Трамп БССТга ультиматум эълон қилди

305
АҚШ БССТни молиялаштиришни тўхтатишни ўйламоқда. Вашингтон ташкилотга аъзолигини ҳам қайта кўриб чиқиш ниятида

ТОШКЕНТ, 19 май - Sputnik. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 30 кун давомида АҚШ талаб этаётган ислоҳотларни амалга оширмаса, Вашингтон БССТни молиялаштиришни тўхтатади ва ундаги аъзолигини қайта кўриб чиқади. Бу ҳақда Америка президенти Дональд Трампнинг ташкилот раҳбари Тедрос Аданом Гебрейесусга йўлланган мактубида айтилган.

Оқ уй раҳбарининг сўзларига кўра, унинг администрацияси Трам наздида БССТнинг коронавирус пандемияси таъсирига нисбатан муваффақиятсиз бўлган жавоби юзасидан текширув ишларини ўтказган.

"Бу текширувлар мен сўнгги ой давомида кўтарган кўплаб хатарларни тасдиқлади ва БССТ тезкор муносабат билдириши лозим бўлган бошқа хавфларни аниқлади, бунда айниқса ташкилотнинг ХХРдан мустақил эмаслиги айниқса ҳавотирлидир", - дейилади Трампнинг ўз Twiterида эълон қилган мактубида.

АҚШ президенти БССТдан "сифат жиҳатдан анчайин аҳамиятли ва жиддий бўлган ўзгаришларни" ўтказишни талаб қилмоқда. Улар орасида "Хитойдан мустақиллик" шарти ҳам бор.

"Сизнинг тизимли равишда йўл қўйган хатоларингиз ва ташкилотнинг пандемияга жавобида бўлган хатоликлар дунёга жуда қимматга тушди", - дейилади мактубда.

Трамп шунингдек, БССТ билан ташкилотни ислоҳ қилиш борасидаги масалани муҳокама қилишни бошлаганини таъкидлаб ўтган.

АҚШ президенти апрель ойида БССТни COVID-19 коронавируси эпидемиясига етарли тарзда тезкор жавоб қайтармаганликда ва жамоатчиликни у ҳақда ўз вақтида огоҳлантирмаганликда айблаб, ташкилотни молиялаштиришни тўхтатиши ҳақида эълон қилган эди.

АҚШдаги пандемия билан боғлиқ юзага келган мураккаб воқеалар фонида Трамп номига танқидлар ёғдирилган эди. АҚШ нафақат касалликни юқтирганлар, балки вафот этганлар сони бўйича ҳам биринчи ўринга чиққач, президент номига у керакли чора-тадбирларни жуда кеч жорий этганлиги ҳақида айбловлар ёғдирилган эди.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги турдаги COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишини пандемия, деб эълон қилган эди. Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйича инфекцияни 4,4 миллион киши юқтирган, 300 мингдан зиёд киши коронавирус қурбонига айланган.

305

Трамп АҚШ тарихида йўл қўйилган энг катта хатони айтди

60
(Янгиланган 15:12 04.08.2020)
Президент Дональд Трамп Америка Қўшма Штатлари тарихида йўл қўйилган энг катта хатони маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп Axios порталига берган интервьюда "Яқин Шарққа қўшинларни юбориш - АҚШ тарихидаги энг катта хато", деб айтди.

“Биз ИШИД*ни йўқ қилдик... бу 100 % ҳалифат... Биз ал-Бағдодий (ИШИД раҳбари Абу Бакр), Сулаймоний (Эрон генерали – таҳр.)ни “йўқ қилдик”, мен бошқа президентлар қилмаган кўп ишларни қилдим. Улар умуман Яқин Шарққа ҳеч қачон бориши керак эмас эди”, - деди Трамп.

"Яқин Шарққа бориш ва унинг ишларига аралашиш тўғрисида қарор - мамлакатимиз тарихидаги ягона катта хато бўлди", - деди АҚШ раҳбари.

* Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилот

60

Дания “Газпром”га “Шимолий оқим-2”ни қуришни қайта бошлашга рухсат берди

45
Энергетика бўйича Дания апелляция кенгашига Дания энергетика агентлиги (DEA) қарори устидан шикоят келиб тушмади.

ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Энергетика бўйича Дания апелляция кенгашига Дания энергетика агентлиги (DEA) қарори устидан шикоят келиб тушмади. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Идора хабарида ёзилишича, компания тугалланганмаган ҳудудда газ қувурини қуришни сешанба, 4 августдан қайта бошлаши мумкин.

Мутахассис “Шимолий Оқим-2” қачон битиши мумкинлигини айтди

Аввалроқ DEA Nord Stream 2 AG га қувурларни қуришда Дания сувларида лангарли кемалардан фойдаланишга рухсат берганди.

45