Американский стратегический разведывательный БПЛА RQ-4 Global Hawk

Янги дронлар Россия ҳудудини чуқурроқ кузатиши мумкин - НАТО

725
(Янгиланган 10:54 21.01.2020)
Янги стратегик дронлар НАТОга Россия ва Хитойда мавжуд бўлмаган имкониятларни бериши мумкин деди НАТО етакчиси Столтенберг.

ТОШКЕНТ, 21 янв - Sputnik. НАТОнинг Global Hawk янги стратегик дронлари Россия ҳудудида нималар бўлаётганини кузатиши мумкин, деб ёзади Норвегиянинг Verdens Gang нашри, РИА Новости хабарига асосан.

"Улар НАТО ҳудуди орқали учишади, аммо қўшни мамлакат чегараларининг ичкарисида нима содир бўлганлигини кўриб туришлари мумкин", деди Иттифоқ Бош котиби Йенс Столтенберг нашрга берган интервьюсида.

Газетага кўра, Американинг Global Hawk учувчисиз аппаратининг янги версияси бўлган дронлар ёқилғи қуйишсиз 30 соат давомида ҳавода қолишлари мумкин. Уларнинг датчиклари ва радарлари 18 километр баландликда 200 километр радиусда содир бўлаётган барча нарсаларни ёзиб олишлари мумкин.

Столтенберг сўзларига кўра, ушбу учувчисиз аппаратлар, НАТОга Россия ва Хитой эга бўлмаган ноёб устунлик беради.

Ҳозирда иккита дрон Италиянинг Сицилия оролида синовдан ўтказилмоқда ва йил давомида яна учта аппарат Италияга келтирилади. Ҳаммаси бўлиб, НАТО ўнта Global Hawk ни сотиб олди.

Чет эл учувчи аппаратлари Россия чегаралари яқинида мунтазам равишда разведка ишларини олиб бормоқда. Улар кўпинча Қрим ва Краснодар ўлкаларида, Болтиқ денгизи устида ва Суриядаги Россия базалари яқинида учрайди.

Мудофаа вазирлиги кўп маротаба АҚШ қумондонлигини бундай разведка операцияларини тўхтатишга чақирган, аммо Пентагон буни рад қилмоқда.

725