Президент Республики Таджикистан Эмомали Рахмон и мэр города Душанбе Рустам Эмомали

Гўзал алвон лолалар: Эмомали Раҳмон ўғли билан пойтахт боғларини кўздан кечирди фото

975
(Янгиланган 13:20 07.04.2020)
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Душанбе мэри Рустам Эмомали пойтахтдаги учта боққа ташриф буюрди ва уларни ободонлаштириш бўйича топшириқлар берди.

ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Душанбе мэри Рустам Эмомали пойтахтнинг қатор боғларга ташриф буюрди, деб хабар қилди Sputnik Тожикистон.

Президент Республики Таджикистан Эмомали Рахмон и мэр города Душанбе Рустам Эмомали
Президент Республики Таджикистан Эмомали Рахмон и мэр города Душанбе Рустам Эмомали

Дастлаб улар Ахмад Дониш номидаги боққа келишди. Боғни ободонлаштириш мақсадида миллионга яқин лолалар экилган.  

Мамлакат раҳбари ташриф давомида ноёб декоратив гуллар ва дарахтлар ўстириш ва парваришлаш ишлари билан танишди.

Президент Республики Таджикистан Эмомали Рахмон
Президент Республики Таджикистан Эмомали Рахмон

Боғда фавворалар, гулчамбарлар билан безатилган йўлакчалар, ранг-баранг чироқлар, скамейкалар, инсон саломатлиги учун фойдали бўлган ноёб дарахтлар экилган.

Бундан ташқари, Эмомали Раҳмон ўғли билан Буюк Кир паркига келишди. Унинг ҳудудида мини-футбол, теннис корт, спорт майдони ташкил этилган.

Президент Республики Таджикистан Эмомали Рахмон и мэр города Душанбе Рустам Эмомали
Президент Республики Таджикистан Эмомали Рахмон и мэр города Душанбе Рустам Эмомали

Боғ ишчилари томонидан бу мавсумда 26 турдаги 552 минг дона лола экилган.

Шунингдек, мамлакат раҳбарияти “Наврўзгоҳ” паркига ҳам ташриф буюрди. У ерда кўплаб ноёб дарахтлар, 5 минг турли лола, олхўри, гилос ва магнолия кўчатлари экилган.

Президент Республики Таджикистан Эмомали Рахмон и мэр города Душанбе Рустам Эмомали
Президент Республики Таджикистан Эмомали Рахмон и мэр города Душанбе Рустам Эмомали

Таъкидланишича, катта гўзал шаршара ва фавворалар “Наврўзгоҳ” паркининг асосий безаги ҳисобланади.

Президент Эмомали Раҳмон пойтахт боғлари билан танишгандан сўнг, кўча ва хиёбонларни, шунингдек, дам олиш масканларини ободонлаштириш бўйича кўрсатмалар берди.

975
Президент США Дональд Трамп и канцлер Германии Ангела Меркель во время встречи в Вашингтоне

Меркель билан келишмовчилик туфайли Трамп Германиядаги ҳарбий контингентни қисқартиради

290
(Янгиланган 18:54 06.06.2020)
Ҳарбий харажатлари борасида АҚШ президенти Дональд Трамп ва Германия канцлери Ангела Меркел билан келишмовчилик мавжуд. Шунинг учун Трамп кузгача Германиядан 9,5 мингга яқин қўшин олиб чиқилиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Ҳарбий харажатлари борасида АҚШ президенти Дональд Трамп ва Германия канцлери Ангела Меркел билан келишмовчилик мавжуд. Шунинг учун Трамп кузгача Германиядан 9,5 мингга яқин қўшин олиб чиқилиши мумкин. Бу ҳақда Bloomberg хабар қилди.

Америка раҳбари Германияда қўшинлар сонини қисқартириш масаласини анча вақтдан бери муҳокама қилиб келади. Қўшинлар сонининг қисқариши Германия Федератив Республикасида қарийб 25 минг ҳарбийни қолдириши мумкин, ҳозир эса уларнинг сони қарийб 34,5 мингни ташкил этади.

Reuters хабарига кўра, Германиядан олиб чиқилган қўшинларнинг бир қисми Польша ва бошқа иттифоқдош давлатлар томон йўналтирилади, қолган қисми эса АҚШга қайтади.

290
Змея. Иллюстративное фото

Илон ва эчкиэмар ўртасида ўлим жанги видеога олинди

1523
(Янгиланган 14:19 06.06.2020)
Жанубий Африка Республикасида жойлашган Крюгер паркида туристлар илон ва катта эчкиэмар ўртасида ўлим жангини видеога олишди.

ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. ЖАР Крюгер миллий паркида туристлар илон ва эчкиэмар ўртасида жангни тасвирга олишди. Ролик парк ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига жойлаштирилди.

Меҳмонхона ишчиси Кристи Деланжнинг сўзларига кўра, илон биринчи бўлиб эчкиэмарга ҳужум қилди.

Бошида илон ўлжасини бўғишга ҳаракат қилди, лекин эчкиэмар ўзини ҳимоя қилди.

Судралиб юрувчилар икки соат давомида бир-бирини қўйиб юбормай жанг қилишди. Аммо эскиэмарнинг кучи қолмади ва илон унинг бўйнига ёпишди. Кейин илон устун келди ва ўлжасини ютиб юборди.

“Эчкиэмар каттагина эди, илон бир неча ҳафта тўқ бўлиб юрди”, - дейди аёл.

1523
Жители Самарканда около памятника первому президенту Узбекистана Исламу Каримову

Пандемия даврида Ўзбекистонда неча киши ишсиз қолгани маълум қилинди

13
(Янгиланган 14:41 07.06.2020)
Ўзбекистонда пандемиядан олдин ишсизлар сони ўртача 1,35 миллионга яқин эди. Ҳозирда улар сони қарийб 2 миллионга яқинлашган.

ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Ўзбекистонда пандемиядан олдин ишсизлар сони ўртача 1,35 миллионга яқин эди. Пандемия даврида ишсизлар сони қарийб 2 миллионга яқинлашди. Бундан ташқари, Ўзбекистонда 550 мингга яқин меҳнат мигрантлари бошқа давлатларга ишлаш учун чиқиб кета олмаган. Бу ҳақда бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов Халқаро пресс-клубнинг Фарғона вилоятига бағишланган сонида маълум қилди.

“Барча давлатларга пандемия ўзининг салбий таъсирини кўрсатди. Ўзбекистонда ҳам пандемиядан олдин ишсизлар сони ўртача 1 миллион 350 мингга яқин эди, пандемия бошлангач қатор корхоналар фаолияти тўхтатилди ва ишсизлар сони қарийб 2 миллионга яқинлашди”, - деди вазир.

Таъкидланишича, бу рақамлардан ташқари меҳнат мигрантларига оид статистикалар ҳам мавжуд. Ҳозирда Ўзбекистонда 550 мингга яқин фуқаро бошқа давлатларга ишлаш учун чиқиб кета олмаган.

Вазирнинг сўзларига кўра, олдинда турган вазифалардан бири шундай фуқароларнинг бандлигини таъминлашдан иборат.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жорий йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 9,4 фоизни ташкил этгани хабар қилинган эди. Энг юқори ишсизлик даражаси 9,8 фоиз билан Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида қайд этилган.

13