Ҳарбий эксперт НАТО янги дронининг имкониятларини шубҳа остига олди

709
"Бу мисли кўрилмаган хом-хаёл" - деди россиялик эксперт НАТОнинг янги стратегик дронининг Россия ҳудуди ичкарисига "чуқур қараш" имкониятлари ҳақида.

ТОШКЕНТ, 22 янв - Sputnik.  НАТО Россия ҳудудига чуқур назар соладиган дронларга эга, деган эди альянс бош котиби Йенс Столтенберг бироз олдин. Ҳарбий эксперт Алексей Леонков нима учун бу баёнотни сенсацион деб аташ мумкин эмаслигини тушунтирди.

НАТОнинг янги "Global Hawk " стратегик дрони Россия ҳудудида нималар бўлаётганини кузатиши мумкин, деб ёзади Норвегиянинг Verdens Gang нашри.

"Улар НАТО ҳудуди орқали учишади, аммо қўшни мамлакат чегараларининг ичкарисида нима содир бўлганлигини ёзиб олишлари мумкин", деди нашрга Иттифоқ бош котиби Йенс Столтенберг.

Газетанинг ёзишича, Американинг Global Hawk компаниясининг янги версиядаги дронлари 30 соат давомида ёқилғисиз ҳавода бўлишлари мумкин ва уларнинг сенсор ва радарлари 18 километр баландликдан 200 км радиусда бўладиган барча вазиятларни ёзиб олишлари мумкин.

Столтенбергнинг сўзларига кўра, бу учувчисиз аппаратлар НАТОга Россия ва Хитой эга бўлмаган ноёб устунлик беради.

Айни пайтда Сицилияда иккита дрон синовдан ўтказилмоқда ва йил давомида яна учтаси Италияга келтирилади. Ҳаммаси бўлиб, НАТО ўнта Global Hawk ни сотиб олди.

Sputnik радиосида ҳарбий эксперт Алексей Леонков НАТО бош котибининг баёнотига изоҳ берди ва нима учун уни сенсацион деб аташ мумкин эмаслигини тушунтирди.

"Столтенбергнинг таъкидлашича, бу дронлар бизнинг ҳудудимизга чуқурроқ қарашади, аммо бошқа воситалар ҳам буни амалга оширишлари мумкин. Масалан, Авакслар янада узоқроқни кўриши мумкин - 600 километр масофагача. Poseidon и RC-135 разведка самолётлари ҳам бор. Улар ўзларининг электрон ва радиотехник  разведка воситалари билан ҳудудлар ичкарисини кўриб туриши мумкин. Булар маълум мажмуалар.Лекин бу дронларга эълон қилинаётган хусусиятлар хаёлот соҳасидандир.НАТО умид қиладики, агар улар узоқ вақт давомида 18 км баландликда учиб туришса, биз уларни кўрмаймизми? Албатта кўрамиз, биламиз, радиоэлектрон кураш тизимлари билан уларга тўсиқлар қўямиз. Ва бу дрон кўриши керак бўлмаган нарсани у албатта кўра олмайди. Албатта бу баёнот қизиқ, ва шубҳасиз, бу вазиятдан беҳабар бўлган одам томонидан тайёрланган. Аммо мутахассислар учун бу сенсацион янгилик эмас." - деди Алексей Леонков.

Агар НАТО шу тарзда янги кескинликни қўзғамоқчи бўлса ёки Россияни "қўрқитмоқчи" бўлса, унда бу уриниш муваффақиятсиз якунланди, дейди ҳарбий эксперт.

"Агар бу шундай уриниш бўлса, унда бу муваффақиятсиз. Чунки унда бирон бир янгилик ёки "қўрқинчли"сўз айтилмади. Дарвоке, Global Hawk айнан шундай тўпламда бўлмаслиги мумкин, аммо у бизнинг чегараларимиз бўйлаб Болтиқбўйи ва Қора денгизда учиб юрган. Шунингдек у Сурияда ҳам кўринган. Яъни биз ушбу учувчисиз аппаратни кўрдик, уни кузатиб бордик"деди Алексей Леонков.

Чет эл самолётлари Россия чегаралари яқинида мунтазам равишда разведка ишларини олиб боради. Улар кўпинча Қрим ва Краснодар ўлкаларида, Болтиқ денгизи устида ва Суриядаги Россия базалари яқинида учрайди. Россия Мудофаа вазирлиги Америка қўмондонлигини бир неча бор бундай разведка операцияларини тўхтатишга чақирган, аммо Пентагон буни рад қилмоқда.

