Ўлдирилган журналистларнинг 90 коррупцияга қарши курашган - ЮНЕСКО

270
(Янгиланган 15:29 03.11.2019)
Араб давлатлари, Лотин Америкаси ва Осиё-Тинч океани ҳудуди - БМТ журналистлар учун  энг хавфли мамлакатларни санаб ўтди.

ТОШКЕНТ, 3 ноя – Sputnik. Халқаро журналистлар куни арафасида - БМТ  журналистлар учун дунёдаги энг хавфли мамлакатларни санаб ўтди, ЮНЕСКО хабарига асосан.

Дунё бўйича 2014 – 2018 йиллар орасида 1109та журналист қурбон бўлган. Бу олдинги беш йилликка нисбатан 18 %га кўп. Энг ачинарлиси шундаки – ушбу жиноятлардан 90 %и жазосиз қолган.

Журналистлар учун энг хавфли ҳудуд – бу араб давлатлари дейилган ҳисоботда. У ерда юқорида қайд этилган қотилликларнинг 30 % амалга оширилган. Иккинчи ўринда – Лотин Америка давлаталари – 26 %.  Учинчи ўринда – Осиё-Тинч океани ҳудуди.

Олдин аксарият журналистлар қайноқ нуқталарда вафот этган бўлса, энди ушбу манзара сезиларли даражада ўзгарган. Ҳисоботда қайд этилган журналистларнинг 93 % маҳаллий  журналистлар бўлиб улар коррупцияга қарши кураш ва юқори лавозимли шахсларнинг вазифасини суистеъмол қилишига қарши репортажлар тайёрлаш  вақтида қурбон бўлган.

Юнеско директори Одри Азуле  айтишига қараганда журналистлар ўлимида айбдорларни жазосиз қолдириш янги жиноятларга олиб келиши мумкин, бундай тартибни ўзгартириш вақти келган.

МДҲ давлатларида журналистлар вафот этиши бўйича қуйидаги маълумотлар қайд этилган: Россияда 1996 йилдан бошлаб 34та журналист, Украинада 1995 йилдан бошлаб 16та журналист, Озарбайжонда – 3та журналист қурбон бўлган.

270