Россияда коронавирусга қарши вакцинанинг 26 та варианти ишлаб чиқилмоқда

306
(Янгиланган 14:11 15.09.2020)
Роспотребнадзор раҳбари Анна Попова Россияда коронавирусга қарши вакцинанинг 26 та варианти ишлаб чиқилаётганини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Россияда коронавирусга қарши вакцинанинг 26 та варианти ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда  Роспотребнадзор раҳбари Анна Попова Россия фанлар академияси раёсати йиғилишида маълум қилди.

“Дунёда 36 та вакцина клиник синовлар босқичида, 92 та препарат клиникка қадар синовдан ўтмоқда, Россияда 17 та илмий ташкилотларда вакцинанинг 26 та варианти ишлаб чиқилмоқда”, - деди у. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.

Россиянинг Гамалея институти томонидан яратилган коронавирусга қарши вакцина дунёда биринчи бўлиб 11 август куни рўйхатга олинди ва у “Спутник V” деб номланди.  8 сентябрь куни у кенг муомалага чиқарилди. 9 сентрябрь куни эса у билан Москвада кўнгиллиларни коронавирусга қарши эмлаш бошланди.

306
Теглар:
Спутник V, Россия, вакцина, коронавирус
Мавзу бўйича
Ғарб нега вакцина пойгасида ютқазмоқда: Россия аллақачон фош қилинди
Тўққизта вакцина: Ўзбекистон коронавирусга қарши эмлаш дастурига қўшилди
Мексика Россияда ишлаб чиқарилган вакцина синовларига қўшилмоқчи
Қирғизистон Россия билан вакцина етказиб беришга доир музокара олиб бормоқда
Россиянинг "Спутник V" вакцинаси қачон экспортга чиқарилиши маълум бўлди
Тетик, соғлом ва фаол: Россиянинг коронавирус вакцинаси кексаларда синовдан ўтди
Туркия коронавирусга қарши Россия вакцинаси синовларига рухсат бериши мумкин
Жавоблар ва саволлар: Россия вакцинаси танқидчиларига
The Lancet Россиянинг Sputnik V вакцинаси тадқиқотлари натижаларини эълон қилди
Ўзбекистон Россия вакцинасини харид қилиш имкониятини ўрганмоқда

Британия ва Канада Лукашенкога қарши санкция киритди

104
Британиялик дипломатларнинг қайд этишича, рестрикциялар "Буларусда инсон ҳуқуқларининг қўпол равишда бузилишига алоқадор" бўлганларга нисбатан жорий этилади

ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik, Мария Табак. Буюк Британия ва Канада Беларус президенти Александр Лукашенко, унинг ўғли Виктор ва мамлакатнинг бир нечта юқори мартабали ҳукумат аъзоларига қарши санкцияларни киритдилар, деб хабар бермоқда британия ТИВ.

Чеклов чоралари Бирлашган Қиролликка кириш ва саккиз кишига нисбатан, хусусан, Лукашенконинг ўзи, унинг ўғли, миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Виктор Лукашенкога, президент арминистрацияси раҳбари Игорь Сергеенконинг, ички ишлар вазири Юрий Караев, ички ишлар вазири ўринбосарлари Александр Барсуков ва Юрий Назаренко, ИИВ ички қўшинлари қўмондони ўринбосари Хазалбек Атабеков ва Махсус полиция минск бўлинмаси раҳбари Дмитрий Балабиларнинг активларини музлатишни кўзда тутади. 

Британиялик дипломатларнинг қайд этишича, рестрикциялар "Буларусда инсон ҳуқуқларининг қўпол равишда бузилишига алоқадор" бўлганларга нисбатан жорий этилади.

"Дунё ҳамжамиятининг кўплаб даъватларига қарамай, Александр Лукашенко шафқатсиз репрессияларни кучайтирган оппозиция билан мулоқотга киришишдан бош тортди", — дейилади Буюк Британиянинг Россиядаги элчихонаси хабарида.