709
Государственный департамент США

АҚШ "ИД"нинг бош ташвиқотчиси ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилди

96
Аниқлик киритилишича, Абу Бакр ал-Ғариб сифатида машҳур бўлган Рамадон Иорданияда туғилган. У ҳақдаги маълумот учун 3 миллион АҚШ доллари ваъда қилинган

ТОШКЕНТ, 28 май - Sputnik. АҚШ "Ислом давлати" террористик уюшмасининг катта раҳбари ва бош ташвиқотчиси Муҳаммад Хадир Мусо Рамадоннинг қўлга олинишида асқотадиган маълумот учун уч миллион долларгача мукофот пули тўлашга тайёр.

Бу ҳақда АҚШ давлат департаменти хабар бермоқда.

"У "ИД" уюшмасининг ОАВ соҳасидаги узоқ вақтдан буён ишлаётган ва юқори амалдорларидан бири бўлиб, оммавий ахборот воситаларида кундалик операцияларни, жумладан глобал тармоқдаги "ИД" тарафдорларининг контентини ҳам қўшиб бошқариб боради … Рамадон "ИД"нинг бутун дунё бўйича ташвиқот руҳидаги алоҳида шахсларни радикаллаштириш, ёллаш ва иғво қилиш  бўйича операцияларида муҳим рол ўйнаган. У айби бўлмаган фуқароларни қийноққа солиш ва оммавий қатл этиш саҳналари акс этган ташвиқот руҳидаги кўпсонли видеороликлар, мақолалар ва онлайн-платформаларни режалаштириш, мувофиқлаштириш ва ишлаб чиқариш бўйича раҳбарлик фаолиятини амалга оширган", - деб хабар қилади давлат департаменти.

Аниқлик киритилишича, Абу Бакр ал-Ғариб сифатида машҳур бўлган Рамадон Иорданияда туғилган.

96
Медицинские работники в красной зоне госпиталя

Италияда Европада биринчи бўлиб COVID-19га чалинган эркакка ўпка кўчириб ўтказилди

131
Операция ўн соатча давом этган. Уни иккита операция бригадаси ўтказган, яна битта бригада исталган вақтда ишга киришиш учун тайёр ҳолатда турган.

ТОШКЕНТ, 28 май – Sputnik. Миланнинг энг машҳур "Поликлинико" касалхонаси шифокорлари Европада биринчи бўлиб ёш эркакка иккала ўпкани кўчириб ўтказиш бўйича жарроҳлик амалиётини амалга оширдилар. Эркак сал олдин COVID-19га чалинганлиги учун касалхонага ётқизилган бўлган, деб хабар берди РИА Новости.

Пайшанба куни Focus маҳаллий нашри тарқатган хабарга кўра, операция ўн кун аввал муваффақиятли амалга оширилган ва ҳозирда бемор аҳволи тиббиёт ходимларида ҳавотир уйғотмаяпти. Хабарда айтилишича, 18 яшар, спортчиларга хос тана тузилишига эга италиялик ҳеч қандай сурункали касалликларга чалинмаган, аммо COVID-19га чалингач, икки ой вақтни "Сан-Раффаэль" госпиталининг жонлантириш бўлимида ўтказган.

У шу вақт давомида ИВЛ аппаратига уланган бўлган, сабаби коронавирус унинг ўпкасини деярли йўқ қилган. Шифокорлар юзага келган вазиятда ёш беморни фақатгина ўпка трансплантацияси қутқариши мумкин, деган хулосага келадилар.

"Ўпкани кўчириб ўтказиш - бу ҳар доим мураккаб жарроҳлик амалиёти саналади, лекин уни COVID-19ни бошдан кечирган ва оғир аҳволда бўлган беморда ўтказиш биз учун жиддий чақириқ бўлди", - деб ҳикоя қилган журналистларга "Поликлинико"нинг тезкор торакал жарроҳлик хизмати директори Марио Нозотти.

Шифокорлар жарроҳлик олдидан беморга COVID-19га қарши даволаш курсини ўтказганлар. Фақатгина вирус чекинганига амин бўлгач, улар мос келадиган донорни излашга киришган ва бу икки ҳафта вақтни олган.

Нозоттининг сўзларига кўра, операция ўн соатча давом этган. Уни иккита операция бригадаси ўтказган, яна битта бригада исталган вақтда ишга киришиш учун тайёр ҳолатда турган.

