Кадры с места нападения на погранзаставу на таджикско-узбекской границе

Чегара постига ҳужум қилган жангариларнинг мақсади Ўзбекистон бўлган - Холиқназар

2075
(Янгиланган 20:26 11.11.2019)
Чегара постига ҳужум қилган “ИШИД”* жангарилар Ўзбекистон ҳудудига ўтиш учун ҳаракат қилишган, деб ҳисоблайди Худоберди Холиқназар.

ТОШКЕНТ, 11 ноя – Sputnik. Марказий Осиё ва Хитойни ўрганиш маркази жамоат ташкилоти директори Худоберди Холиқназарнинг фикрига кўра, чегара постига ҳужум қилган “ИШИД”* жангарилари Ўзбекистон ҳудудига ўтиш учун ҳаракат қилишган.  

“Ишидчилар чегарадан ўтишди ва “Ишқобод” чегара постида Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги чегарадан ўтишмоқчи бўлишди”, - деди Холиқназар Sputnik Тожикистон билан суҳбатда.

Эксперт таъкидлашича, тожик-ўзбек чегарасидаги “Ишқобод” чегара заставасига ҳужум Тошкентда ШҲТ минтақавий аксилтеррорчилик тузилмаси йиғилиши арафасида амалга оширилган.

“Сўроқ пайтида террорчилар бу янги ИШИД етакчисига қасамёди бўлгани, унинг ғояларига содиқликни намойиш қилишни исташганлигини айтишди”, - деб қўшимча қилди Холиқназар.

Тожикистон чегара заставасига ҳужум

Олтинчи ноябрь куни кечаси Тожикистон ва Ўзбекистон чегарасидаги “Ишқобод” чегара заставасига 20 кишидан иборат бўлган қуролланган гуруҳ ҳужум қилди.

Тожикистон МХДҚ маълумотларига кўра, ниқобли кишилар тожик ҳуқуқ-тартибот орган ходимларига ўқ очишган. Отишма оқибатида чегарачилар 15 нафар жангарини йўқ қилишди, 5 нафар жангари қўлга олинди.

Жанговар тўқнашув вақтида Тожикистон томонидан 6 нафар ходим ҳалок бўлди.

Қўлга олинганлар сўроқ вақтида ИШИД аъзолари эканлигини тан олишди.

Кўрсатмаларга асосан, улар 3 ноябрь куни кечаси тожик-афғон чегарасидаги Калаи Зол уездидан Хатлон вилояти Кубодиён туманига ўтишган.  

Бундан аввал “ИШИД” Тожикистон “Ишқобод” чегара постига ҳужумни ўз зиммасига олганди.

* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилот

2075

Энди шимол томондан: Россия қирувчиси АҚШ самолётини тўхтатди

249
(Янгиланган 22:18 13.08.2020)
Россия МиГ-31бм қирувчи самолёти Баренц денгизи устида чегарага яқинлашиб келаётган АҚШ разведка самолётини тўхтатиб қолди.

ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. Россия қирувчилари Баренц денгизи осмонидан АҚШ самолётини тўхтатди. Бу ҳақда РИА Новости Россия Федерациясининг Миллий мудофаа назорати марказига асосан хабар қилди.

13 август куни Россиянинг Баренц денгизидаги нейтрал сувлар устидан фазовий назорат қилиш мосламалари Россия Федерациясининг давлат чегарасига яқинлашаётган нишонни пайқаб қолди. Нишонни аниқлаш учун Шимолий флотнинг ҳаво мудофаа кучлари навбатчиликда бўлган МиГ-31бм қирувчи самолёт ҳавога кўтарилди.

Россия қирувчи экипажи хавфсиз масофада АҚШнинг Р-8А "Посейдон" самолётини аниқлади.

Америка самолёти Россия Федерациясининг давлат чегарасидан бурилгандан сўнг, Россия қирувчиси аэродромга қайтди. Россиянинг МиГ-31бм қирувчи самолётининг парвози ҳаво майдонларидан фойдаланиш бўйича халқаро қоидаларга қатъий мувофиқ амалга оширилди.

Америка ҳарбий самолётига Россия Федерациясининг давлат чегарасини бузишга йўл қўйилмади.

АҚШ ва НАТО самолётлари Россия чегараси яқинида мунтазам равишда разведкани амалга оширадилар. Улар кўпинча Қрим ва Краснодар ҳудуди яқинида, Болтиқ денгизи устида ва Суриядаги Россия Мудофаа вазирлигининг базалари ҳудудида қайд этилган.

 

249
Города мира. Шанхай

"Ўз айбини ҳис қилармикан?" Хитой Помпеони "телбаларча ёлғон"да айблади

137
Хитой ТИВ вакили Чжао Лицзянь АҚШ давлат котиби Майк Помпеони "сиёсий вирус"ни, ёлғонни тарқатишда ва далилларни бузиб кўрсатишда айблади

ТОШКЕНТ, 13 авг - Sputnik. ХҲР ТИВ вакили Чжао Лицзянь АҚШ давлат котиби Майк Помпеони "сиёсий вирус"ни, ёлғонни тарқатишда ва далилларни бузиб кўрсатишда айблади, деб хабар беради РИА Новости.

Аввалроқ, америкалик дипломат ўзининг Чехия Республикасига ташрифи чоғида, Хитой ҳамма жойда бизнесни назорат қилишга интилаётгани ва демократияга Россиядан кўра янада кўпроқ таҳдид солаётганини айтди.

"Совуқ уруш ғоялари ва ўзининг шахсий манфаатларини ҳисобга олиб, Помпео Хитой Коммунистик партиясини, шунингдек, ХҲРнинг ички ва ташқи сиёсатини қайта-қайта асоссиз равишда танқид қилмоқда. Хитой бу борада бир неча бор ўзининг қатъий позициясини билдирган", - деди Чжао Лицзянь.

Дипломатнинг сўзларига кўра, Помпео қаерга бормасин, ўзи билан "сиёсий вирус" ва "дезинформация"ни олиб юриб, тарқатади. Помпео ва унга ўхшаганлар "халқаро ҳамжамиятни аксил-хитой ва аксил-коммунизм аравасига боғлаб қўйишга" уринмоқдалар, аммо бундай уринишлар муваффақият қозонмайди, деди Лицзянь.

""Фурсатдан фойдаланиб, ОАВдан шу нарсани сўрамоқчи эдим, жаноб Помпеодан қизиқиб кўрингизлар, у кун ора ёлғонни такрорлаб, далилларни рад этиб ёки бузиб кўрсатганида айбдорлик ҳиссини туймасмикин?", - деди дипломат.

137