Президент Узбекистана Шавкат Мирзиеев

Ғалаба паради: Мирзиёев Москвада ўтказиладиган тантанали тадбирларда иштирок этади

519
(Янгиланган 23:33 22.06.2020)
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев жорий йил 23-24 июнь кунлари Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан амалий ташриф билан Москва шаҳрида бўлади.

ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев жорий йил 23-24 июнь кунлари Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан амалий ташриф билан Москва шаҳрида бўлади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.

Ташрифнинг биринчи куни дастурига мувофиқ, олий даражада икки томонлама музокаралар ўтказиш режалаштирилган. Кўп қиррали Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигининг долзарб масалалари кўриб чиқилади.

“24 июнь куни давлатимиз раҳбари фашизм устидан қозонилган Буюк Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан тантанали тадбирларда иштирок этади”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин оғир эпидемиологик вазият туфайли парадни кейинга қолдиришга қарор қилган эди. 9 май куни Россия шаҳарларида ҳаво парадлари ва мушакбозликлар ташкил қилинди. Май ойи охирида Россия етакчиси Ғалаба парадини 24 июн куни ўтказилишини эълон қилди.

519
Мавзу:
Ғалабанинг 75 йиллиги (59)

Путин COVID-19 га қарши эмлангандан сўнг Жанубий Кореяга боришга ваъда берди

7
(Янгиланган 16:36 29.09.2020)
Аввалроқ Жанубий Корея президенти маъмурияти Путин кореялик ҳамкасби Мун Чжэ Ин билан телефон орқали суҳбат чоғида Кореяга боришга тайёрлигини билдирганини хабар қилган эди.

ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ҳақиқатдан ҳам Жанубий Корея етакчисига коронавирусга қарши эмлангандан сўнг Сеулга боришга ваъда берди. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

Аввалроқ Жанубий Корея президенти маъмурияти Путин кореялик ҳамкасби Мун Чжэ Ин билан мамлакатлар ўртасидаги дипломатик алоқалар ўрнатилганига 30 йил тўлиши муносабати билан телефон орқали суҳбат чоғида Кореяга боришга тайёрлигини билдирганини хабар қилган эди.

“Ҳа, ҳақиқатдан ҳам, Путин кеча унинг жанубий кореялик ҳамкасби тиклаган амалдаги таклифномага эга. Ва Путин у эмланиш ҳақида қарор қабул қилгач, пайти келиб бу илтифотли таклифдан албатта фойдаланиш ниятида эканини тасдиқлади”, - деди Песков РИА Новостига.

Россия дунёдаги биринчи коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасини август ойида рўйхатга олди. У Гамалея номидаги марказ томонидан яратилган ва Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилмоқда.

Шунингдек, Россияда “Вектор” маркази томонидан яратилган вакцина клиник синовдан ўтмоқда. Куни кеча Россия ССВ Чумаков номидаги Илмий марказ томонидан яратилган коронавирусга қарши вакцинанинг клиник синовларига рухсатнома берди.

7
Теглар:
Жанубий Корея, Путин, Спутник V, коронавирус, вакцина
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Гризли

Улкан айиқ бирданига 20 бош бўри билан жанг қилди - видео

117
(Янгиланган 15:51 29.09.2020)
АҚШнинг Йеллоустон миллий боғида гризли - айиқ бирданига 20 бош бўри билан куч синашди ва улардан ўлжани олиб қўйди.

ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Айиқ ва бўрилар галаси жанги акс этган видео АҚШнинг Йеллоустон миллий боғида тасвирга олинди. Бўрилар галаси тунги муваффақиятли овдан сўнг дам олаётган эди – улар бизонни енгишди. Улар олдига айиқ келди.

Россия National Geographic нашри ёзишича, Йеллостондаги гризли-айиқнинг оғирлиги 300 килога етиши мумкин, бўриларнинг вазни эса 50-60 килони ташкил қилади.

Йиртқичлар ўртасидаги жангда айиқ ғалаба қозонди, ҳеч қайси бўри нобуд бўлмади.

117