"Беморда коронавирусга ўтказилган тест манфий жавоб бергани билан, биз медперсонални эҳтимолий инфекциялашдан ҳимоялаш учун барча чораларни кўрдик. Албатта, махсус ҳимоя ниқоблари, вентиляцияли ҳимоя шлемлари ва иккиталик қўлқопларда ишлаш жарроҳлар учун қўшимча қийинчиликлар туғдирди. Аммо шунга қарамай, операция муваффақиятли ўтди ва ундан сўнг бемор интенсив даволаш бўлимига ўтказилди ва ҳозиргача ўша ерда бўлиб турибди", - деб хабар қилди Нозотти.

Бемор ҳушида, унда мустақил нафас олиш функцияларини тиклаш мақсадида физиотерапия ўтказилмоқда.

131

Мирзиёев Ўзбекистонда монополияга барҳам бериш пайти келганини айтди

158
(Янгиланган 23:29 28.05.2020)
Давлат раҳбари Ўзбекистон бозор иқтисодиётига қатъий ўтиши жараёнида рақобат масаласи принципиал аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

ТОШКЕНТ, 28 май - Sputnik. Ўзбекистонда монопол корхоналарга қатъий чоралар кўриш вақти келди, деб таъкидлади мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев бугун иқтисодиётда рақобат муҳитини таъминлаш мавзусига бағишлаб ўтказилган йиғилишда.

Йиғилишда таъкидландики , Ўзбекистоннинг жаҳон иқтисодиёти билан алоқалари тобора ривожланиб бормоқда. Бу эса ички бозорда рақобат муҳитини таъминлаш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг рақобатдошлигини оширишни талаб этади.

Давлат раҳбари Ўзбекистон бозор иқтисодиётига қатъий ўтиши жараёнида рақобат масаласи принципиал аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

"Мени ташвишлантирадиган масала шуки, корхоналаримиз ташқи рақобатга бардош бера оладими? Четдан товар кириб келса, юртимизда ишлаб чиқарилган худди шундай маҳсулот унга рақобатчи бўла оладими? Маҳаллий маҳсулотларнинг таннархини пасайтирсак, хориждан ўзлари олиб кетишади", – деди президент.

Бугунги кунда 31 та товарлар гуруҳи ва 82 турдаги хизматлар бозорида 245 та корхона монопол ҳолатда сақланиб қолмоқда. Лекин бир қатор йўналишларда рақобат муҳити шаклланиб бўлган 19 хил маҳсулот ва хизматлар бўйича 70 та корхонани монополистлар реестрдан чиқариш мумкин.

"Рақобат бўлмаса, сифат бўлмайди, нарх тушмайди. Замон ўзгаряпти, лекин монопол корхоналар ўзгара олмаяпти. Қатъий чоралар кўриш вақти-соати келди. Иқтисодиётда бу ҳаёт-мамотимиз. Агар раҳбарлар шунга муносиб бўлса, ишлайди, бўлмаса – кетади", – деди Мирзиёев.

Йиғилишда корхоналарнинг бозордаги монопол мавқеини аниқлаш бўйича ёндашувларни қайта кўриб чиқиш, монопол товарлар рўйхатини кескин қисқартиришга қаратилган “йўл харитаси” тасдиқлаш вазифаси белгиланди.

– Дунё тажрибасини ўрганиб, ўз йўлимизни топишимиз зарур. Монополиядан чиқариш, рақобатни таъминлаш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича якдил йўналишимиз бўлиши керак, – дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Рақобатни ривожлантириш ва монополияга қарши курашиш борасида мутлақо янги тизим яратиш лозимлиги таъкидланди. Олий таълим тизимида рақобатни ривожлантириш йўналиши бўйича алоҳида факультет, кундузги ва сиртқи ўқиш шаклини очиш, янги фан жорий қилиш ва ушбу мақсадлар учун академик соатлар ажратиш бўйича кўрсатма берилди.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг ваколатларини кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди.

Йиғилишда белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолиятини тубдан такомиллаштиришга доир қарор лойиҳаси тайёрлаш вазифаси қўйилди.

Қўмитани истеъмолчиларнинг манфаатларини тўғридан-тўғри ҳимоя қиладиган халқ вакиллик органи – Олий Мажлисга ҳисобдор этиб белгилаш масаласини кўриб чиқиш топшириғи берилди.

158