Москва 1896 йилда қандай кўринишга эга бўлган илк рангли видео

1095
Интернетда XIX аср охирида суратга олинган машҳур видео тасвирнинг қайта тикланган рангли версияси эълон қилинди. Унда Россия империяси вақтидаги Москвани кўриш мумкин.

Тарихий тасвирни ака-ука Люмьер компанияси ходими Чарльз Муассон олган.  Кадрларда 1896 йил май ойида Россия императори Николай II га тож кийдириш маросимидан олдинги ҳолат муҳрланган.

Суратлар нейротармоқлар ёрдамида қайта тикланган ва бу қадимий Москвага саёҳат қилиш имконини беради.

1095