Планета Марс

Илон Маск Марсда шаҳар қуриш ҳақида ўйламоқда

1158
(Янгиланган 19:04 20.01.2020)
SpaceX асосчиси Илон Маск Марсда мустамлака тузмоқчи ва у 2050 йилга келиб қизил сайёрада аҳоли билан тўлдириш бўйича кенг кўламли ишларни амалга оширишни режалаштирмоқда.

SpaceX компанияси томонидан Dragon Crew космик кемасини қурилиши Марснинг мустамлака қилиш бўйича улкан режанинг бир қисми бўлади. Маск XXI асрнинг ўрталарига келиб, кунига сайёрага ўртача учта кема юборилишини таъминлаш учун барча имкониятларни ишга солади. У пайтга келиб космосга саёҳат ҳамма учун очиқ бўлади. Бу ҳақда Business Insider га таяниб 360 канали хабар қилди.

"Шундай қилиш керакки, ҳар ким парвоз қилиш имкониятига эга бўлсин. Агар пул бўлмаса, одамлар қарз олишлари имкониятига эга бўлишлари керак", - дейди Маск қизил сайёрани забт этиш режалари ҳақида.

Ишбилармон бир вақтнинг ўзида 100 кишига ва 100 тоннагача юкни қабул қилиш учун Dragon Crew ва Starship кемаларини такомиллаштиришга тайёр. Сайёрани мустамлака қилиш учун ҳар йили жуда катта миқдордаги қурилиш материаллари, асбоблар, озиқ-овқат маҳсулотлари ва сув, ҳаётни таъминлаш тизимлари керак бўлади.

Унинг фикрича, Марсда доимий жойлашиш юлдуз кемалари флотининг ишлашини англатади. Тахминан, минг дона юлдузлараро кема етарли бўлиши керак.

1158