Трамп Ҳабиб Нурмагомедовни дунёнинг энг яхши жангчиси деб атади

237
(Янгиланган 13:04 16.09.2020)
АҚШ президенти 24 октябр куни Ҳабиб ва Жастин Гэтжи иштирокида бўлиб ўтадиган жангни албатта томоша қилишини айтди. 

ТОШКЕНТ, 16 сен - Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп UFC енгил вазн чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовни вазн тоифаларидан қатъий назар дунёнинг биринчи рақамли жангчиси деб атади.  

Шунингдек АҚШ президенти сайлов олди бўлишига қарамасдан 24 октябр куни Ҳабиб ва Жастин Гэтжи иштирокида бўлиб ўтадиган жангни албатта томоша қилишини айтди. 

"Ушбу жанг АҚШ президенти сайловлари олдидан бўлади, лекин биз уни албатта томоша қиламиз. Мен уни аниқ томоша қиламан. Бу мисли кўрилмаган жанг бўлади деб ўйлайман", - деди Дональд Трамп. 

Эслатиб ўтамиз, UFC умумлаштирилган расмий рейтингида Ҳабиб ярим оғир вазн собиқ чемпиони Жон Джонсдан сўнг иккинчи ўринни эгаллаган эди. 

Ҳабиб Нурмагомедов ва Жастин Гэтжи иштирокидаги жанг 24 октябр куни Абу-Дабида бўлиб ўтади. 

237

Британия ва Канада Лукашенкога қарши санкция киритди

108
Британиялик дипломатларнинг қайд этишича, рестрикциялар "Буларусда инсон ҳуқуқларининг қўпол равишда бузилишига алоқадор" бўлганларга нисбатан жорий этилади

ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik, Мария Табак. Буюк Британия ва Канада Беларус президенти Александр Лукашенко, унинг ўғли Виктор ва мамлакатнинг бир нечта юқори мартабали ҳукумат аъзоларига қарши санкцияларни киритдилар, деб хабар бермоқда британия ТИВ.

Чеклов чоралари Бирлашган Қиролликка кириш ва саккиз кишига нисбатан, хусусан, Лукашенконинг ўзи, унинг ўғли, миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Виктор Лукашенкога, президент арминистрацияси раҳбари Игорь Сергеенконинг, ички ишлар вазири Юрий Караев, ички ишлар вазири ўринбосарлари Александр Барсуков ва Юрий Назаренко, ИИВ ички қўшинлари қўмондони ўринбосари Хазалбек Атабеков ва Махсус полиция минск бўлинмаси раҳбари Дмитрий Балабиларнинг активларини музлатишни кўзда тутади. 

Британиялик дипломатларнинг қайд этишича, рестрикциялар "Буларусда инсон ҳуқуқларининг қўпол равишда бузилишига алоқадор" бўлганларга нисбатан жорий этилади.

"Дунё ҳамжамиятининг кўплаб даъватларига қарамай, Александр Лукашенко шафқатсиз репрессияларни кучайтирган оппозиция билан мулоқотга киришишдан бош тортди", — дейилади Буюк Британиянинг Россиядаги элчихонаси хабарида.

Лондон чекловларни жорий йил июль ойида кучга кирган "инсон ҳуқуқларини поймол этганлиги учун санкцияларнинг британ режими" (Global Human Rights Sanctions Regime) доирасида қўллаган.

"Буюк Британия мустақил санкциялар режими инсон ҳуқуқларини жиддий равишда бузадиганларга Буюк Британияга саёҳат қилишни, британ банклари орқали пул ўтказишни ёки Буюк Британия иқтисодиётидан бирон бир фойда олишни тақиқлашга имкон беради", - дея аниқлик киритган дипломатик ваколатхона.

Беларусдаги воқеалар

Беларусдаги оммавий норозиликлар 9 август куни, президент сайловларида олтинчи маротаба Лукашенко ғалаба қозонгач бошланган эди. МСК маълумотларига кўра, у 80,1 % овоз олган. Оппозиция сайловларда Светлана Тихановская ғалаба қозонди деб ҳисоблайди. Тихановскаянинг ўзи мамлакатни тарк этишга қарор қилди ва Литвага йўл олди.

Акциянинг илк кунларида куч тузилмаси ходимлари протест қатнашчиларига нисбатан кўз ёш чиқарувчи газ, водомёт, шовқин гранаталари, резина ўқларни ишлатишган. Сўнгра, ҳуқуқ тартибот органлари митингларни тарқатишни ва куч методларидан фойдаланишни тўхтатишди.

Лукашенко АҚШни Беларусдаги норозиликларни ташкил этганликда айблади. Президентнинг айтишича, европа мамлакатлари Вашингтонга ён босмоқда ва ҳаммасини "айтилганидек бажаришмоқда". Беларус етакчисининг сўзига кўра, Ғарб Минскни Москвага қарши қайрамоқчи.

23 сентябр куни Лукашенконинг инаугурацияси бўлиб ўтгач, бу янги норозилик акцияларини юзага келтирди, акциялар иштирокчилари куч методлари ва водомётлар ёрдамида тарқатилди.

108
Самолет F-16 ВВС Турции

Туркия қирувчиси Арманистон Су-25 самолётини уриб туширди

704
(Янгиланган 20:29 29.09.2020)
Туркиянинг F-16 қирувчиси Арманистон ҲҲКга қарашли бўлган Су-25 самолётини уриб туширди – Арманистон мудофаа вазирлиги.

ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Туркиянинг F-16 қирувчиси Арманистон ҲҲКга қарашли бўлган Су-25 самолётини уриб туширди. Бу ҳақда Арманистон Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Шушун Степанян Facebook саҳифасида пост ёзди. РИА Новости хабарига асосан.

Тоғли Қорабоғ: Озарбайжон ва Арманистон ўқ отишни тўхтата оладими?
Sputnik/RUPTLY/ TV/Государственные учреждения Азербайджана и Армении

“Жанговар вазифани бажараётганда, Туркия ҳаво кучларининг кўп функцияли F-16 қирувчиси Арманистон ҳаво ҳудуди устида Арманистон ҲҲК қарашли бўлган Су-25 ҳужум самолётини уриб туширди. Учувчи қаҳрамонларча ҳалок бўлди ”, - дейилган постда.

Мудофаа вазирлиги вакилининг сўзларига кўра,  F-16 қирувчиси Озарбайжоннинг “Гянжа” аэродромидан учиб чиққан ва Варденис, Мец Масраа, Сотка яқинида жойлашган Арманистон ҳарбий бўлинма ва аҳоли пунктларига зарба берган

Степанян таъкидлашича, Туркиянинг F-16 қирувчиси  60 км масофага республиканинг ичкарига учиб кирган.

Озарбайжон мудофаа вазирлигининг матбуот котиби бу хабарларни ёлғон ва провокацион деб атади, Озарбайжон ҲҲКда  F-16 қирувчилар йўқлигини маълум қилди.

704