Скелет древнего ящера

Қозоғистонда улкан судралиб юрувчининг қолдиқлари топилди видео

454
Таъкидланишича, ушбу жонзот сайёрамизда Бўр даврида - Мезозой эрасининг энг сўнгги даврида (145-66 миллион йиллар илгари) яшаган деган хулоса чиқариш мумкин.

ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Қозоғистоннинг Ақтау шаҳридан бўлган ҳаваскор палеонтолог Владимир Ярцев ноёб топилмага дуч келди. У Instagram саҳифасига топилма видеосини жойлаштирди.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Vladimir Yartsev (@hedgehog_1979)

Ярцевнинг таъкидлашича, топилган суяклар энг қадимий судралиб юрувчилар синфига мансуб бўлиб, унинг ёши 100 миллион атрофида. Шундай қилиб, ушбу жонзот сайёрамизда Бўр даврида - Мезозой эрасининг энг сўнгги даврида (145-66 миллион йиллар илгари) яшаган деган хулоса чиқариш мумкин.

Владимир ўзи топган суюалар ихтиозавр, плезиозавр, плиозаврники бўлиши мумкинлигини тахмин қилган. Кейинчалик баъзи олимлар ушбу тахминларни тасдиқлашган. Уларнинг фикрига кўра, топилган суяклар плезиозаврга тааллуқли. Улар ер юзида 227-66 миллион йил илгари яшаган.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Vladimir Yartsev (@hedgehog_1979)

454
Экс-президент СССР Михаил Горбачев

Горбачёв АҚШнинг бўлғуси президентига маслаҳат берди

34
Собиқ иттифоқ президенти Михаил Горбачёв ядровий қуролланиш пойгаси назоратдан чиқиб кетишидан хавотир билдирган.

ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Собиқ иттифоқ президенти Михаил Горбачёв АҚШ президенти сайловларниинг  бўлғуси ғолибини пайсалга солмасдан  Россия президенти Владимир Путин билан учрашув ўтказишга чақирди. Бу ҳақда у “The Times” нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

Горбачёв ядровий қуролланиш пойгаси назоратдан чиқиб кетишидан хавотир билдирган.

“Вазият ўта таҳликали. Сайлов натижаларидан қатъи назар, ҳозирги музлик давридан чиқиш учун мулоқотни тиклашимиз зарур. Ҳар икки мамлакат президентлари томонидан кучли туртки даркор”, — дея фикрлари билан ўртоқлашган у.

Горбачёв Россия ва Қўшма Штатлар “иккинчи Рейкьявик”ни ўтказишлари шарт деб ҳисоблайди (у Рональд Рейган билан 1986 йили Исландияда ўтказган учрашувини кўзда тутган).

“1980-йиллар ўрталарида Совет иттифоқи ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар ҳозиргидан анча мураккаб эди. Шунга қарамай, ўзаро ишонч, тушуниш, мулоқот орқали муаммога ечим топа олганмиз”, — дея таъкидлади СССР собиқ президенти.

Сиёсатчи АҚШнинг янги ядровий қурол яратиш борасидаги режаларидан қаттиқ ташвишда эканини ҳам билдирди.

АҚШда президент сайловлари 2020 йилнинг 3 ноябрь куни бўлиб ўтади. Иккинчи муддатга номзодини илгари сураётган Дональд Трамп ва Демократлар вакили Жо Байден ўртасида президентлик курсиси учун кураш кечади.

Стратегик ҳужумкор қуролланишни (СНВ-3) қисқартириш тўғрисидаги шартнома АҚШ ва Россия ўртасидаги қуролланишни чеклашга қаратилган амалдаги ягона шартнома. Унинг амал қилиш муддати 2021 йилнинг 5 февралида ўз ниҳоясига етади. Путин ушбу шартномани ортиқча шартларсиз яна беш йилга узайтиришни таклиф қилган. Оқ уй эса шартномага Хитойни ҳам қўшиб, Москва, Пекин ва Вашингтон ўртасида янги уч томонлама шартнома тузиш зарурлигини таъкидламоқда. Хитой бу ғоядан бош тортмоқда.

