Германия ядровий урушга тайёргарлик кўрмоқда Bild

405
(Янгиланган 12:17 15.10.2020)
Германияда ядро қуролидан фойдаланган ҳолда ҳарбий ҳаракатларни амалга ошириш мақсадида махфий машқлар ўтказилди.

ТОШКЕНТ, 15 окт — Sputnik. Германияда ядро қуролидан фойдаланган ҳолда ҳарбий ҳаракатларни амалга ошириш мақсадида яширин машқлар ўтказилди, деб ёзади Bild. РИА Новости хабарига асосан.

Газетанинг ёзишича, "Турғун пешин" деб номланган машқлар Шимолий Рейн-Вестфалиядаги Нёрфених авиабазасида Германия ҳаво кучлари ва НАТОдаги иттифоқчилари иштирокида ўтказилган.

Маневрларга ядро қуролини олиб юришга мўлжалланган қирувчи-бомбардимончилар жалб қилинган. Мақолада айтилишича, машқларнинг асосий мақсади - Германияни атом бомбаларидан фойдаланган ҳолда мудофаа қилиш.

Таъкидланишича, ҳозирги кунда ядро урушини бошлаш хавфи сўнгги ўттиз йилга қараганда анча юқори деган фикр билдирилган. Муаллифларнинг фикрига кўра, АҚШнинг Ўрта ва қисқа масофали ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги шартномадан чиққанлиги - бунинг асосий сабаби деб кўрсатилган.

405

Венесуэла президенти “Спутник V” билан эмланди

107
Венесуэла президенти Николас Мадуро ва унинг рафиқаси коронавирусга қарши Россиянинг “Спутник V” вакцинаси билан эмланди.

ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Венесуэла президенти Николас Мадуро коронавирусга қарши Россиянинг “Спутник V” вакцинаси билан эмланди. Бу ҳақда у Twitterʼда маълум қилди. Президент билан бирга унинг рафиқаси Силия Флорес ҳам вакцинанинг биринчи дозасини олган.

Мадуронинг сўзларига кўра, “Спутник V” билан Венесуэла тиббиёт ходимларининг катта қисми эмланган.

Мадуро COVID-19 га қарши Россия вакцинаси билан эмланиш истагини билдирди

Венесуэлада коронавирусга қарши Россиянинг “Спутник V” вакцинаси билан эмлаш ишлари 18 февраль куни бошланганди.

“Спутник V”нинг биринчи партияси Жанубий Америка мамлакатига 13 февраль куни олиб келинган.

Ўтган йил октябрь ойида Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси Каракасга “Спутник V”нинг учинчи босқич клиник синовларини ўтказиш учун “Спутник V” вакцинаси етказиб берилганини хабар қилган эди. Унда икки минг нафар кўнгилли, жумладан, давлат раҳбарининг ўғли Николас Мадуро Герра ҳам иштирок этган.

107
Теглар:
эмлаш, Спутник V, Николас Мадуро, Венесуэла

Космосдан ҳужум: Апофис астероиди Ерга қулаши мумкинми?

553
Бугунги кунда Апофис астероиди 8 йил ичида энг яқин масофага Ерга яқинлашади. Бу олимларга унинг орбита параметрларини аниқлаштиришга, унинг нимадан иборатлигини тушунишга имкон беради.

ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. Бугунги кунда Апофис астероиди 8 йил ичида энг яқин масофага Ерга яқинлашади. Бу олимларга унинг орбита параметрларини аниқлаштиришга, унинг нимадан иборатлигини тушунишга имкон беради. Бундай маълумотлар 2029 ва 2068 йилларда Ер билан тўқнашув эҳтимолини рад этиш ёки тасдиқлаш учун зарур. Апофиснинг сайёрага қулаши ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин. РИА Новости хабарига асосан.

2004 йилда Сонора чўлида (Аризона, АҚШ) жойлашган Китт-Пик миллий расадхонаси ходимлари Ерга нисбатан яқин бўлган номаълум астероидни аниқлашди. Ёмон об-ҳаво ва техник муаммолар астероидни яхшилаб кўриб чиқишни қийинлаштирди. Бироқ, бу самовий жисмнинг диаметри тахминан 400 метр эканлигини маълум бўлди.

Бир неча ойдан сўнг, Сайдинг-Спринг расадхонаси (Австралия) мутахассислари астериодни ўрганиб чиқди. Улар америкалик ҳамкасбларининг маълумотларини тасдиқлади ва орбита параметрларини аниқлади.

Декабрда, маълумотларни таҳлил қилгандан сўнг, NASA Ерга яқин объектларни ўрганиш маркази мутахассислари ҳисоблаб чиқдилар: Ер билан тўқнашув эҳтимоли тахминан 2 фоизни ташкил қилади ва табиий офатнинг тахмин қилинган санаси 2029 йил 13 апрел. 2004 MN4 астероиди (кейинчалик қадимги Миср зулмат ва ёвузлик худоси шарафига Апофис деб номланди) - астрономик объектга Турин шкаласи бўйича 4 балла берилган.

Кузатувлар туфайли олимлар деярли ҳар ҳафта потенциал хавфли объектларни аниқлайди. Уларнинг орбиталари сайёра орбитасини кесиб ўтади ва шунинг учун тўқнашув эҳтимоли жуда кичик. Апофис кашф этилганидан бери 20 мингга яқин бундай осмон жисмлари - астероидлар ва кометалар аниқланди. Бироқ, Апофис ҳануз энг жиддий таҳдидлардан бири ҳисобланади.

553
Теглар:
NASA (АҚШ аэронавтика ва космикни ўрганиш миллий идораси), Россия, АҚШ, Астероид, Қуёш, Ой, космос
В Самарканде открылось Генконсульство Турции

Самарқандда Туркиянинг бош консулхонаси очилди

58
(Янгиланган 18:07 07.03.2021)
Абдулазиз Камилов ушбу консулхона маданий-гуманитар, туризм соҳаларида ҳамкорлик ва ҳудудлараро алоқалар ривожланишига ижобий туртки беришини таъкидлади.

ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Самарқандда Туркиянинг бош консулхонаси очилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Тадбирда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, Ўзбекистон ва Туркия ташқи ишлари вазирлари Абдулазиз Камилов ва Мевлут Човушўғли ҳамда Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовлар иштирок этди.

Очилиш маросимида сўзга чиққан Камилов Туркиянинг Самарқанддаги бош консулхонаси маданий-гуманитар, туризм соҳаларида ҳамкорлик ва ҳудудлараро алоқалар ривожланишига ижобий туртки беришини таъкидлади.

“Ишончимиз комилки, Туркия Республикаси Ташқи ишлар вазири, азиз биродарим Мевлут Чавушўғлу иштирокида очилган гўзал Самарқанд шаҳридаги Бош консулхона бу жараённи янада ривожлантиришда ўзига хос ҳисса қўшадиган янги институтлардан бирига айланади”, - деди у.

58
Теглар:
консуллик, Азиз Абдуҳакимов, Мавлуд Чавушўғли, Абдулазиз Камилов, Самарқанд вилояти