Лимонная акула

Ўлганнинг устига тепиш: тимсоҳ ва ўргимчак тишлаган эркак акула ҳужумига учради

342
(Янгиланган 13:47 04.08.2020)
Америкалик Жастин Сталлер Флорида-Кисс архипелагида оиласи билан дам олаётган вақтга акула ҳужумига учради.

ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Америкалик Жастин Сталлер оиласи билан Флорида-Кисс архипелагида дам олаётган вақтга унга акула ҳужум қилади. USA Today хабарига асосан.

Сувга тушган вақтда эркак тошлар орасидан кичик бир балиқни кўради, ундан фарзандларини узоқлаштиришга ҳаракат қилади. Шу пайт акула унинг ёнига келиб, ҳужум қилади.

Сталлер қайиққа чиққанда нима бўлганини аён бўлди: 15 сантиметрлик жароҳат борлиги маълум бўлди. Эркак дарҳол касалхонага олиб борилди.

Эркак жуда омадли эканлигини тан олди, чунки акула суякка тегмади, шу сабабли озгина қон йўқотди.

"Акуладан жаҳлим чиқмади. Фақат эртасига суза олмаганим кўпроқ ранжитди", - дейди эркак.

Сталлер илгари аллигатор ҳужумидан ва ўргимчакнинг тишлашидан омон қолган.

342
Экс-президент СССР Михаил Горбачев

Горбачёв АҚШнинг бўлғуси президентига маслаҳат берди

108
Собиқ иттифоқ президенти Михаил Горбачёв ядровий қуролланиш пойгаси назоратдан чиқиб кетишидан хавотир билдирган.

ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Собиқ иттифоқ президенти Михаил Горбачёв АҚШ президенти сайловларниинг  бўлғуси ғолибини пайсалга солмасдан  Россия президенти Владимир Путин билан учрашув ўтказишга чақирди. Бу ҳақда у “The Times” нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

Горбачёв ядровий қуролланиш пойгаси назоратдан чиқиб кетишидан хавотир билдирган.

“Вазият ўта таҳликали. Сайлов натижаларидан қатъи назар, ҳозирги музлик давридан чиқиш учун мулоқотни тиклашимиз зарур. Ҳар икки мамлакат президентлари томонидан кучли туртки даркор”, — дея фикрлари билан ўртоқлашган у.

Горбачёв Россия ва Қўшма Штатлар “иккинчи Рейкьявик”ни ўтказишлари шарт деб ҳисоблайди (у Рональд Рейган билан 1986 йили Исландияда ўтказган учрашувини кўзда тутган).

“1980-йиллар ўрталарида Совет иттифоқи ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар ҳозиргидан анча мураккаб эди. Шунга қарамай, ўзаро ишонч, тушуниш, мулоқот орқали муаммога ечим топа олганмиз”, — дея таъкидлади СССР собиқ президенти.

Сиёсатчи АҚШнинг янги ядровий қурол яратиш борасидаги режаларидан қаттиқ ташвишда эканини ҳам билдирди.

АҚШда президент сайловлари 2020 йилнинг 3 ноябрь куни бўлиб ўтади. Иккинчи муддатга номзодини илгари сураётган Дональд Трамп ва Демократлар вакили Жо Байден ўртасида президентлик курсиси учун кураш кечади.

Стратегик ҳужумкор қуролланишни (СНВ-3) қисқартириш тўғрисидаги шартнома АҚШ ва Россия ўртасидаги қуролланишни чеклашга қаратилган амалдаги ягона шартнома. Унинг амал қилиш муддати 2021 йилнинг 5 февралида ўз ниҳоясига етади. Путин ушбу шартномани ортиқча шартларсиз яна беш йилга узайтиришни таклиф қилган. Оқ уй эса шартномага Хитойни ҳам қўшиб, Москва, Пекин ва Вашингтон ўртасида янги уч томонлама шартнома тузиш зарурлигини таъкидламоқда. Хитой бу ғоядан бош тортмоқда.

Россия ҳукумати Москва АҚШнинг ушбу шартномани узайтиришга бўлган кайфиятини кўрмаётганини таъкидлаган эди. Россия ТИВ Сергей Лавров аввалроқ америкалик ҳамкорларнинг амалга ошмайдиган талаблари, жумладан, Хитой иштирокига доир таалабларини қаноатлантирмаслигини маълум қилган эди.

