Пленарное заседание Госдумы РФ

Жириновский депутатлар сонини қисқартиришни таклиф қилди

201
(Янгиланган 13:31 13.05.2020)
ЛДПР етакчиси Владимир Жириновский депутатларнинг сонини икки бараварга қисқартириш ва сайловларни 2-3 йилда бир марта ўтказишни таклиф қилди.

ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. ЛДПР етакчиси Владимир Жириновский депутатларнинг сонини икки бараварга қисқартиришни таклиф қилди.

Россияда барча депутатлар сонининг қисқариши пулни тежаш ва маҳаллий парламентларда ижтимоий масофани таъминлаш имконини беради.

Унинг фикрига кўра, парламент сайловлари ҳам 2-3 йилда бир марта ўтказиш лозим.

“Одамлар сайлов участкаларида камроқ тўпланиши учун - Давлат думасига кампания, танаффуз ва бошқа қонун чиқарувчи кенгашларига кампания, ”

Бундан аввал сиёсатчи бош вазир Михаил Мишустинга бу каби таклиф билан мурожаат қилганди. Жириновский мажлис хоналарида депутатлар орасидаги масофа камида икки метр бўлиши керак, дея ўз таклифини изоҳлаганди. Унинг фикрича, бундан "мамлакатда ҳеч нарса ўзгармайди, аксинча яхшироқ бўлади".

201
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1224)
Скелет древного животного

Ер тарихидаги энг даҳшатли фалокат тафсилотлари маълум бўлди

603
(Янгиланган 14:43 22.10.2020)
Германия олимлари илк марта Ерда 252 миллион йил олдин содир бўлган глобал фалокат тафсилотларини тасвирлаб беришди.

ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Германиядаги Океан тадқиқотлари маркази ва Гельгольц номидаги Геология фанларини ўрганиш маркази олимлари илк марта Ерда 252 миллион йил олдин содир бўлган глобал фалокат тафсилотларини тасвирлаб беришди. Бу ҳақда РИА Новости EurekaAlert’га асосан хабар қилди.

Ердаги фалокат натижасида денгиз ҳайвонларининг 95 фоизи ва қуруқликдаги ҳайвонларнинг 75 фоизи қирилиб кетган эди. Бунга ҳозирги Сибир ҳудудида Перм ва Триас даврлари чегарасида вулқон фаол ҳаракати сабаб бўлган деб тахмин қилинади, аммо бунга аниқ далиллар йўқ эди.

Тадқиқотда немис олимлари 252 миллион йил олдин Тетис океанининг шелф денгизлари тубидаги қазилма брахиоподларнинг қобиғидан фойдаландилар. Қобиқдаги бор элементининг изотопларини ўлчаш орқали улар турларнинг оммавий қирилиб кетишидан олдин ва кейин денгиз сувининг pH кўрсаткичларининг ўзгаришини аниқлашга муваффақ бўлишди. pH даражасига атмосферадаги карбонат ангидрид миқдори таъсир қилганлиги сабабли, ушбу маълумотни ҳам қайта тикланди.

Маълум бўлишича, магманинг кўламдор оқими жуда кўп миқдорда парник газини чиқарди. Унинг атмосферада тўпланиши бир неча минг йилларга чўзилиб, океаннинг кучли исиши ва кислоталилигини келтириб чиқарди. Бу денгиз калсификация қилувчи организмларнинг йўқ бўлиб кетишига олиб келди.

Парник эффекти қуруқликдаги ҳарорат ва кимёвий об-ҳавонинг ошишига олиб келди. Кўп миқдордаги озуқа моддалари океанга тушди, уларни ортиқча уруғлантирди ва кислородсиз ўлик зоналар ҳудуди кенгайди. Бир вақтнинг ўзида бир нечта омилларнинг таъсири ҳайвонларнинг турли гуруҳларини йўқ қилди.

Гидрат метаннинг эриши - фалокатнинг яна бир сабаби сифатида эҳтимолдан йироқ эди.

Тадқиқот гуруҳи раҳбари Хана Юрикова тушунтиришича, қадимги вулқон отилишини антропоген углерод чиқиши билан таққослаш керак эмас: барча қазиб олинадиган ёқилғилар ёқилиши атмосферада CO2нинг Перм ва Триас даврлари чегарасида бўлгани каби кўпайишига олиб келмайди.

"Шу билан бирга, ҳозирги кунда парник газининг тўпланиш суръати Ер тарихидаги энг катта биологик фалокат пайтида кузатилган кўрсаткичдан 14 баравар юқори эканлиги хавотирга сабаб бўлмоқда", - деб қўшимча қилди олим.

603
Истребитель F-16. Архивное фото

АҚШ ҳисобдан чиқарилган икки дона F-16 қирувчисини Болгарияга совға қилади

243
АҚШ администрацияси Болгария қуролли кучларига ҳисобдан чиқарилган икки дона F-16 қирувчисини беғараз тақдим этишни режалаштирмоқда.

ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. АҚШ администрацияси Болгария қуролли кучларига ҳисобдан чиқарилган икки дона F-16 қирувчисини беғараз тақдим этишни режалаштирмоқда. РИА Новости хабарига асосан.

АҚШ дипмиссияси давлат котибининг сиёсий ва ҳарбий масалалар бўйича ёрдамчиси Кларк Купер чоршанба куни Болгария ҳаво кучларининг иккита базасига ташриф буюрган.

Ҳисобдан чиқарилган самолётларни Болгарияга кўчириш бу ташаббус АҚШ Конгрессида тасдиқлангандан сўнг амалга оширилади. Америкалик ҳарбийлари режаларига кўра, болгариялик ҳамкасблар хайрия қиладиган самолётдан ўқув машқларда ўрганиш ва техника билан умумий танишиш сифатида фойдаланади.

Болгария АҚШ билан қиймати 1,26 миллиард долларлик саккиз дона F-16 Block 70  қирувчисини сотиб олиш бўйича шартнома имзолади. Сентябр ойида София қўшимча равишда яна саккиз дона F-16 қирувчисини сотиб олмоқчи эканлиги ҳақида хабар берилган эди.

243
Абзалова Фотима Махмуджон кизи, 2002 года рождения

Тошкентда бедарак йўқолган 18 ёшли қиз қидирилмоқда

276
(Янгиланган 19:16 22.10.2020)
Бедарак йўқолган 18 ёшли Абзалова Фотима Маҳмуджон қизи қидирилмоқда - Тошкент ИИББ матбуот хизмати.

ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Тошкентда бедарак йўқолган Абзалова Фотима Маҳмуджон қизи қидирилмоқда, деб хабар қилди пойтахт ИИББ матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, Абзалова Фотима Маҳмуджон қизи, 2002 йилда туғилган, шу йил 14 август куни Олмазор тумани, Шифонур кўчаси, 71 уй манзили бўйича жойлашган уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган.

Белгилари: бўйи 170-175 см., қадди-қомати ўртача, сочлари узун оч жигар ранг, кўзлари тўқ қора, лаблари, қулоқлари ўртача, ияги тўғри.

Кийимлари: оқ-қора хол-хол гулли кўйлак, қора шиппак.

Қидирувга фойдали бўлиши мумкин бўлган маълумотни тақдим этиш учун рақамлар: Олмазор тумани ИИО ФМБ 71-230-50-85, 71-230-50-86 ёки 102, 71-232-30-40, 71-232-40-50.

276