Лондон чекловларни жорий йил июль ойида кучга кирган "инсон ҳуқуқларини поймол этганлиги учун санкцияларнинг британ режими" (Global Human Rights Sanctions Regime) доирасида қўллаган.

"Буюк Британия мустақил санкциялар режими инсон ҳуқуқларини жиддий равишда бузадиганларга Буюк Британияга саёҳат қилишни, британ банклари орқали пул ўтказишни ёки Буюк Британия иқтисодиётидан бирон бир фойда олишни тақиқлашга имкон беради", - дея аниқлик киритган дипломатик ваколатхона.

Беларусдаги воқеалар

Беларусдаги оммавий норозиликлар 9 август куни, президент сайловларида олтинчи маротаба Лукашенко ғалаба қозонгач бошланган эди. МСК маълумотларига кўра, у 80,1 % овоз олган. Оппозиция сайловларда Светлана Тихановская ғалаба қозонди деб ҳисоблайди. Тихановскаянинг ўзи мамлакатни тарк этишга қарор қилди ва Литвага йўл олди.

Акциянинг илк кунларида куч тузилмаси ходимлари протест қатнашчиларига нисбатан кўз ёш чиқарувчи газ, водомёт, шовқин гранаталари, резина ўқларни ишлатишган. Сўнгра, ҳуқуқ тартибот органлари митингларни тарқатишни ва куч методларидан фойдаланишни тўхтатишди.

Лукашенко АҚШни Беларусдаги норозиликларни ташкил этганликда айблади. Президентнинг айтишича, европа мамлакатлари Вашингтонга ён босмоқда ва ҳаммасини "айтилганидек бажаришмоқда". Беларус етакчисининг сўзига кўра, Ғарб Минскни Москвага қарши қайрамоқчи.

23 сентябр куни Лукашенконинг инаугурацияси бўлиб ўтгач, бу янги норозилик акцияларини юзага келтирди, акциялар иштирокчилари куч методлари ва водомётлар ёрдамида тарқатилди.

104
Самолет F-16 ВВС Турции

Туркия қирувчиси Арманистон Су-25 самолётини уриб туширди

690
(Янгиланган 20:29 29.09.2020)
Туркиянинг F-16 қирувчиси Арманистон ҲҲКга қарашли бўлган Су-25 самолётини уриб туширди – Арманистон мудофаа вазирлиги.

ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Туркиянинг F-16 қирувчиси Арманистон ҲҲКга қарашли бўлган Су-25 самолётини уриб туширди. Бу ҳақда Арманистон Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Шушун Степанян Facebook саҳифасида пост ёзди. РИА Новости хабарига асосан.

Тоғли Қорабоғ: Озарбайжон ва Арманистон ўқ отишни тўхтата оладими?
Sputnik/RUPTLY/ TV/Государственные учреждения Азербайджана и Армении

“Жанговар вазифани бажараётганда, Туркия ҳаво кучларининг кўп функцияли F-16 қирувчиси Арманистон ҳаво ҳудуди устида Арманистон ҲҲК қарашли бўлган Су-25 ҳужум самолётини уриб туширди. Учувчи қаҳрамонларча ҳалок бўлди ”, - дейилган постда.

Мудофаа вазирлиги вакилининг сўзларига кўра,  F-16 қирувчиси Озарбайжоннинг “Гянжа” аэродромидан учиб чиққан ва Варденис, Мец Масраа, Сотка яқинида жойлашган Арманистон ҳарбий бўлинма ва аҳоли пунктларига зарба берган

Степанян таъкидлашича, Туркиянинг F-16 қирувчиси  60 км масофага республиканинг ичкарига учиб кирган.

Озарбайжон мудофаа вазирлигининг матбуот котиби бу хабарларни ёлғон ва провокацион деб атади, Озарбайжон ҲҲКда  F-16 қирувчилар йўқлигини маълум қилди.

690