Города мира. Рим

Италия чегараларини 3 июндан очади

224
(Янгиланган 14:11 17.05.2020)
Таъкидланишича, минтақалар ўртасидаги ҳаракатланишга ҳам рухсат берилади. Шу билан бирга, ушбу минтақаларда коронавирус билан касалланиш хавфи юқори бўлса яна чеклов ўрнатилиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. Италия ҳукумати 3 июндан мамлакатга хорижликларнинг кириши ҳамда ўз фуқароларининг четга чиқишига рухсат беришни режалаштирмоқда.

Таъкидланишича, минтақалар ўртасидаги ҳаракатланишга ҳам рухсат берилади. Шу билан бирга, ушбу минтақаларда коронавирус билан касалланиш хавфи юқори бўлса яна чеклов ўрнатилиши мумкин. Муқобил қоидалар Италияга кирувчилар учун ҳам қўлланилади.

Шунингдек, 18 майдан бошлаб мамлакат аҳолиси учун бир минтақа ичида ҳаракатланишга рухсат берилади. Худди шу кундан бошлаб Италияда хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилга ҳолда тижорат ишларига рухсат берилади.

Сўнгги маълумотларга кўра, Италияда коронавирус билан боғлиқ 224,7 мингта ҳолат аниқланган. Шулардан 122,8 мингтадан зиёди тузалиб кетган. Қурбонлар сони 31 мингдан ошган.

Европа мамлакатлари карантин чораларини енгиллаштирмоқда

Куни кеча Словения мамлакатда коронавирус эпидемияси ўз ниҳоясига етганини маълум қилди.

Европа иттифоқининг айрим мамлакатлари икки томонлама чегараларни очишга киришди. Масалан, Эстония, Латвия ва Литва фуқароларнинг учта республика ўртасидаги ҳаракатланишига қўйилган чекловни олиб ташлади.

224
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (897)
Президент США Дональд Трамп и канцлер Германии Ангела Меркель во время встречи в Вашингтоне

Меркель билан келишмовчилик туфайли Трамп Германиядаги ҳарбий контингентни қисқартиради

285
(Янгиланган 18:54 06.06.2020)
Ҳарбий харажатлари борасида АҚШ президенти Дональд Трамп ва Германия канцлери Ангела Меркел билан келишмовчилик мавжуд. Шунинг учун Трамп кузгача Германиядан 9,5 мингга яқин қўшин олиб чиқилиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Ҳарбий харажатлари борасида АҚШ президенти Дональд Трамп ва Германия канцлери Ангела Меркел билан келишмовчилик мавжуд. Шунинг учун Трамп кузгача Германиядан 9,5 мингга яқин қўшин олиб чиқилиши мумкин. Бу ҳақда Bloomberg хабар қилди.

Америка раҳбари Германияда қўшинлар сонини қисқартириш масаласини анча вақтдан бери муҳокама қилиб келади. Қўшинлар сонининг қисқариши Германия Федератив Республикасида қарийб 25 минг ҳарбийни қолдириши мумкин, ҳозир эса уларнинг сони қарийб 34,5 мингни ташкил этади.

Reuters хабарига кўра, Германиядан олиб чиқилган қўшинларнинг бир қисми Польша ва бошқа иттифоқдош давлатлар томон йўналтирилади, қолган қисми эса АҚШга қайтади.

285
Змея. Иллюстративное фото

Илон ва эчкиэмар ўртасида ўлим жанги видеога олинди

1519
(Янгиланган 14:19 06.06.2020)
Жанубий Африка Республикасида жойлашган Крюгер паркида туристлар илон ва катта эчкиэмар ўртасида ўлим жангини видеога олишди.

ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. ЖАР Крюгер миллий паркида туристлар илон ва эчкиэмар ўртасида жангни тасвирга олишди. Ролик парк ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига жойлаштирилди.

Меҳмонхона ишчиси Кристи Деланжнинг сўзларига кўра, илон биринчи бўлиб эчкиэмарга ҳужум қилди.

Бошида илон ўлжасини бўғишга ҳаракат қилди, лекин эчкиэмар ўзини ҳимоя қилди.

Судралиб юрувчилар икки соат давомида бир-бирини қўйиб юбормай жанг қилишди. Аммо эскиэмарнинг кучи қолмади ва илон унинг бўйнига ёпишди. Кейин илон устун келди ва ўлжасини ютиб юборди.

“Эчкиэмар каттагина эди, илон бир неча ҳафта тўқ бўлиб юрди”, - дейди аёл.

1519
Мужчина с ножом

Ангренда 21 ёшли йигит ўз тенгдошини пичоқлаб қўйди

32
Пичоқланган фуқаро Ангрен шаҳар марказий шифхонасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Жиноят иши очилган.

ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Тошкент вилоятида икки йигитнинг келишмовчилиги пичоқбозлик билан якунланди.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, ҳодиса 03 июнь куни соат 23:30 да Ангрен шаҳар Оҳангарон кўчасида жойлашган “Ал-Азиз” кафеси олдида жойлашган автобус бекати атрофида содир бўлган. 21 ёшли С.М. ва унинг тенгдоши ва таниши А.О. ўртасида келишмовчилик юзага келган. Шунда М.С. ўзи билан бирга олиб келган ошхона пичоғи билан О.А.нинг ўнг биқин соҳасига бир маротаба зарб билан урган.

Натижада О.А. олган тан жароҳатлари билан Ангрен шаҳар марказий шифхонасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг104-моддаси 1-қисми (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. С.М. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган. Ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

32