Побережье Турции

Туркияда оғир шароитда қолган ўзбекистонликларга озиқ-овқат масаласида ёрдам берилади

286
Киши бошига 100 лиралик қийматдаги ушбу озиқ-овқат талонлари Туркиядаги шароити оғир Ўзбекистон фуқароларига тарқатилмоқда.

ТОШКЕНТ, 16 май - Sputnik. Туркияда оғир шароитга тушиб қолган ва бирламчи озиқ-овқат маҳсулотларига муҳтож Ўзбекистон фуқароларига ёрдам бериш мақсадида янги хайрия лойиҳаси иш бошлаган.

Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси мамлакатнинг деярли барча ҳудудларида шохобчаларига эга BİM озиқ-овқат дўконларининг раҳбарлари билан музокаралар ўтказиб, озиқ-овқат маҳсулотлари карталарини сотиб олган.

Киши бошига 100 лиралик қийматдаги ушбу озиқ-овқат талонлари Туркиядаги шароити оғир Ўзбекистон фуқароларига тарқатилмоқда.

Карта эгалари маълум вақтдан сўнг, харид қилган озиқ-овқатлари тугагач, қайтадан элчихонага мурожаат қилишлари мумкин.

Анқарадан бошқа шаҳарлардан мурожаат қилган фуқароларга озиқ-овқат талонлари почта хизматлари орқали етказиб берилади.

Карталарни олиш учун бевосита элчихонага мурожаат қилиш мумкин: элчихона манзили: Sancak Mah., 549 Sokak, № 3, Yıldız - Çankaya, Ankara

Шунингдек, мураккаб вазиятга тушиб қолган ёки касалликка чалинган фуқаролар ҳам элчихонага мурожаат қилишса, уларга қўшимча ёрдам ажратилади. Яъни даволаниш пули ёки операция харажатлари тўлаб берилиши мумкин, дейилади хабарда.

286

Косачёв АҚШдаги намойишларга Россия алоқадорлиги ҳақидаги сўзларни ёлғон деб атади

5
АҚШ президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича собиқ маслаҳатчиси Сюзан Райс илгарироқ АҚШдаги норозиликлар ортида Россия турган бўлиши мумкинлигини айтди.

ТОШКЕНТ, 1 июн - Sputnik. АҚШда норозилик намойишларини уюштирганликда Россияни айблаш, ҳам доимгидек, сохта хабарларга асосланган яна бир Россияга қарши кампаниянинг бир қисми бўлиши мумкин, деди Россия Федерация Кенгаши халқаро қўмитаси раҳбари Константин Косачёв.

АҚШ президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича собиқ маслаҳатчиси Сюзан Райс илгарироқ АҚШдаги норозиликлар ортида Россия турган бўлиши мумкинлигини айтди. Райс бирон бир исбот ёки аниқ далил келтирмади.

“Амалга ошди. Американинг сохта хабарлар машинаси узоқ кутилган ҳаракатларга ёғсираб ғичираб, шанғиллаб киришди”, -  деб ёзди Косачёв фейсбукда.

“Бу жуда кулгили бўлган бўлар эди. Бироқ бу жуда қайғули бўлади, чунки қарғалар учишидан олдин биринчи қалдирғоч бўлиши мумкин”, - деди сенатор.

Парламент аъзосининг сўзларига кўра, расмий Вашингтон онгига "бу сафар Америка шаҳарларида содир бўлаётган барча даҳшатлар етиб боради – жабрланаётганларнинг барчасига ва бўлажакларига самимий ҳамдардлик сўзлари, ҳамда, миллий фожиа устидан сиёсий ўйинларга йўл қўймаслик учун оддийгина  ўзини ўзи асраш инстинкти етарлича бўлишига ишонч билдирган.

Косачёв, шунингдек, Райснинг баёноти тўғридан-тўғри ҳақорат эканини таъкидлади –  бу нафақат бу ҳолатда умуман аралашмаган Россияга, балки ўз ҳалқи ва АҚШ фуқароси Жорж Флойднинг хотирасига нисбатан ҳақоратдир.

