Россияда ўтсочар дрон яратилади

342
(Янгиланган 12:09 28.09.2020)
Таъкидланишича, бу техника Россиянинг радиацион, кимёвий ва биологик муҳофаза қўшинлари (РХБЗ) манфаатлари учун яратилмоқда.

ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Россияда ўтсочардан нишонни уришга қодир учувчиcиз учиш қурилмаси ясалмоқда. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

“Ростех-Доверенные платформы – Робототехнические комплексы” компанияси ўринбосари Максим Скоковнинг сўзларига кўра, бу техника Россиянинг радиацион, кимёвий ва биологик муҳофаза қўшинлари (РХБЗ) манфаатлари учун яратилмоқда.

“Бизнинг компания РХБЗ қўшинлари учун иш олиб борди – биз ўтсочар воситаларини учувчисиз учиш қурилмалари билан қўллаш имкониятини намойиш этдик. Синов натижаларига кўра тажриба конструкторлик иши очилди”, - деди у.

Унинг сўзларига кўра, зарурий тайёргарликсиз ўтсочар дронни уриб тушириш “амри маҳол”.

342
Лаборанты обрабатывают флаконы для новой вакцины от коронавируса AstraZeneca

AstraZeneca вакцинаси синовларида қатнашган кўнгилли вафот этди

92
Ҳужжатда "этик мулоҳазалар ва махфийлилик сабаблари туфайли" ўлим сабаблари очиқланмаган, шунингдек, кўнгилли плацебо ёки фаол препарат олганлиги ҳақида ҳам маълумотлар келтирилмаган.

ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Бразилия соғлиқни назорат қилиш бўйича миллий агентлиги - Anvisa - Британия AstraZeneca компанияси ва Оксфорд университетининг коронавирусга қарши вакцинаси синовларида иштирок этган Бразилия фуқароси вафот этганлиги ҳақида хабар берди.

Назорат органи баёноти G1 порталида эълон қилинган.

Ҳужжатда "этик мулоҳазалар ва махфийлилик сабаблари туфайли" ўлим сабаблари очиқланмаган, шунингдек, кўнгилли плацебо ёки фаол препарат олганлиги ҳақида ҳам маълумотлар келтирилмаган.

AstraZeneca G1га вакцинани синовдан ўтказган кўнгилли ўлими бўйича расмий позицияга эга эмаслиги ва ушбу маълумотга изоҳ бермаслигини маълум қилган.

Anvisa маълумотига кўра, вакциналар синови хавфсизлигини баҳолаш бўйича халқаро қўмита ушбу ҳодиса бўйича ўтказилган тергов ишларидан айрим маълумотларни тақдим этган ва синовларни давом эттириш таклифини илгари сурган.

Бразилия ОАВлари "халқаро суриштирув билан боғлиқ манбаларга таяниб" хабар беришларича, COVID-19 асоратларидан вафот этган кўнгилли плацебо олган.

Ушбу ҳолатга Оксфордда изоҳ беришди. Хусусан, университет расмий вакили вакцина хавфсизлигини, унинг синовлари давом эттирилишини маълум қилган.

"Ушбу масала Бразилияда синчковлик билан ўрганилгач, клиник синовлар хавфсизлиги борасида ташвиш юзага келмади. Бразилия регулятори хулосаларига қўшимча равишда ўтказилган мустақил суриштирув ишлари синовларни давом эттиришни тавсия этди", - дейилади баёнотда.

92

Қирғизистонда порахўрларга пулларни бир ойда ғазнага қайтаришга муҳлат берилди

283
(Янгиланган 19:02 21.10.2020)
Қирғизистонда иқтисодий афв эълон қилинди. Президенти вазифасини бажарувчи порахўрлардан ноқонуний йўл билан топилган даромадларини давлат ғазнасига қайтаришни талаб қилди.

ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Қирғизистон президенти вазифасини бажарувчи, мамлакат бош вазири Садир Жапаров порахўрлардан ноқонуний йўл билан топилган даромадларини давлат ғазнасига қайтаришни талаб қилди ва уларга 30 кун муҳлат берди.

“Менга берилган ваколатлардан фойдаланиб, расман иқтисодий афв эълон қиламан. Афвдан мақсад, давлат бюджетини тўлдириш, хусусан, қўшимча ресурслар топиш. Жиноий схемалар тузган, оддий халқ ҳисобига бойлик орттирган порахўрлар, сизларга 30 кун вақт бераман! Барча топганларингизни давлат ғазнасига қайтаришингизни талаб қиламан! Давлатдан ноқонуний йўл билан олинган ҳар бир тийинни ихтиёрий равишда жойига қўйинг. Яширин мулк ва пулларингиз ҳақида очиқ маълумот беринг. Маълум қилинган мулк ва даромадларингиз дахлсизлигини, барча турдаги жазолардан озод бўлишингизни кафолатлайман”, – деган мурожаатида. Sputnik Қирғизистон мурожаатнинг тўлиқ матнини нашр этган.

Унинг сўзларига кўра,  иқтисодий авф фақат бир марта қўлланилади, бошқа имконият бўлмайди.

“Бу халқ талаби! Бу менга мамлакат тақдирини ишонган кишилар мақсади”, - дея сўзларини якунлаган Жапаров.

5 октябрь куни Бишкекда парламент сайловлари натижаларидан норози бўлганларнинг норозилик намойишлари бошланди. Намойишлар тезда тартибсизликларга айланиб кетди. 6 октябрь куни МСК сайлов натижаларини ҳақиқий эмас деб топди ва такрорий парламент сайловларни 20 декабрга белгилади.

283