Проверка почтовых отравлений

АҚШда Ўзбекистондан келаётган "уруғ жўнатмалар"нинг сири ошкор қилинди

1327
(Янгиланган 15:04 03.08.2020)
АҚШ хукумати фуқаролардан шубҳали уруғларни экмасликларини ва агар улар экилган бўлса ҳам уларни йўқ қилишларини сўраган.

ТОШКЕНТ, 3 авг - Sputnik. Бир неча кун олдин АҚШ фуқароларига келган сирли жўнатмалари ҳақида ёзган эдик.

Жўнатмалар Ўзбекистон, Хитой, Қозоғистон ва Малайзиядан етиб келган, аммо олувчиларнинг ўзлари ҳеч нарсага буюртма  бермаганликларини хабар қилишмоқда.

В США жители 27 штатов получили подозрительные семена из Узбекистана и других стран

Аммо таркибида шубҳали нарсалари бор жўнатмалар камида 150 манзилга юборилди.

Келиб чиқиши номаълум уруғлар экспертизадан ўтказиш учун АҚШ Қишлоқ ҳўжалиги вазирлигига юборилди. Аввалроқ, идора уруғлар инвазив бўлиши мумкинлигини,яъни маҳаллий ўсимликларнинг касалликларини келтириб чиқариши ёки чорва учун зарарли бўлиши мумкинлигини тахмин қилди.

Эндиликда улар аниқланди.

"Биз 14 хил уруғларни, шу жумладан хантал, карам, ипомея ва ялпиз, шалфей, розмарин, лаванда ва бошқа уруғларни, шунингдек гибискус ва атиргулни аниқладик", - деди ҳайвонлар ва ўсимликлар саломатлигини назорат қилиш хизмати раҳбари ўринбосари Усама Эль-Лисси Business Insider нашрига берган интервьюсида.

Идора, шунингдек, бу, буюртма бермаган одамларга посилкалар юбориш орқали товарларнинг рейтингини сунъий равишда ошириш мақсадида интернет-дўконлар сотувчиларининг кенг тарқалган фирибгарлиги бўлиши мумкинлигини тасдиқлади.

В США жители 27 штатов получили подозрительные семена из Узбекистана и других стран

"Ушбу фирибгарликлар камдан кам учрайдиган ҳолат эмас. Бу фирибгарликларда онлайн сотувчилар одамларга маҳсулотни буюртма бермаган фойдаланувчиларга юбориш учун пул тўлайдилар. Шундай қилиб, сохта шарҳлар ва катта ҳажмдаги жўнатмалар сотувчининг савдоси ва қидирув тизимидаги мавқеини ошириши мумкин", - дея қўшимча қилди Усама Эль-Лисси.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ ҳукумати фуқаролардан шубҳали уруғларни экмасликларини ва агар улар экилган бўлса ҳам уларни йўқ қилишларини сўраган.

1327
Ученые НАСА обнаружили на Марсе странную дыру

Марсда шўр сувли кўл аниқланди

121
Бир гуруҳ италиялик олимлар Марснинг жанубий қутбида музликлар остида шўр сувли кўлларни аниқладилар.

ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Италиялик олимлар Марснинг жанубий қутбида музликлар остида шўр сувли кўлларни аниқлади. Бу ҳақда РИА Новости Nature Astronomy’га асосан хабар қилди.

Астрономлар кашфиётни Mars Express орбитал қурилмаси ёрдамида 2010 йилдан 2019 йилгача олинган маълумотлар асосида амалга оширилди.

Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, тармоқ 4та сув ҳавзасидан иборат бўлиб, уларнинг энг каттаси тизимнинг марказида жойлашган ва эни 30 километрни ташкил қилади. Кўллар бир ярим километр чуқурликда жойлашган.

Олимлар таъкидлашича, сувнинг мавжудлиги Марсда ёки унинг юзасида микроблар мавжудлиги ҳақидаги тахминлар эҳтимолини оширади, аммо бу фаразни тасдиқлаш учун қўшимча тадқиқотлар ўтказиш зарур.

121
ресс-секретарь президента РФ Дмитрий Песков

Кремль Байденнинг “Путин кучукчаси” ҳақидаги гапига муносабат билдирди

212
АҚШ президентлигига номзод Жо Байден биринчи мунозаралар чоғида Трампни “Путиннинг кучукчаси” деб айтди.

ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. АҚШ президентлигига номзод Жо Байденнинг Трамп “Путиннинг кучукчаси” деб айтган сўзлари АҚШ сиёсий маданиятининг намоён бўлишидир. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

“Биз дунёдаги ҳамма каби АҚШдаги сайлов кампаниялари жараёнини кузатяпмиз. Биз бефарқ бўлиб қололмаймиз, чунки у жаҳоннинг энг йирик иқтисодий давлатларидан бири. Албатта, АҚШда янги сиёсий маданияти, сайлов маданияти намоён бўлишини кузатмоқдамиз”, - деди Песков. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.

Амалдаги АҚШ президенти Дональд Трамп ва Демократик партиядан давлат раҳбари лавозимига номзод Жо Байденнинг биринчи мунозаралари 29 сентябрь куни бўлиб ўтди. У 95 дақиқа давом этди. Америка марказий телеканаллари номзодлар мунозараларини тўғридан-тўғри эфирга узатди.

Президентликка асосий даъвогар Трамп ва Байден мунозаралар давомида бир-бирини гапини ҳамиша бўлиб турди ва бир-бирини турли муаммоларда айблади. Шунингдек, қўпол иборалардан фойдаланишди.

АҚШ президенти сайловлари 3 ноябрь куни бўлиб ўтади. Унга қадар президентлик курсисига асосий даъвогар Дональд Трамп ва Жо Байден жонли эфирда яна икки марта юзлашиши керак.

212

Дунёда Тоғли Қорабоғ можаросига қандай муносабат билдирилди ва ким "оловга ёғ қуймоқда"?

0
(Янгиланган 19:40 30.09.2020)
Тоғли Қорабоғда отишма давом этаётган вақтда дунё ҳамжамияти Озарбайжон ва Арманистон ўртасида тинчлик музокаралари олиб борилишини талаб қилмоқда. Тан олинмаган республикадаги вазиятнинг кескинлашувини БМТ, Европа Иттифоқи ва, албатта, Россия кузатмоқда.

Россия президенти матбуот котибининг сўзларига кўра, Москва "кейинги қадамларни қўйиш учун" вазиятни баҳоламоқда. Айни пайтда, Туркия Озарбайжонни қўллаб-қувватлашини очиқ эълон қилмоқда, Дмитрий Песков “оловга ёғ қуймасликка” чақирди.

Мунозарали ҳудуд атрофидаги воқеаларга халқаро муносабат - видеомизда.

0