Афро-америкалик Жорж Флойд полиция қўлидан ҳалок бўлганидан кейин Миннеаполис ва бошқа бир қатор шаҳарларда тартибсизликлар авж олди. Интернетда полициячилар Флойдни кишанлаб, уни йиқитиб, учтаси унинг устига чиқиб олгани, улардан бири эса томоғини тиззаси билан эзиб тургани тасвирланган видеолар пайдо бўлди. Видеода Флойд бир неча бор нафас ололмаётганини айтади, сўнгра тинчланиб қолади. У жонлантириш бўлмида вафот этди. Тартибсизликлар бошланганидан кейин тўрт нафар полициячи ишдан бўшатилди, улардан бири эҳтиётсизлик натижасида одам ўлдиришда айбланмоқда.

5

Захарова АҚШдаги тартибсизликлар ортида Россия туриши ҳақидаги айбловга жавоб қайтарди

147
(Янгиланган 17:15 01.06.2020)
Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарованинг сўзларига кўра, Россияни АҚШда тартибсизликларига алоқадорликда айблаш - ахборотни манипуляция қилишнинг ифлос усулдир.

Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарованинг сўзларига кўра, Россияни АҚШда тартибсизликларига алоқадорликда айблаш - ахборотни манипуляция қилишнинг ифлос усулидир.

Бундан аввал АҚШ президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича собиқ маслаҳатчиси Сьюзан Райс Қўшма Штатлардаги норозилик ва зўравонликлар ортида Россия туриши мумкинлигини айтди. У бунда ҳеч қандай далил келтирмасдан, ўз тажрибасига асосланишини таъкидлади.

"Райс хоним! Бир вақтлар партия бўйича ўртоқларингиз ҳалокатли хатога йўл қўйдилар – улар, Россияни сиз ёқтирмайдиган барча нарсада айблаш ҳақидаги аҳмоқона концепцияни ўйлаб топишди. (АҚШнинг собиқ давлат котиби) Хиллари Клинтон ва бутун жамоа (АҚШнинг собиқ президенти Барак) Обама ўзларини ишонтирди ва бутун дунёнини АҚШнинг ички муаммолари кимдир "ташқаридан", хусусан Россия томонидан яратилаётгани ва кучайтираётганига ишонтиришга ҳаракат қилишган. CNN журналисти ахборотни манипуляция қилишнинг ифлос усулларини қўллаган ҳолда Сиз ҳозир бу хатони қайтаришга ҳаракат қиляпсиз: сохта баёнотлар ва уларни қўллаб-қувватлаш фактлари ноль. CNN’га берган интервьюингиз – бу пропаганда”, - деб ёзди Захарова Facebook’да.

АҚШнинг фикрига кўра, руслар томонидан Америка шаҳарларида норозилик намойишларини ўтказиш учун фойдаланадиган ўша “ижтимоий тармоқлар” "АҚШда рўйхатдан ўтган, америкаликларга тегишли ва у ердан қонуний тартибга солинади", дея эслатди у.

"Сиз яна “рус картаси”ни ўйнашга ҳаракат қиляпсизми? Сиз жуда кўп ўйинга берилиб кетингиз, ҳақиқатга қайтинг. Одамларингиз олдига чиқиб, уларнинг кўзларига қараб, улар руслар томонидан Youtube ва Facebook  орқали бошқарилишини айтинг. Мен эса американча "ўзига хослик ҳаракатда” кўраман" – деб қўшимча қилди Мария Захарова.

АҚШдаги тартибсизликлар Миннеаполисда полиция томонидан қўлга олинган афро-америкалик Жорж Флойд ўлимидан сўнг бошланди. Мамлакатнинг 25 та шаҳрида оммавий норозиликлар туфайли комендантлик соати эълон қилинган.

АҚШнинг 40 дан ортиқ шаҳарлари, шу жумладан Лос-Анжелес, Сан-Франсиско, Беверли-Хиллз, Чикаго, Орландо, Атланта, Денвер, Ғарбий Голливуд ва бошқа ҳудудларда комендантлик соатлари жорий этилди.

147