108
Полицейский стоит перед зданием бывшего консульства  США в Чэнду, провинция Сычуань, Китай

Хитойда болаларни заҳарлаган боғча тарбиячиси ўлимга ҳукм қилинди

85
Суднинг қайд этишича, аёл нитрит натрий одамлар учун хавфли бўлишини билган ҳолда икки маротаба ўч олиш мақсадида бу моддадан фойдаланган. Ван Юнь, кўплаб болалар у заҳарлаган бўтқани истеъмол қилишларини билган, аммо бу ҳам уни тўхтата олмаган.

ТОШКЕНТ, 29 сен – РИА Новости. Хитойнинг Хэнань провинцияси Цзяоцзо шаҳри ўрта даражадаги халқ суди болаларнинг заҳарланиши туфайли боғча тарбиячисини ўлим жазосига ҳукм қилди, дея хабар қилади суд ҳужжатларига таянган ҳолда РИА Новости.

Айбланувчи Ван Юнь "Мэнмэн" болалар боғчасида фаолият юритган ва ўша вақтда ўрта гуруҳнинг Сунь фамилияли тарбиячиси билан ўрталарида низо чиққан. Аёл ҳамкасбидан ўч олишга қарор қилади ва 2019 йилнинг 27 март санасида Сунь қарайдиган гуруҳ болалари учун мўлжалланган бўтқа ичига нитрит натрий моддасини аралаштиради. Оқибатда 25 нафар бола касалхонага ётқизилади, улардан бири кейинчалик касалхонада вафот этади.

Суриштирув давомида Ван Юнь шахсий муаммоларини ҳал қилиш пайида бундан олдин ҳам нитрит натрий моддасидан фойдаланганлиги маълум бўлади. Хусусан, 2017 йилда аёл маиший муаммолар туфайли эри билан жанжаллашиб қолади ва эркакдан ўч олиш мақсадида Ван Юнь 2017 йилнинг февралида интернет орқали нитрит натрийни харид қилиб, уни бир стакан сув ичига аралаштиради. Бу сувни ичган эркакда заҳарланиш ҳолати юз беради, аммо бу организм учун жиддий оқибатларни келтириб чиқармайди.

Суднинг қайд этишича, аёл нитрит натрий одамлар учун хавфли бўлишини билган ҳолда икки маротаба ўч олиш мақсадида бу моддадан фойдаланган. Ван Юнь, кўплаб болалар у заҳарлаган бўтқани истеъмол қилишларини билган, аммо бу ҳам уни тўхтата олмаган.

Суд шунингдек, Вань Юньнинг жиноий мотивлари худди амалга оширилган ва оғир оқибатларга олиб келган жиноят сингари "қабиҳ"лигини таъкидлаб, шу боис, аёл қонунга мувофиқ ўта кескин жазоланиши кераклигини қайд этган.

85
Встреча пассажиров, прибывших из Китая, в аэропорту Ташкента

Қозон шаҳридан чартер парвозларга чипта сотиш бошланди

15
UzAirways Октябр ойида "Қозон - Тошкент" йўналишида ҳафтага бир неча бор чартер парвозлар амалга оширилади.

ТОШКЕНТ, 29 сен - Sputnik. Қозон шаҳридан Ўзбекистон фуқароларини ўз ватанига қайтариш бўйича чартер парвозларга билетлар сотиш бошланди деб хабар қилмоқда Uzbekistan Airways.

Парвозлар 1 октябрдан қуйидаги жадвалга асосан амалга оширилади:

Қозон - Тошкент, HY 3650, 11:00 - 16:30. 

Авиакомпания сайтида маълум қилинишига кўра, парвозлар ҳафтада бир неча маротаба амалга оширилади в чипта нархи эконом класс учун 344 доллар, бизнес класс учун 554 долларни ташкил қилади. 

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Россиянин Москва ва Санкт-Петербург шаҳарларидан Ўзбекистонга ҳар куни парвозлар амалга оширилмоқда. Йўловчилардан COVID-19 касалланмагани тўғрисида маълумотнома талаб қилинади. Маълумотнома парвоздан 72 соат олдин олинган ПЗР ташҳиси асосида бўлиши керак.

 

15