ТОШКЕНТ, 26 мар – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин келаётган ҳафтада дам олиш эълон қилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
“30 мартдан 3 апрелга қадар, маошларни сақлаб қолган ҳолда дам олиш кунлари деб белгилансин”, - дейилган Россия президентининг баёнотида.
Баёнотда айтилишига кўра, ушбу қарор коронавирус эпидемиясини чеклаш, аҳолининг санитар-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш мақсадида амалга оширилган.
Доимий фаолият юритувчи ташкилотлар, дорихоналар ва тиббий муассасалар, аҳолини озиқ-овқат билан таъминловчи ташкилотлар ушбу қарор таъсири остига тушмайди.
Бундан ташқари Путин ўз баёнотида ишсизлик учун тўланадиган ёрдам пулини 8 мингдан 12 минггача оширишни назардан тутган.
Эслатиб ўтамиз,айни дамда Россияда коронавирусга чалинганлар сони 658 кишини ташкил қилмоқда. Улардан 500 нафари Москва шаҳрида қайд этилган.
ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Гвинея президенти Алфа Конде коронавирусга қарши Россия вакцинаси “Спутник V” билан эмланди. Бу ҳақда “Guinéenews” телеканали хабар қилди.
Конде куни президент қароргоҳи Секутуреяда эмланган. У вакцинанинг биринчи дозасини олган. Гвинея Москвадан “Спутник V” вакцинасининг 55 та намунасини олган. Аввалроқ мамлакатда 19 нафар юқори лавозимли амалдор, жумладан, мудофаа вазири эмланганди.
“Спутник V”: Нима учун Россия вакцинасига ишонч билдиришмоқда? - видео
Сўнгги маълумотларга кўра, Гвинеяда 14 мингдан зиёд киши COVID-19 билан касалланган. Шулардан 13,3 мингдан зиёд тузалиб кетган. Жами 81 бемор коронавирусдан вафот этган.
ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Россия 27 январдан Вьетнам, Ҳиндистон, Финляндия ва Қатар билан мунтазам авиақатновларни тиклайди. Бу ҳақда мамлакатнинг коронавирус инфекциясига қарши курашиш тезкор штаби хабар қилди.
Ушбу мамлакатларга халқаро рейслар ҳафтасига бир неча марта амалга оширилади.
“Ўтказилган муҳокама якунига ва алоҳида давлатлардаги эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда 27 январдан қуйидаги давлатлар билан авиапарвозларни тиклаш тўғрисида қарор қабул қилинди: Вьетнам (Москва – Ханой, ҳафтада икки марта), Ҳиндистон (Москва – Деҳли, ҳафтада икки марта), Финляндия (Москва – Хельсинки, ҳафтада икки марта, Санкт-Петербург – Хельсинки, ҳафтада икки марта), Қатар (Москва – Доҳа, ҳафтада уч марта)”, дейилади хабарда.
Россия чегараларини қачон очади – Путин жавоби
Бундан ташқари, Мисрга парвозлар сони ҳафтасига беш мартагача кўпайтирилади.
ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Навоий вилояти Қизилтепа туманида ўтказилган рейд давомида ЙҲХББ ходимлари “Матиз” автомобили бошқаруви 10 ёшли болакайда эканига гувоҳ бўлишди.
Боланинг сўзларига кўра, у машина бошқарувини маст отасининг кўрсатмасига биноан қўлга олган.
“Спиртли ичимли таъсири остида бўлган ота ўз айбини яшириш, жавобгарликдан бўйин товлаш мақсадида 4-синфда ўқийдиган фарзандидан қалқон сифатида фойдаланганига нима дейсиз?”, - дейилади ЙҲХББ тайёрлаган лавҳада.
Ушбу фуқарога нисбатан тегишли чора кўрилган.