Республиканский кандидат в президенты Дональд Трамп

АҚШ Хитойга "муносабатларни тўлиқ узиш" билан таҳдид қилмоқда

756
(Янгиланган 18:45 14.05.2020)
АҚШ президенти Дональд Трамп Қўшма Штатлар коронавирус билан боғлиқ вазиятга жавобан Хитой билан алоқаларни тўлиқ узиши мумкинлиги ҳақида гапирди.

ТОШКЕНТ, 14 май - Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШ коронавирус билан боғлиқ ҳолатга жавобан Хитой билан муносабатларни тўлиқ тўхтатиши мумкинлиги ҳақида баёнот берди.

"Биз кўп ишларни амалга оширишимиз мумкин. Биз муносабатларни тўлиқ узишимиз мумкин", - деди Трамп Fox News телеканалига берган интервьюсида.

"Агар сиз буни амалга оширганингизда нима рўй берарди? Агар муносабатларни тўлиқ узганингизда 500 миллиард доллар иқтисод қилган бўлар эдингиз", - деб қўшимча қилган президент.

Трамп бу сўзларни Хитойнинг коронавирус билан боғлиқ бўлган ва Вашингтон назарида нотўғри ҳисобланган ҳаракатларига жавобан АҚШ томонидан қўлланилиши мумкин бўлган чоралар ҳақида гапираётиб айтган. 

Хусусан, бошловчи Трампдан АҚШ хитойлик талабаларга виза бериш амалиётини бекор қилиши мумкинлиги борасида фикр сўраган. Бу ҳақда сал олдин америкалик сенаторлардан бири таклиф киритган эди.

Трамп шунингдек, унинг ХХР етакчиси Си Цзиньпин билан алоқалари яхшилигини ва ҳозирча унга қўнғироқ қилишни истамаётганини айтган.

756
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (864)

Пандемия шароитида мигрантлар орасида жиноятчилик кўпаймади

85
(Янгиланган 18:03 25.05.2020)
Москва ИИБ статистик маълумотларига кўра, пандемия вақтида хорижий фуқаролар иштирокида содир этилган жиноятлар сони кўпаймади, аксинча камаймоқда.

ТОШКЕНТ, 25 май - Sputnik. Москвада пандемия пайтида мигрантлар орасида жиноий вазият ёмонлашгани йўқ, деди РИА Новости-га берган интервьюсида пойтахт ҳокимининг иқтисодий сиёсат ва мулк-ер муносабатлари бўйича ўринбосари Владимир Ефимов.

"Биз ШИИБ берган статистикани диққат билан кузатмоқдамиз ва чет эл фуқаролари иштирокидаги жиноятлар сони камайганини кўряпмиз", - деди у.

Ефимовнинг сўзларига кўра, ҳукумат шунингдек, РФ қурилиш компаниялари билан барча ишчиларни пандемияда пайтида зарур шарт-шароитлар билан таъминлашга келишиб олди.

"Биз ушбу келишувнинг амалга оширилишини диққат билан кузатмоқдамиз. Агар уй-жой коммунал ҳужалигини олсак, у мартда ҳам, апрел ойида ҳам ишлади ва ҳозир ҳам ҳеч қандай чекловларсиз ишлашда давом этмоқда", - деди ҳоким ўринбосари.

Шунингдек, у бугунги кунда Москвада мигрантлар учун амалда 430 мингга яқин патент мавжудлигини таъкидлади.

Аввалроқ, уларнинг муддати автоматик равишда 3 ойга узайтирилган эди, аммо ҳозирда Россия пойтахтида янги патентлар ҳеч кимга берилмаяпти, илгари берилган патентлар учун тўловлар эса вақтинча тўхтатилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари Александр Гребенкин ҳам бутун Россия бўйича пандемияда мигрантлар орасида жиноятчилик ўсиши кузатилмаганини таъкидлаган эди.

Бироқ, у мигрантларга жиноий ҳаракатларга аралашиб қолишига ва чеклов чоралари тугагандан сўнг ташриф буюрувчиларга Россия ҳудудида ноқонуний ҳолатда қолиб кетишига йўл қўймаслик муҳимлигини таъкидлади.

85
Аллигатор Сатурн

Москвада “Гитлер” тимсоҳи вафот этди

203
(Янгиланган 16:27 25.05.2020)
Москва ҳайвонот боғида аллигатор Сатурн вафот этди, унинг ёши 84 да эди. У Москвага 1946 йилда олиб келинганди.

ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Москва ҳайвонот боғида аллигатор Сатурн вафот этди, унинг ёши 84 да эди, афсонага кўра, у Адольф Гитлер коллекциясида бўлган. Бу ҳақда муассасанинг Facebook’даги саҳифасида хабар берилди.

"Кеча эрталаб Миссисипи аллигаторимиз Сатурн вафот этди. У 84 ёшда эди. Ёввойи табиатда ушбу тур вакилларининг умр кўриш давомийлиги 30-50 ёшни ташкил этади. Сатурн узоқ ва воқеаларга бой ҳаёт кечирди. У 1936 йилда АҚШда туғилди. Деярли дарҳол у Берлин ҳайвонот боғига олиб кетилди,  1943 йил 23 ноябрда бўлган бомбардимон қилингандан кейин у ердан қочиб кетди", - дейилади хабарда.

Материалда ёзилишича, инглиз аскарлари тимсоҳни 1946 йилда топиб олишди ва Совет Иттифоқига бериб юборишган.

"1946 йил июл ойида Сатурн Москвага олиб келинди. Дарҳол у Берлиндаги ҳайвонот боғида эмас, балки Гитлер коллекциясида бўлганлиги ҳақидаги афсона пайдо бўлди. Аммо у назарий жиҳатдан кимгадир тегишли бўлса ҳам, ҳайвонларнинг - уруш ва сиёсатга алоқаси йўқ, уларни инсон гуноҳларида айблаш бемаънилик", - дейилади хабарда.

Сатурн Москва ҳайвонот боғида 74 йил яшади. Тимсоҳнинг жасади Дарвин музейида сақланади.

203

АҚШ яна бир муҳим шартномадан чиқмоқда - бу дунёга қандай хавф солади

0
(Янгиланган 22:28 25.05.2020)
АҚШ 1987 йилда имзоланган очиқ осмон шартномасидан чиқишини маълум қилди. Бу ҳақда президент Дональд Трамп эълон қилди.

Москвада Вашингтон бу айбловларни рад этди ва Россия томони ўз навбатида шартномадан чиқиб кетиш нияти йўқлигини билдирди.

Видеомизда Дональд Трамп халқаро хавфсизлик соҳасидаги яна бир муҳим келишувни қандай қилиб ўлдиргани ҳақида маълумот берамиз.

0