Россия ҳукумати Москва АҚШнинг ушбу шартномани узайтиришга бўлган кайфиятини кўрмаётганини таъкидлаган эди. Россия ТИВ Сергей Лавров аввалроқ америкалик ҳамкорларнинг амалга ошмайдиган талаблари, жумладан, Хитой иштирокига доир таалабларини қаноатлантирмаслигини маълум қилган эди.

34
Полицейский стоит перед зданием бывшего консульства  США в Чэнду, провинция Сычуань, Китай

Хитойда болаларни заҳарлаган боғча тарбиячиси ўлимга ҳукм қилинди

55
Суднинг қайд этишича, аёл нитрит натрий одамлар учун хавфли бўлишини билган ҳолда икки маротаба ўч олиш мақсадида бу моддадан фойдаланган. Ван Юнь, кўплаб болалар у заҳарлаган бўтқани истеъмол қилишларини билган, аммо бу ҳам уни тўхтата олмаган.

ТОШКЕНТ, 29 сен – РИА Новости. Хитойнинг Хэнань провинцияси Цзяоцзо шаҳри ўрта даражадаги халқ суди болаларнинг заҳарланиши туфайли боғча тарбиячисини ўлим жазосига ҳукм қилди, дея хабар қилади суд ҳужжатларига таянган ҳолда РИА Новости.

Айбланувчи Ван Юнь "Мэнмэн" болалар боғчасида фаолият юритган ва ўша вақтда ўрта гуруҳнинг Сунь фамилияли тарбиячиси билан ўрталарида низо чиққан. Аёл ҳамкасбидан ўч олишга қарор қилади ва 2019 йилнинг 27 март санасида Сунь қарайдиган гуруҳ болалари учун мўлжалланган бўтқа ичига нитрит натрий моддасини аралаштиради. Оқибатда 25 нафар бола касалхонага ётқизилади, улардан бири кейинчалик касалхонада вафот этади.

Суриштирув давомида Ван Юнь шахсий муаммоларини ҳал қилиш пайида бундан олдин ҳам нитрит натрий моддасидан фойдаланганлиги маълум бўлади. Хусусан, 2017 йилда аёл маиший муаммолар туфайли эри билан жанжаллашиб қолади ва эркакдан ўч олиш мақсадида Ван Юнь 2017 йилнинг февралида интернет орқали нитрит натрийни харид қилиб, уни бир стакан сув ичига аралаштиради. Бу сувни ичган эркакда заҳарланиш ҳолати юз беради, аммо бу организм учун жиддий оқибатларни келтириб чиқармайди.

Суднинг қайд этишича, аёл нитрит натрий одамлар учун хавфли бўлишини билган ҳолда икки маротаба ўч олиш мақсадида бу моддадан фойдаланган. Ван Юнь, кўплаб болалар у заҳарлаган бўтқани истеъмол қилишларини билган, аммо бу ҳам уни тўхтата олмаган.

Суд шунингдек, Вань Юньнинг жиноий мотивлари худди амалга оширилган ва оғир оқибатларга олиб келган жиноят сингари "қабиҳ"лигини таъкидлаб, шу боис, аёл қонунга мувофиқ ўта кескин жазоланиши кераклигини қайд этган.

55

Тошкентда 16 ёшли қиз ЙТҲ содир этди: қурбон бор

8
Ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган 16 ёшли қиз ўзидан олдиндаги машинани қувиб ўтишга уринган. Натижада у билан тўқнашган ва қарама-қарши йўлга ўтиб кетган.

ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Тошкентда 16 ёшли қиз содир этган йўл-транспорт ҳодисасида 14 ёшли бола қурбон бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар қилмоқда.

ЙТҲ 27 сентябрь куни соат 20:00 ларда Тошкент шаҳар Учтепа тумани 35-уй қаршисида содир бўлган. Ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган 16 ёшли Ш.Н. “Спарк”ни бошқараётиб, ўзидан олдиндаги “Нексия” қувиб ўтишга уринган. Натижада у билан тўқнашган ва қарама-қарши йўлга ўтиб кетган. У ерда эса “Ласетти” билан тўқнашган.

Натижада “Спарк” йўловчиси 14 ёшли А.Н. шифохонага олиб кетилаётганда йўлда вафот этган. Ушбу автомобиль ҳайдовчиси 16 ёшли Ш.Н. ва “Ласетти” ҳайдовчиси 46 ёшли А.М. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

8