Американский истребитель F-16, взлетающий во время учений на военно-воздушной базе Хуалянь в Восточном Тайване

Тайвань Хитойни нишонга олди, АҚШ эса бунда “нишонга олишга кўмаклашувчими”?

645
(Янгиланган 11:38 26.05.2020)
Тайбэй ва Пекин ўртасидаги муносабатлар кескинлашмоқда, баёнотлар ва сиёсий ҳаракатлардан қурол-яроғли тўқнашувгача етиб бормоқда (ҳозирча мажозий маънода). АҚШ эса доим оловга ёғ сепишга тайёр. Коронавирус ҳам орол ва ХХР ўртасидаги муносабатларни мураккаблаштирмоқда.

Агар АҚШ Пекинни барча коронавирусга оид гуноҳларда айблашда давом этса, Тайванга нима бўлади? Тайбэй Хитой Вашингтон билан янада яқин шерик бўлишига йўл қўймаслик учун узил-кесил оролни куч билан“қўшиб олишга” уриниши мумкин деб ўйлайди. Дарҳақиқат, ушбу вазиятда Тайвань ҳар қандай Хитойга қарши ҳаракатларнинг плацдармига айланиши мумкин.

The South China Morning Post нашрининг хабар беришича, ўзини фараз қилинган "тажовуздан" ҳимоя қилиш учун Тайвань ўзининг баллистик ракеталарини Хитойнинг қисми етиб бориши учун такомиллаштириши мумкин. Афтидан, улар аллақачон ракеталар синовларини ўтган ой ўтказиб бўлган.

Умуман олганда, Тайбэй тезда қуролланмоқда: ўз сув ости кемалари гуруҳини тузиб, Пекинни АҚШдан улар учун торпедаларни сотиб олишлари мумкинлиги билан жиғига тегмоқда. ОАВларнинг ёзишича, оролда америкалик шерикларининг ёрдамини кутган ҳолда Хитойнинг қолган қисмидан ўзини ҳимоя қилиш сценарийсини жиддий ўрганишмоқда.

Аммо Хитой ва АҚШ учун Тайвань нимани англатади? Савдолашиш мавзуси. Агар келажакда Вашингтон ва Пекин савдо муаммолари, сиёсий қийинчиликлар ва бошқа муаммоларни енга олишса, америкаликларнинг Тайбейга ҳомийлиги тез ва жиддий сустлашиши мумкин.

Қитъадаги Хитойнинг мустақил оролни куч билан жиловлаб олиш уриниши назарий жиҳатдан очиқ қарама-қаршиликка олиб келиши мумкин, бу эса иштирокчиларнинг ҳар бирига номақбул. АҚШ ҳам буни тушунади ва бутун жанговар кучи (ёки ҳатто қисман) билан ҳам Тайвань учун "туриб бериши" даргумон. Энг муҳими, ҳар қандай вазиятда ҳам, Тайваннинг ўзининг бунда омади чопмайди: ёки Пекин, ёки Вашингтон унинг автономиясини тортиб олади ёки у қарама-қаршиликлар майдони ва савдолашиш воситасига айланади.

Муаллиф Мария Меркулова, Sputnik Радиоси

645
Колючая проволока по периметру тюрьмы

“Ишқобод” чегара постига ҳужум уюштирганлар устидан ҳукм ўқилди

40
Тожикистоннинг Ўзбекистонга яқин ҳудудида жойлашган "Ишқобод" чегара постига ҳужум қилган етти киши мамлакат Олий суди ҳукми билан 2 йилдан 27 йилгача озодликдан маҳрум қилинди.

ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Тожикистонда “Ишқобод” чегара постига ҳужум уюштиришда иштирок этган етти кишига ҳукм чиқарилди. Бу ҳақда республиканинг бош ҳарбий прокурори Икром Зоирзода маълум қилди.

Чегара постига ҳужум қилган етти киши Тожикистон Олий суди ҳукми билан 2 йилдан 27 йилгача озодликдан маҳрум қилинган.

“Ишқобод” чегара постига ҳужум иши бўйича маҳкум қилинганларнинг барчаси Тожикистон фуқароларидир”, - деган Зоирзода. Унинг сўзларидан Sputnik Тожикистон иқтибос келтирган.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда 6 ноябрга ўтар тунда Тожикистоннинг Ўзбекистонга яқин ҳудудида жойлашган "Ишқобод" чегара постига ҳужум уюштирилди. Ҳужум вақтида жангарилардан 15 нафари ўлдирилган. Ҳужум оқибатида тожик томонидан ҳам бир неча киши ҳалок бўлган.

40

Россияда 15 июлдан хориждан келаётганлар учун 14 кунлик яккаланиш бекор қилинади

116
Эндиликда хорижий фуқаролар Россия чегарасини кесиб ўтишда коронавирусга манфий таҳлил топширганлари ҳақидаги маълумотномани тақдим этишлари керак. Агар бўлмаса, Россия ҳудудида 3 кун ичида коронавирусга таҳлил топшириш шарт бўлади.

ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. 15 июлдан Россияга келувчи фуқаролар учун икки ҳафталик мажбурий яккаланиш (изоляция) бекор қилинади. Роспотребнадзор раҳбари Анна Попова тегишли қарорга имзо чекди.

Эндиликда хорижий фуқаролар коронавирусга манфий таҳлил топширганлари ҳақидаги маълумотномани тақдим этишлари керак. Унда фуқаро Россияга келишидан кўпи билан уч кун олдин полимер занжир реакцияси (ПЦР) усули билан олинган таҳлили манфий чиққани тасдиқланган бўлиши керак.

Агар хорижий фуқарода коронавирусга таҳлили манфий чиққанини тасдиқловчи ҳужжат бўлмаса, унда у Россия ҳудудида 3 кун ичида коронавирусга таҳлил топшириши шарт бўлади. Таҳлил учун тўлов Россия қонунчилигига асосан амалга оширилади.

Мамлакатга қайтаётган Россия фуқаролари учун ҳам худди шундай тартиб кўзда тутилган. Маълумотнома рус ёки инглиз тилида бўлиши керак.

116