ОАЭ запустили первую в арабском мире атомную станцию

БААда араб дунёсида биринчи атом станцияси ишга туширилди

519
(Янгиланган 15:12 01.08.2020)
Баракадаги АЭС умумий қуввати 5,6 мегаваттдан иборат тўртта энергоблоклардан иборат бўлади. Умумий баҳоси 25 миллиард доллар бўлган электрстанция қурилиши 2011 йилда бошланган ва 2017 йилга келиб станция электр энергияни ишлаб чиқара бошлаши умид қилинган эди.

ТОШКЕНТ, 1 авг - Sputnik. Бирлашган араб амирликлари бош вазири ва Дубай ҳукмдори Муҳаммад бин Рашид Ал Мақтум шанба куни араб дунёсида биринчи бўлган "Барака" атом станцияси ишга туширилгани ҳақида эълон қилди.

"Бугун биз оммага БААда Абу-Дабидаги Barakah станциясида араб дунёсида биринчи бўлган тинч атом реактори ишга туширилгани ҳақидаги муваффақият ҳақида эълон қиламиз. Мутахассислар ядровий ёқилғини юклаб, комплекс синовларни ўтказдилар ва ишга тушириш бўйича операцияни муваффақиятли якунладилар", - деб ёзган бош вазир Twitter ижтимоий тармоғида.

Унинг таъкидлашича, БАА "давлатнинг электр энергияга бўлган эҳтиёжининг чорак қисмини хавфсиз, ишончли ва экологик жиҳатдан тоза ҳолда таъминлаб берадиган тўртта атом электр стациясини эксплуатация қилмоқчи". Бош вазир БАА томонидан амалга оширилаётган атом электр станцияси ва космик тадқиқотларни араблар илм-фанда ўз йўлларини қайта янгилаш ва бошқа буюк миллатлар билан бу борада рақобатлашишга қодирлик эканликлари ҳақида "дунёга йўлланган хабар" дея атади.

Баракадаги АЭС ҳар бири умумий қуввати 5,6 мегаваттдан иборат тўртта энергоблоклардан иборат бўлади.

Аввалроқ, БАА атом фаолиятини тартибга солиш федерал агентлиги (FANR) бош директори Христер Викторссон РИА Новости агентлигига берган интервьюсида, араб дунёсидаги биринчи Барака атом электр станцияси, агентлик унинг фаолияти учун лицензия чиқаргач ҳамда ядро ёқилғиси юкланганидан сўнг, 2020 йил бошида ишга тушириш мумкинлигини айтган эди.

Умумий баҳоси 25 миллиард доллар бўлган электрстанция қурилиши 2011 йилда бошланган ва 2017 йилга келиб станция электр энергияни ишлаб чиқара бошлаши умид қилинган эди.

519
Пограничный пункт, архивное фото

Тожикистон қўшнилар туфайли Россияга авто-транспорт қатновини амалга ошира олмаяпти

92
(Янгиланган 10:24 13.08.2020)
Россиянинг Тожикистондаги элчихонаси нима учун давлатлар ўртасида ер усти қатнови ҳануз ёпиқлигини айтди

ТОШКЕНТ, 13 авг - Sputnik. Россия ва Тожикистон ўртасида авто-транспорт қатновини тиклаш муаммоси жуда долзарб, деди кеча ўтказилган матбуот-анжуманида Россиянинг Тожикистондаги элчихонаси консуллик бўлими бошлиғи Валерий Катункин. Sputnik Тожикистон хабари асосида.

"Россия ва Тожикистон ўртасида ягона қуруқлик чегараси йўқ. Чегаралар икки суверен давлат - Ўзбекистон ва Қозоғистон орқали ўтади. Ва бу муаммо (ер усти қатнови - таҳр.) ҳалигача ҳал қилинмади", - деди Катункин.

Унинг таъкидлашича, консуллик бўлими ва элчихона автоколонналарни "яшил йўлак"дан Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳудудлари орқали ўтиши учун барча имкониятларни ишга солмоқда.

Шу билан бирга, Катункин Қозоғистонда карантин режими 16 августгача амал қилаётганини эслатди.

"Қозоғистонлик ҳамкорларнинг маълум қилишича, улар ушбу колоннани ўтказиб юборишга деярли тайёр. Аммо тиббий кўрсаткичлар нуқтаи назаридан ва жиноий вазият билан боғлиқ тўғридан-тўғри хавфсизликни таъминлай олмайдилар. Чунки (йўллар-таҳр.) узунлиги 1700 километрни ташкил этади ва у аҳоли кам яшайдиган ва чўл ҳудудлари орқали ўтади", - деди у.

Эслатиб ўтамиз, ижтимоий тармоқларда Россия ва Тожикистон ўртасидаги ер усти қатновининг тикланиши ҳақидаги миш-мишлар тез-тез пайдо бўлмоқда. Шу билан бирга, элчихона ҳозирча бундай ҳаракатнинг иложи йўқлигини таъкидламоқда.

92
Самолет Airbus-320. Архивное фото

Хитой 50та давлат билан авиа-парвозларни тиклади

96
(Янгиланган 10:05 13.08.2020)
Қайд этилишича, Хитойда эпидемия бошлангандан буён илк маротаба бир сутка давомида COVID-19 ни юқтирганлик ҳолати аниқланмаган.

ТОШКЕНТ, 13 авг - Sputnik. Хитой дунёнинг 50та давлати билан коронавирус пандемияси туфайли вақтинча тўхтатилган авиа-парвозларни қайта тиклади, деб хабар берди РИА Новости ХХР ҳукумати тарқатган маълумот асосида.

Қайд этилишича, Хитойда эпидемия бошлангандан буён илк маротаба бир сутка давомида COVID-19 ни юқтирганлик ҳолати аниқланмаган.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Республика махсус комиссиясининг қарори билан Ўзбекистонга хорижий давлатлардан фуқароларни кириши бўйича тоифага (яшил, сариқ, қизил) ажратилган давлатлар рўйхати тасдиқланди.

Санитария-эпидемиологик вазият барқарор бўлган давлатлардан амалга ошириладиган "яшил рейс"ларга – Хитой Халқ Республикаси, Тайланд, Малайзия, Жанубий Корея, Грузия, Венгрия, Латвия, Япония киритилган. Охирги 10 кун ушбу мамлакатларда бўлиб турган ва Ўзбекистонга кириб келган шахслар карантин назоратига олинмаслиги белгиланган.

 

 

96
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Стакан с водой

Мингбулоқда собиқ мансабдорлар ичимлик суви учун аҳолидан йиғилган 190 млн сўмни ўмарди

4
“Тоза ичимлик сув” УК собиқ мансабдор шахслари етказилган тоза ичимлик суви учун аҳолидан йиғиб олинган 190 млн сўм нақд пулни талон-тарож қилди.

ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. Наманган вилояти Мингбулоқ туманида аҳолидан тоза ичимлик суви учун йиғилган пулларни собиқ мансабдорлар талон-торож қилгани фош этилди. Бу ҳақда Sputnik нашрига Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мингбулоқ туман бўлими терговга қадар текширув ўтказган. Унда тумандаги “Тоза ичимлик сув”  УК собиқ мансабдор шахслари етказилган тоза ичимлик суви учун аҳолидан йиғиб олинган 190 млн сўм нақд пулни талон-тарож қилгани аниқланган. Улар  пулларни тегишли банк кассасига топширмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан корхона раҳбарининг собиқ биринчи ўринбосари М.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

4