Планета Земля. Вид из космоса

Эртага Ерга хавфли улкан астероид яқинлашади

2549
Эртага Ер яқинидан хавфли астероид учиб ўтади. У парвоз траекторияси сабабли сайёрага хавф туғдириши мумкин.

ТОШКЕНТ, 14 фев – Sputnik. Эртага, 15 февраль куни Ерга бир километр бўлган ўлчамли астероид яқинлашади, деб  хабар қилди NASA.

Хабарда айтилишича, шу куни улкан астероид сайёрамиз минимал яқинликда ўчиб ўтади. Самовий жисм Ердан 5,8 миллион километр масофада бўлади. Астероид соатига 57 минг км тезликда ҳаракатланади.

163373 рақамли астероид ўлчамлари 440 дан 990 метрни ташкил қилади, 1995 йил 23 октябрда аниқланган. “Аполлон” гуруҳига кирувчи улкан астериод – унинг парвоз йўли ер орбитасидан кесиб ўтиши туфайли, хафли ҳисобланади.

Таъкидланишича, кейинги сафар бу астероид 2075 йилда Ер яқинидан ўчиб ўтади.

2549

АҚШ Афғонистондан қўшинларни олиб чиқиш санасини маълум қилди

44
(Янгиланган 14:46 08.03.2021)
АҚШ Афғонистондан ўз қўшинларини шу йил 1 майга қадар тўлиқ олиб чиқиб кетиш масаласини кўриб чиқмоқда.

ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. АҚШ Афғонистондан ўз қўшинларини 1 майга қадар тўлиқ олиб чиқиб кетиш масаласини кўриб чиқмоқда, деб хабар қилди Tolo News телеканали АҚШ давлат котиби Энтони Блинкеннинг президент Ашраф Ғанига ёзган мактубига асосланиб.

"Вашингтонда сиёсий жараён давом этаётганлиги сабабли, АҚШ бирон бир вариантни рад этмайди. Биз 1 майга қадар қўшинларимизни тўлиқ олиб чиқиб кетиш масаласини кўриб чиқмоқдамиз", - дейилган ҳужжатда.

Мактубда ёзилишича, АҚШ Россия, Хитой, Покистон, Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлари ва вакилларини Афғонистонда тинчликни сақлашга қаратилган ягона ёндашувни муҳокама қилиш учун йиғилиш ўтказиш юзасидан БМТга мурожаат қилмоқчи.

Бундан ташқари, Вашингтон "Туркия ҳукуматидан тинчлик битимини якунлаш учун яқин ҳафталарда икки томоннинг юқори даражадаги учрашувини ташкил қилишни" режалаштирмоқда.

Аввалроқ Пентагон АҚШ президенти Жо Байденнинг администацияси Афғонистондан қўшинларни олиб чиқиш режасини қўллаб-қувватлашини айтганди. Вашингтон “Толибон” ҳаракати (Россияда тақиқланган) амалдаги келишув шартларини бажарган тақдирда, май ойигача мамлакатни тарк этишга тайёр. Жангарилар битим шартларини бажарганлигини таъкидламоқда.

2020 йилда Қатарда АҚШ ва “Толибон” Афғонистондан олиб чиқиб кетиш, маҳбуслар алмашинуви кейин афғонистонлараро мулоқотни бошлашни назарда тутадиган биринчи тинчлик битимини имзоладилар.

 

44
Теглар:
Толибон, АҚШ, Афғонистон

Венесуэла президенти “Спутник V” билан эмланди

192
Венесуэла президенти Николас Мадуро ва унинг рафиқаси коронавирусга қарши Россиянинг “Спутник V” вакцинаси билан эмланди.

ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Венесуэла президенти Николас Мадуро коронавирусга қарши Россиянинг “Спутник V” вакцинаси билан эмланди. Бу ҳақда у Twitterʼда маълум қилди. Президент билан бирга унинг рафиқаси Силия Флорес ҳам вакцинанинг биринчи дозасини олган.

Мадуронинг сўзларига кўра, “Спутник V” билан Венесуэла тиббиёт ходимларининг катта қисми эмланган.

Мадуро COVID-19 га қарши Россия вакцинаси билан эмланиш истагини билдирди

Венесуэлада коронавирусга қарши Россиянинг “Спутник V” вакцинаси билан эмлаш ишлари 18 февраль куни бошланганди.

“Спутник V”нинг биринчи партияси Жанубий Америка мамлакатига 13 февраль куни олиб келинган.

Ўтган йил октябрь ойида Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси Каракасга “Спутник V”нинг учинчи босқич клиник синовларини ўтказиш учун “Спутник V” вакцинаси етказиб берилганини хабар қилган эди. Унда икки минг нафар кўнгилли, жумладан, давлат раҳбарининг ўғли Николас Мадуро Герра ҳам иштирок этган.

192
Теглар:
эмлаш, Спутник V, Николас Мадуро, Венесуэла