз билан иккинчи ўринда. Тихановская штаби МСК натижаларини тан олмаслигини маълум қилди ва уларнинг маълумотларига кўра у 70-80 фоиз овоз тўплаганини қўшимча қилди.

Тартибсизликлар Минскда сайлов участкалари ёпилганидан кейин бошланди ва эрталабгача давом этди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш кучлари намойишчиларни тарқатиб юбориш учун шовқинли гранаталар ва сув пурковчи техникалардан фойдаланган.

169

Янги “Аллигатор” вертолёти нималарга қодир эксперт

648
(Янгиланган 17:21 10.08.2020)
Ҳарбий эксперт Дмитрий Литовкин модернизация қилинган Аллигатор” вертолёти имкониятлари ҳақида сўзлаб берди.

ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Модернизация қилинган “Аллигатор” вертолёти биринчи парвозни амалга оширди.

Sputnik радио эфирида ҳарбий эксперт Дмитрий Литовкин Аллигатор” вертолёти жанговар тажриба асосида модернизация қилинганлигини айтди. РИА Новости хабарига асосан.

Ушбу машина давлат мудофааси буюртмаси доирасида ва экспорт учун ишлаб чиқарилган вертолётларда илгари синовдан ўтган барча энг яхши техник эчимлардан фойдаланди.

Вертолёт модернизация қилинган оптик-электрон тизими, нишонни аниқлаш радари билан жиҳозланган.

Модернизация қилинган Ка-52 ракетани бошқарадиган фаол фазали антенна панжара билан жиҳозланган янги радиолокацион комплексни олди.

“Энг муҳими вертолётлар Сурияда жанговар синовдан ўтди, у ерда улар нафақат зарба бериш, балки қўмондонлик машинларнинг  вазифаларини бажарди. Ҳозир вертолётда фаол антена панжара, янги радар ўрнатилган. Бу машина ривожланаётганлигида далолат бермоқда. Бундай антенналарсиз ҳеч қандай самолёт ёки вертолёт замонавий деб ҳисобланмайди. Босқичли антенна панжараси - ҳаводаги нишонларга ҳам, ердаги нишонларга ҳам зарба бериши ва радиоэлектрон қаршилик вазифалари билан шуғулланиши мумкин. Хусусан, ушбу радарлар транспорт воситасини жанговар занжири тактик бошқарув ягона тизимига бирлаштиришга имкон беради. Яъни, бизда ракета қуролни ҳам, бомбани ҳам ишлатадиган мутлақо замонавий, кучли вертолёт пайдо бўлди”, - деди Дмитрий Литовкин.

Унинг фикрига кўра, модернизация қилинган Ка-52М вертолётлари билан Россиянинг янги десант универсал кемалари қуролланиши мумкин.

648

Ўзбекистонда коронавирус: 10 август асосий хабарлари

672
(Янгиланган 22:58 10.08.2020)
Бир сутка давомида 459 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 31 068 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Бир сутка давомида 459 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 31 068 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 116 нафари Тошкент вилоятида, 106 нафари Тошкент шаҳрида, 19 нафари Самарқанд вилоятида ҳамда 7 нафари Жиззах вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги учун профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Даволаниш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 517 нафар бемор тузалиб, ўз уйларига кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 22 559 нафарга етди.

Айни пайтда 8 311 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 1 378 нафари оғир, 386 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ўлим ҳолатлари

Кун давомида коронавирусга чалинган 4 нафар бемор –  Қибрай туманида яшаган 44 ёшли А.А. (эркак) ва 80 ёшли Х.А. (эркак), Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида яшаган 68 ёшли У.М. (аёл), Сергели туманида яшаган 63 ёшли Д.С. (эркак) ҳамда вафот этди.

Ўзбекистонда жами 198 киши пандемия қурбони бўлди.

Муҳим ёрдам

Бутунжаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг штаб-квартираси, COVID-19га Бутунжаҳон бирдамлиги ва ҳаракати жамғармаси орқали, Ўзбекистонга умумий қиймати 300 минг АҚШ долларига тенг бўлган яна бир инсонпарварлик ёрдамини юборди. Бу сафар Истамбулдан келган рейсда 500 дона кислород концентратори олиб келинди. Бундан ташқари, ҳафта охирига лабораторияда ишлатиладиган материалларидан иборат яна бир гуманитар ёрдам юки етказилади.

Қирғизистонга парвоз

Ўзбекистон ва Қувайт авиакомпаниялари Қирғизистонга мунтазам авиақатновларни қайта тиклашни таклиф қилди. Транспорт ва йўл вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлигининг директори Курманбек Акишев маълум қилишича, Қувайт ва Ўзбекистоннинг биттадан компанияси мунтазам рейсларни қайта тиклаш таклифи билан мурожаат қилди. Таклифлар Коронавирусга қарши кураш республика штаби томонидан кўриб чиқилмоқда.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 19,9 миллиондан ошди, 731 минг киши вафот этди, 12,8 киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (5,0 млн), Бразилияда (3,0 млн), Ҳиндистонда (2,2 млн).

672
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси