Қайси давлатлар “тождор душман” устидан ғалаба қозонди

1569
(Янгиланган 12:56 29.04.2020)
Мутахассислар санаб ўтган давлатларда COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалиши тўхтади. Бу иқтисодиётни қайта тиклаш ва корхоналар ва муассасалар фаолиятини бошланишига ёрдам берди.

ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Австралия, Янги Зеландия ва Жанубий Кореяда коронавирус инфекцияси тарқалиши тўхтатилди, бу ҳақда CNBC телеканалига экспертлар маълум қилди.

Уларнинг сўзларига кўра, қолган давлатлар ҳали COVID-19 га қарши курашаётган вақтда бу мамлакатлар аста-секин аввалги ҳаётига қайтмоқда. Бу давлатларда "ковид" инфекцияси лоақал эҳтимолий иккинчи тўлқин бошланишига қадар тарқалиши тўхтади.

Таъкидланишича, COVID-19 устидан ғалаба уларга иқтисодиётни қайта тиклаш ва корхоналар ва муассасалар фаолиятини бошланишига ёрдам берди. Шундан сўнг, улар сармоядорлар учун янада қизиқиш уйғотди, бу эса ушбу мамлакатлар валюталарининг мустаҳкамланишини акс эттиради.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, 29 апрель ҳолатига дунё бўйлаб 2,96 миллион киши коронавирусга чалинди, 202,73  минг киши вафот этди.   

1569
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (897)
Президент США Дональд Трамп и канцлер Германии Ангела Меркель во время встречи в Вашингтоне

Меркель билан келишмовчилик туфайли Трамп Германиядаги ҳарбий контингентни қисқартиради

284
(Янгиланган 18:54 06.06.2020)
Ҳарбий харажатлари борасида АҚШ президенти Дональд Трамп ва Германия канцлери Ангела Меркел билан келишмовчилик мавжуд. Шунинг учун Трамп кузгача Германиядан 9,5 мингга яқин қўшин олиб чиқилиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Ҳарбий харажатлари борасида АҚШ президенти Дональд Трамп ва Германия канцлери Ангела Меркел билан келишмовчилик мавжуд. Шунинг учун Трамп кузгача Германиядан 9,5 мингга яқин қўшин олиб чиқилиши мумкин. Бу ҳақда Bloomberg хабар қилди.

Америка раҳбари Германияда қўшинлар сонини қисқартириш масаласини анча вақтдан бери муҳокама қилиб келади. Қўшинлар сонининг қисқариши Германия Федератив Республикасида қарийб 25 минг ҳарбийни қолдириши мумкин, ҳозир эса уларнинг сони қарийб 34,5 мингни ташкил этади.

Reuters хабарига кўра, Германиядан олиб чиқилган қўшинларнинг бир қисми Польша ва бошқа иттифоқдош давлатлар томон йўналтирилади, қолган қисми эса АҚШга қайтади.

284
Змея. Иллюстративное фото

Илон ва эчкиэмар ўртасида ўлим жанги видеога олинди

1517
(Янгиланган 14:19 06.06.2020)
Жанубий Африка Республикасида жойлашган Крюгер паркида туристлар илон ва катта эчкиэмар ўртасида ўлим жангини видеога олишди.

ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. ЖАР Крюгер миллий паркида туристлар илон ва эчкиэмар ўртасида жангни тасвирга олишди. Ролик парк ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига жойлаштирилди.

Меҳмонхона ишчиси Кристи Деланжнинг сўзларига кўра, илон биринчи бўлиб эчкиэмарга ҳужум қилди.

Бошида илон ўлжасини бўғишга ҳаракат қилди, лекин эчкиэмар ўзини ҳимоя қилди.

Судралиб юрувчилар икки соат давомида бир-бирини қўйиб юбормай жанг қилишди. Аммо эскиэмарнинг кучи қолмади ва илон унинг бўйнига ёпишди. Кейин илон устун келди ва ўлжасини ютиб юборди.

“Эчкиэмар каттагина эди, илон бир неча ҳафта тўқ бўлиб юрди”, - дейди аёл.

1517
Мужчина с ножом

Ангренда 21 ёшли йигит ўз тенгдошини пичоқлаб қўйди

28
Пичоқланган фуқаро Ангрен шаҳар марказий шифхонасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Жиноят иши очилган.

ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Тошкент вилоятида икки йигитнинг келишмовчилиги пичоқбозлик билан якунланди.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, ҳодиса 03 июнь куни соат 23:30 да Ангрен шаҳар Оҳангарон кўчасида жойлашган “Ал-Азиз” кафеси олдида жойлашган автобус бекати атрофида содир бўлган. 21 ёшли С.М. ва унинг тенгдоши ва таниши А.О. ўртасида келишмовчилик юзага келган. Шунда М.С. ўзи билан бирга олиб келган ошхона пичоғи билан О.А.нинг ўнг биқин соҳасига бир маротаба зарб билан урган.

Натижада О.А. олган тан жароҳатлари билан Ангрен шаҳар марказий шифхонасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг104-моддаси 1-қисми (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. С.М. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган. Ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

28